Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


Электродиализ (Электрохимик усули)



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/85
Sana20.04.2022
Hajmi2,06 Mb.
#566747
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Bog'liq
suv kimyosi va mikrobiologiya asoslari (1)

. Электродиализ (Электрохимик усули)
– энг кўп қўлланилаётган 
усуллардан биридир. Бу усулда жараёнинг асосий моҳияти қуйидагича: махсус 
диелектрик асбобга шўр сув олиниб унга икки электрод жойлаштирилади. 
Сўнгра бу электродлар ярим ўтказгич селектив мембрана билан ажратилади. 
Электродларга доимий ток берилганда электр майдони ҳосил бўлади. Ҳосил 
бўлган электр майдони таъсирида анионит ва катионитлар мос ҳолда анод ва 
катодга қараб ҳаракатга келади. Маълум вақтдан сўнг идишнинг марказий 
қисмида (мембраналарни оралиғида) туз ионлари сийраклашган сув қолади. 
Шу жараёнга асосланиб кўп камерали чучуклаштириш мосламалари ишлаб 
чиқарилмоқда ва бутун дунёда фойдаланилмоқда. Бизнинг республикамизда 
кўпроқ эКОС-50 ва эКОС-100 мосламалари қўлланилади. Иш унуми 50 – 100 
м
3
/сут бўлган бу мослама туз миқдори 3-6 г/л гача бўлган сувларни 
чучуклаштириш учун кенг қўлланилади. 
Электродиализ схемаси. 
диализат йўли
номакоб йўли 
4
. Гиперфилтрация – тескари осмос усули
–шўр сувни ярим ўтказгич 
мембраналар филтридан ўтказиш принтсипига асосланган. Мембраналар эса
юқори молекуляр моддаларни паст молекуляр моддалардан эритма ҳолатида 
маълум босим остида ажратишга хизмат қилади. 


123 
Бу усулда филтрлаш учун таркибидаги моддалари турли дисперслик 
даражасига эга бўлган, икки фазадан иборат суюқлик тизими олинади. Одатда 
тескари осмос усулида бир фазали эритмалар ажратиб олинади. Бу ҳол 
филтрловчи материаллар тури ва жараён амалга ошаётган босимнинг миқдори 
билан боғлиқ бўлади. Бу усул бошқа усуллардан ўзининг соддалиги ва 
иқтисодий жиҳатдан афзаллиги билан фарқ қилади. Сувли эритмаларни 
қисмларга ажратувчи ярим ўтказгичлар ҳар қандай ускунанинг асосий қисми 
ҳисобланади ва нафақат жараённинг технологик кўрсаткичларини, балки 
мосламанинг техник ва эксплуататсион хусусиятларини ҳам белгилаб беради. 
Улар эритмада мавжуд бўлган молекула ва ионларга тўсиқ бўла оладиган 
даражада мустаҳкам бўлиши лозим. Ярим ўтказгич мембраналар турли 
хилдаги полимер материаллардан, ғовак ойна ва метал фалгадан тайёрланади. 
Кўриниши 
бўйича 
мембраналар 
турли 
шаклда 
тайёрланади. 
Гиперфилтратсион 
гепотеза 
эритувчи 
суюқликни 
пастроқ 
концентрациялашган ҳолдан юқорироқ конценрациялашган осматик босимга 
ўтиши ҳолини асослашга имкон беради. Бунда мембраналарнинг ғоваклилиги 
сув молекулаларини ўтказиб юбориш учун етарли даражада катта бўлиб, унда 
эриган моддаларнинг ион ва молекулаларини тутиб қолиш учун етарли 
даражада кичик бўлади. Гиперфилтрация шўрлиги 10 г/л дан кўп бўлган 
сувларни чучуклаштиришда кўпроқ қўлланади. 
5. Музлатиш – усули шўр сувнинг музлатилган вақтда қисмларга 
ажралиш ҳодисасига асосланган. Нол градусда сув музлаб унда чучук муз 
кристаллари ҳосил бўлади. Уларнинг орасида эса нолдан паст градусда 
музловчи шўр эритма қолади. Шўр эритма ажратиб олиниб чучук муз 
парчалари эритиб олинади. Музлатиш усули шўрлиги 10 г/л дан катта бўлган 
сувларни чучуклаштиришда ишлатилади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish