Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


Сувнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/85
Sana20.04.2022
Hajmi2,06 Mb.
#566747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
suv kimyosi va mikrobiologiya asoslari (1)

Сувнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари. 
Бир қатор бошқа моддаларга 
нисбатан сув бирикмаси юқори иссиқлик сиғимига эга. Мисол учун, кўрсатиб 
ўтиш мумкин, сув ҳавога қараганда 3100 марта кўп иссиқлик сиғимига эга (хар 
ҳил тузлар эриган сувда янада кўп бўлади). Бу ҳосса, албатта, сув 
молекулаларининг ассоцияланиш хусусияти билан боғлиқ. Чунки иссиқлик
 
таъсирида, нафақат
 
унинг харорати кўтарилади, балки бирлашган сув 
молекулаларининг бир-биридан ажратилишига хам сарф бўлади. 
Сув иссиқлик сиғимининг нисбатан юқори эканлиги, ўз навбатида 
иқлим шароитини шаклланишида мухим ахамиятга ҳам эга. Масалан Мексика 
бўғозида бошланадиган голфстрим ўз таркибида таҳминан 20
0
С гача 25 млн. 
тонна сувни 1 секунд оралиғида йиғиб, Европа ва Мурманск атрофига олиб 
ўтиб, у ернинг иқлимини анча юмшатади (Некрасов, 1965 й). Демак, сув ўзига 
ҳос бўлган физик-кимёвий ҳоссалари сабаб, Ер иқлим-шароити, атроф-
муҳитларнинг экологик табиий ҳолатларини белгилаб турари. 
Сайёрамиз юза сатқи иссиқлик балансини шаклланишида атмосфера 
ҳавоси таркибидаги сув буғи кўринишидаги сув бирикмалари фаол 
қатнашади. Ҳудди СО
2
каби, сув молекулалари кўп миқдордаги қуёш нури 
энергиясини ерга етказиб ва аксинча, ердан кўтариладиган иссиқлик 
энергиясини ўзида ушлаб қолади. 
Нафақат суюқ ҳолатдаги сув, балки муз ҳам буғланади. Кимёгарлар буни 
аниқ билишади. Бироқ паст хароратда муз устидаги буғ босими жуда кам 
бўлади: 
1-жадвал 
Т
0
С 
-20 -10 0 
10 20 30 50 75 100 
мм. 
См.у 
0,8 1,9 4,0 9,2 17,5 31,8 92,5 289,

760 
Сув буғи босими ташқи атмосфера босимига тенглашган ҳолатда, одатда, сув 
қайнайди. Демак, сувнинг қайнаш харорати босимга жуда боғлиқ бўлади: 
2- жадвал 
Р атм. 



10 
20 
50 100 
Т қайнаш 
0
С 
100 150 151 179 211 263 310 
Музнинг суйқаланиш харорати босимга боғлиқми?- деган савол туғилади. 
Мувозанат ҳолатдаги сув муз системасида бир ҳил миқдордаги сув хажмига 
нисбатан муз хажми катта бўлади. 



Юқоридаги мувозанатда, Ле-Шатале принcипига кўра, айтиш мумкин,
босим ортса мувозанат ўнга, яъни суюқ сув томон, аксинча, пасайса муз 
томонга силжиш бўлади. Дархақиқат, хар бир атм. босим (амалиёт 
натижаларига асосан) музнинг суюқланиш хароратини -0,008
0
С га 
камайтиради. 
Тоза холдаги сувнинг ўзидан электр токини ўтказиши нихоятда паст. 
Масалан, 18
0
С (уй хароратида) 0,04*10
-6
см

га тенг. Бу хақида фикр 
юритилишининг боиси шундаки, сувнинг сифати, физик-кимёвий 
кўрсаткичларини аниқлашда қўлланиладиган усуллар орасида электр 
ўтказувчанликка асосланганлари нихоятда сезгир ва аниқ усуллар 
ҳисобланади. Электр ўтказувчанлиги юқори бўлган ўтказгичлар юқори бўлган 
сувлар тоза эмаслигини белгилайди (турли ионларга бой).
Сув бошқа суюқ моддаларга нисбатан анча юқори сирт таранглиги (20
0
С 
да 72,7 эрг

см
2
) га эга. Сувда сирт актив модда бўлган холларда эса сирт 
таранглиги қиймати пасаяди. Сувни пуркаш учун энергия сарфи, флотаcия 
жараёнида қаттиқ жисмларнинг сув билан ҳўлланиш даражаси, нихоят, 
капиляр (ингичка найча)да сувнинг кўтарилишига қараб, унинг сирт 
таранглиги кўчини, кўрсаткичини тажриба билан аниқлаб, сувнинг тоза ёки 
ифлосланганлигини айтиб бериш мумкин. 
Ҳудди шунингдек, сув қовушқоқлигини ўлчаш хам муҳим аҳамиятга эга. 
Тортиш билан қовушқоқлик тез пасаяди. Масалан, 0
0
С да 1,789 спз; 20
0
С 1,002 
спз. Буни назарда тутиб одатда фильтрлашга боғлиқ жараёнлар амалда 
фойдаланилади.
Сув яҳши эрувчандир. Ана шу ҳоссаси, яъни унинг воситасида турли 
эритмалар ҳосил бўлишини хам яҳши билиш зарур. Шунинг учун хам ернинг 
турли жойлари ва сув манбаларининг ҳар ҳил ерида унинг таркиби бир ҳил 
эмас. Бундан ташқари, сув кимёвий турли бирикмалари билан яҳши реакцияга 
киришиб, реакция активлигига қараб, сувнинг тоза ёки тозамаслигини 
характерлаш мумкин. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish