2.2.
Палеолит – қадимги тош даври тарихи.
Палеолит (юнонча, “палайос” – қадимги, “литос” – тош) –
инсоният тарихининг энг қадимги даври бўлиб, унинг бошланиш
санаси дунё тарихида тахминан бундан 3 млн. йил илгариги давр
билан белгиланади. Инсоният минглаб йиллар давомида тошга
ишлов бериш техникасини такомиллаштириб ва риврожлантириб
борган, турмуш тарзи ҳамда яшаш шароитини яхшилашга ҳаракат
қилган. Палеолит даври арехологик нуқтаи назаридан уч босқичга:
илк, ўрта ва сўнгги босқичларга бўлиниб ўрганилади. Улар
археологик даврлаштиришга мансуб бўлиб, ибтидоий жамиятдаги
қуроллар ясаш хом–ашёсига ва уни ишлаш техникаси ўзгаришини
белгиларига кўра ажратилгани маълум.
Илк палеолитнинг дастлабки даврида Жанубий ва Ўрта
Европада иқлим субтропик, Жанубий Осиё ва Африкада тропик
бўлиб, бу ҳудудларда иссиқсевар ҳайвонлар кенг тарқалган. Мисол
учун, Европада филлар, бегемотлар ва ёввойи отлар, Осиёда ёввойи
ҳўкизлар, каркидонлар, отлар ва зебралар пайдо бўлган ва
иссиқсевар ўсимликлар кенг тарқалган.
Кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиё палеолити ҳақидаги
баҳсларда бу жараённи асосан Европа палеолити билан боғлаб
келар эдилар. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон археологлари
томонидан олиб борилган кўпгина тадқиқотлар бу масалага анча
ойдинлик киритди.
Ўзбекистоннинг палеолит даври ёдгорликлари ўрганишда
қадимшунос олимларнинг ҳизматлари катта (А.П.Окладников,
52
У.Исломов,
М.Р.Қосимов,
Т.Мирсоатов,
Р.Х.Сулаймонов,
Е.Б.Бижанов ва бошқ.). Уларнинг тадқиқотлари туфайли, қадимги
тош даврига оид муҳим маконлар аниқланди, кўпдан-кўп
археологик кашфиётлар жаҳон миқёсида тан олинди.
Фарғона водийсидаги Селунгур ғорида илк палеолит даврига
оид маданий қатламдан табиий жинс парчалари ва синиқларидан
тайёрланган қўл чопқиси, тўмтоқ болталар, пичоқсимон ва тишли
ҳамда қуш тумшуғига ўхшаш қуроллар топилган. Шунингдек,
маданий қатламлардан 32 турдаги сут эмизувчи ҳайвонларга
тегишли бўлган 5 мингдан ортиқ суяк қолдиқлари тадқиқ этилиб,
Селенгур ҳайвонот дунёси мажмуаси қайта тикланган.
Селенгур қуроллари кўп ҳолларда Олдувой қуролларига
ўхшаб кетади ва бу ердаги топилмаларнинг ёши 1 млн. йилдан
зиёдроқдир деб тахмин қилинади. Уларнинг орасидан энг
аҳамиятлиси қадимги одам жағ суяклари, тишлари ва елка
суякларидир. Археология фанида “Фарғона одами” – ”Фергантроп”
деб номланган бу қазилма одам қолдиқлари энг қадимги одам
ҳақидаги тасаввурларимизни янада кенгайтириш билан бирга Ўрта
Осиё, инсоният пайдо бўлиб ривожланган ўчоқлардан бири
эканлигини узил–кесил исботлайди.
Кўлбулоқ маконидан (Тошкент вил.) кўп қатламли ёдгорлик
очилган бўлиб, унинг энг пастки қатламлари илк палеолит даврига
оиддир. Шунингдек, Қизилолмасой ва Тошсой (Оҳангарон)
маконларидан ҳам илк палеолит қатламлари очилган ҳамда бу
ердан 100 дан зиёд чоппер, нуклеус, қирғич ва қўл чопқирлардан
иборат тош қуроллар топилган.
Кўлбулоқда
1993–1998
йилларда
ўзбекистонлик
археологларнинг чет эллик ҳамкасблари билан қўшма ишлари
натижасида палеолитнинг барча босқичларига оид (илк, ўрта,
сўнгги палеолит) маданий қатламлар аниқланди. 2007 йилда
қазишмалар қайта бошланиб Қизилолмасойда тадқиқотлар давом
эттирилди. Янги тадқиқотлар натижасида топилган моддий
маданият буямлари тош қуроллар ривожланиши босқичларига
янада аниқлик киритиш имкониятини берди.
Илк палеолит даври одамлари тошдан қурол ясаш жараёнида,
бу қуролларни такомиллаштириб, ўзлари ҳам ривожланиб
борганлар. Бундан 1 млн. – 500 минг йил илгари ўзига хос
ибтидоий маданият яратган, оддий тош қурол–чўқмор ясаш орқали
кишилик маданиятига асос солган одамлар яшаш учун қулай
53
бўлган ҳудудларга ўрнашадилар. Уларнинг фаолияти излари
ҳозирги кунда ноёб моддий ёдгорликлар ҳисобланган маконлар ва
улардаги маданий қатламларда қолдирилган. Ўрта Осиё, жумладан
ҳозирги
Ўзбекистоннинг
географик
шароити
ибтидоий
одамларнинг яшаши ҳамда турмуш тарзи учун қулай бўлганлигини
ҳам таъкидлаш лозимдир.
Илк палеолит даври энг қадимги одамларнинг маконларидаги
топилмаларда содда ва қўпол тош қуроллар кўпчиликни ташкил
этади. Бу давр кишиларининг қуроллари ўзининг соддалиги,
қўполлиги ва турларининг камлиги жиҳатдан кейинги даврлардан
кескин фарқланади. Илк палеолит даври одамлари асосан
термачилик ва овчилик билан тирикчилик ўтказганлар ҳамда табиат
олдида жуда ожиз бўлиб, унда мавжуд бўлган тайёр маҳсулотларни
ўзлаштириб яшаганлар.
54
Do'stlaringiz bilan baham: |