Сборник научных трудов Международной научно- практической конференции«цифровизация в обучении гуманитарных дисциплин в медицинском высшем образовании»тгси, 5 марта 2022 года



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/240
Sana19.04.2022
Hajmi3,83 Mb.
#562946
TuriСборник
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   240
Bog'liq
27.марта ТГСИ .Цифровизация

 
 
ФИЗИКА ФАНИНИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА 
ЎҚИТИШДА СМАРТ-ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
Юсупов Эркин Ҳуррамович, 
Денов Тадбиркорлик ва педагогика институти «Табиий фанлар» 
кафедраси ўқитувчиси
 
Аннотация
: Мазкур тезисда ўрта мактабларда физика фани ўқитишда 
«смарт технологиялар»нинг аҳамияти ҳақида сўз юритилган бўлиб, унда ушбу 
технологиялар қандай муаммоларни ижобий ҳал этиши мумкинлиги баён 
этилган. 
Калит сўзлар:
смарт - таълим, электрон таълим, смарт электрон таълим, 
ахборот жамияти. 
Физика ва техника соҳаларининг юқори суръатларда ривожланиши 
табиий ва фундаментал фанларнинг асоси ҳисобланган ва умумий ўрта таълим 
мактабларида 6-синфдан бошлаб ўқитиладиган «Физика» фанини юқори 
билим, кўникма, малака ва компетенциялар асосида ўқитилишини талаб 
этмоқда. Бунга сабаб, бир томондан жамиятдаги техник тараққиётнинг 
ривожланиши ва физика, квант механикаси, тиббиёт, яшил технологиялар, 
смарт-шаҳарлар, 
смарт-технологиялар 
соҳасидаги 
ютуқлар, 
нанотехнологиялар 
асосидаги 
мураккаб 
жараёнлар 
ва 
вазифалар 
бажарилаётганлиги бўлса, иккинчи томондан физика фанига оид жараёнлар ва 
ҳисоблашда 
ишлатиладиган 
тушунчаларнинг 
оддий 
ўқувчи 
учун 
қийинлигидадир. Шу боис таълим жараёнида ушбу фанни ўқитишда мавзулар 
ва ҳодисаларни ёритиш жараёни ахборот технологиялари, замонавий таълим 
методлари асосида смарт-технологиялар воситасида тизимли, ижодий 
лойиҳалаштириб ўқитиш заруриятини туғдиради. Бу эса педагогдан юксак 
маҳорат, қобилият ва илм талаб этиб, педагогик тадқиқотларда 
компетенциявий ёндашувга кўра моделлаштирилган ишланмалар, виртуал 
лаборатория ишлари, динамик иллюацияли ўқув материалларини яратиш, 


262 
таълимда ахборот технологияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган 
ишланмаларни яратиш заруриятини кўрсатади. 
Смарт-технологиялар жамиятнинг барча бўғинларини қамраб олган асрда 
педагог техник воситаларсиз «Физика» фанини қанчалик моҳирона баён 
этмасин, ўқувчи бу фан мавзулари, қонунлари, унда юз берадиган ҳодиса ва 
жараёнларни оператив англаб олиши, хотирасида сақлаши қийин. Шу сабабли, 
лаборатория эксперименти ва виртуал ишланмалар асосида, содир бўладиган 
жараёнларга оид тажрибаларни бажариб, мантиқан фикрлаб атомда юз 
берадиган қонун-қоидалар ўзлаштирилганда, ўқитишнинг самараси янада 
ошади. Шу муносабат билан лаборатория машғулотларини АКТ воситасида 
такомиллаштиришга қаратилган илмий-методик изланишлар физик 
қонуниятларининг моҳиятини очиб беришда ва ўқитиш самарадорлигини 
оширишда кенг имкон яратади. 
Таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни киритиш, 
ўқувчиларнинг олган назарий билимларини амалиётга узвийлик билан боғлаб, 
олиб борилган тажрибалар мазмунини тўла ўзлаштириш ва бу жараённи 
педагогик фаолият давомида мустақил ташкил эта олиш кўникмасини ҳосил 
қилишга замин яратади. Физик экспериментлар инсон онги ривожида энг 
самарали воситалардан бири эканини таъкидлаш лозим. Таълим 
муассасаларида замонавий фан-техника ютуқларидан таълим жараёнида 
фойдаланиш, лаборатория экспериментларига, уларнинг ўқув-методик 
моҳиятидан келиб чиққан ҳолда яратилган виртуал ишланмаларни таълим 
жараёнида ўринли жорий этишга юқори аҳамият берилмоқда. 
Олиб борилган кузатиш ва педагогик фаолият натижалари шуни 
кўрсатдики, мамлакатимизда ва бир қатор хорижий давлатларда сўнгги 
йилларда олий таълим муассасаларида физика таълимига оид тадқиқотлар 
физика фанидаги илмий янгиликлар ва таълим жараёнига замонавий 
техниканинг жадал жорий қилиниши билан боғлиқ бўлиб, бу жараён, айниқса, 
физика фанига юқори самарадорлик олиб келмоқда. Бу технологияларни 
таълимда қўллаш орқали қонуниятларни ўзлаштириш натижасида ўқувчилар 
ўрганилаётган физик ҳодиса ёки қонуниятларни кузатувчи, қўлловчи ва 
таҳлил қилувчи ҳамда уларга илмий асосда ёндашувчи шахс сифатида 
шаклланадилар.

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish