Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana18.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#561402
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
1. Avtoreferat elektron versiyasi )06.04 .2022

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда қишлоқ 
хўжалиги хавф-хатарларини суғурталашни ривожлантириш борасида ишлаб 
чиқилган таклифлар асосида: 
хавф-хатарларини суғурталашда қишлоқ хўжалиги тармоқлари 
йўналишлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятидан келиб чиққан 
ҳолда рискларни алоҳида гуруҳлаштириш бўйича таклифи “Ўзагросуғурта” 
АЖ суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори ижросини 
таъминлашда фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг 
2021 йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф 
асосида компаниянинг қишлоқ хўжалигини суғурталаш турлари сони 
кенгайтирилган, қишлоқ хўжалигидаги хусусиятларидан келиб чиқиб 
суғурталаш қоидалари такомиллаштирилган. Жумладан, мавжуд 39 та қишлоқ 
хўжалиги бўйича суғурта турлари 42 тага етказилган; 
қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер) фаолиятининг мол-мулк, 
жавобгарлик, тадбиркорлик, бозор ва умумий корпоратив рискларини 
комплекс суғурталаш бўйича таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта 
компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2019 йил 17 июндаги 505-сон, 2019 йил 30 августдаги 831-сон қарорлари ижро 
этишда тадбиқ этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг 2021 
йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида 
қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталаш бўйича суғурта рисклари 
тизимлаштирилган, 2019 йилга нисбатан 2020 йилда қишлоқ хўжалиги 
корхоналарига суғурта хизматларини тақдим этиш орқали суғурта 
мукофотларининг 35 фоизга ўсиши таъминланган; 
қишлоқ хўжалигида рискларни суғурталашда миллий суғурта бозори 
учун янги бўлган “индекс суғуртаси”ни жорий этиш бўйича таклифи 
“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон Қарори 
амалиётга тадбиқ этиш жараёнида фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ 


10 
суғурта компаниясининг 2021 йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон 
маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида қишлоқ хўжалиги рискларини 
суғурталашда “индекс суғурта”си бўйича суғурталаш параметрларини 
(ҳудуднинг 
иқлим 
индекси 
кўрсаткичлари, 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларининг ҳосилдорлик индекси қўрсаткичлари, ҳудуднинг даромад 
индекси (ҳосилдорлик билан маҳсулот нархларининг қўшиб ҳисобланиши)) 
ҳисобга олган ҳолда ягона база шакллантирилган; 
Қишлоқ ҳўжалиги суғурта маҳсулотларини амалга оширишда суғурта 
тарифлари бўйича имтиёзлар (сийловлар) бериш бўйича таклифи 
“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 августдаги 830-сон ва
831-сон қарорлари ижро этишда тадбиқ этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта 
компаниясининг 2021 йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон маълумотномаси). 
Мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида суғурта компанияси 
ташаббуси билан манфаатдор вазирликлар ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги 
рискларини суғурталаш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган. 
Натижада, бир қатор қишлоқ хўжалиги суғуртаси тулари бўйича суғурта 
тарифларидан сийловлар берилган. Суғурталанувчиларнинг молиявий 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган тарифлар тизими 
жорий этилган. Бунинг натижасида суғуртанинг қамровлилик даражаси 30 
фоизга ошган. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish