15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
34/164
Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг
мулкига ўтса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда
юқорида кўриб ўтилган ижара ҳақининг келиб тушишини акс эттириш тартибида сотиб олиш
вақтида акс эттирилади.
0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб
ҳар бир ижара шартномаси бўйича юритилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-
сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.)
буйруғи
таҳририда — Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
80. 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счётида суғурталовчи ходимларига
кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, берилган қарзлар бўйича уларнинг
қарздорлиги,
ходимларнинг
суғурталовчига
пул
маблағлари,
товар-моддий
қийматликларининг камомади ва ўғирланиши, яроқсизлиги натижасида етказилган моддий
зарарларнинг қопланиши шунингдек, бошқа турдаги зарарларнинг қопланиши ва шу кабилар
ҳисобга олинади.
Кредитга товар сотиб олган шахс ишлайдиган суғурталовчи уларга берилган кредитни
савдо суғурталовчилари томонидан банк кредити ҳисобидан тўлиқ қоплаши мумкин. Бунда
банк савдо корхоналарининг тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатларини ўзининг кредити ҳисобидан
тўлайди. Ушбу муомала суғурталовчиларда 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»
счётининг дебети ва 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счётининг кредитида акс
эттирилади.
Ходимларга берилган қарзлар суммаси 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»
счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс
эттирилади.
Кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, моддий ва бошқа зарарларнинг
қопланиши бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисмининг жорий дебиторлик қарзлари қисмига
ўтказилишида 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4720
«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича
ходимларнинг қарзи», 4790 «Ходимларнинг бошқа қарзлари» счётларининг дебети, 0930
«Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счётининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб
суғурталовчининг ҳар бир ходими бўйича юритилади.
81. 0940 «Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар» счётида харидорлар ва
буюртмачилардан даъволар ва бошқалар бўйича олинадиган счётларнинг узоқ муддатли
қисми ҳисобга олинади.
Юқорида келтирилган счётлар бўйича аналитик ҳисоб харидорлар ва буюртмачиларга
берилган ҳар бир счёт бўйича юритилади. Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши векселлар,
харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича қарзлар тўғрисида
маълумотларни олиш имкониятини бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: