45
аниқланиши билан тушунтирилади. Масалан ўқув машғулотларини ўтказганлик учун
меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари АВ томонидан 30.12.2014 йилда 2719-сон билан
рўйҳатга олинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Меҳнат
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Дорихона ҳодимларининг асосий ва қўшимча ҳамда рўйхатда бўлмаган ҳодимлар иш
ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ташкил қилади. Унга қуйидагилар киради:
-
корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига
мувофиқ ҳисобланган иш ҳақи;
-
иш ҳақи кўринишда берилган маҳсулот қиймати;
-
тариф ставкалари ва окладларига қўшимчалар;
-
мукофотлар;
-
дорихонаштатида бўлмаган ҳодимлар меҳнатига ҳақ;
-
меҳнат таътилига тўланидаган ҳақ ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги «Маҳсулот
(иш хизмат) ишлаб чиқариш ва реализация сотиш бўйича ҳаражатлар таркиби ва молиявий
натижаларнинг таркиб топиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш» ҳақидаги қарорига мувофиқ
ишлаб чиқариш ҳарактеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлар таркибига кирувчи моддалар
ҳам буни тасдиқлайди.
Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб – китобнинг синтетик ва аналитик ҳисоби
ҳодимларнинг ишга келиши ва сарфланган иш ҳақини тўғри ҳисобга олиш, меҳнат
интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамияга эга. Иш кунининг неча соат давом этиши
дорихонамаъмурияти томонидан касаба уюшмаси билан келишилган холда белгиланади.
Сарфланган вақт ҳисоби табель асосида юритилади. Бу ҳужжат ҳар 15 кунда
расмийлаштирилади. Табель иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳисоб тўлов қайдномасига асос
бўлади. Ҳисоб тўлов қайдномасига беморлик варақаси илова қилинади. Ҳар бир ҳодимга
табель рақами бириктирилади ва у меҳнат иш ҳақи бўйича расмийлаштириладиган барча
ҳужжатларда кўрсатиб борилади.
Ҳисобот даври бошланишидан аввал ўтган ойдаги табелдан ҳодимнинг исми – шарифи
кўчирилиб олинади ва ишга чиқиш, иш вақтини сарфлаши шартли белгилар ёрдамида ҳисобга
олиб борилади. Масалан, сафарга кетганлар с», меҳнат таътилидаги ҳодимлар о» ҳарфи ва
ҳоказолар билан белгиланади.
Ишбай меҳнат, иш ҳақи шаклида ҳақ ҳисоблашда табель ҳисоби маълумотлари етарли
эмас. Унинг учун улар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сони, сифати ёки бажарган иш ҳажми
ва бир маҳсулотга тўланиши лозим бўлган ишбай нархи маълум бўлиши керак. Ишбай
ишловчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган иш ҳажми турли
корхоналарда бир хил бўлмаган ҳужжатларда расмийлаштирилади.
2020 йил 1 февралдан маош ва пенсиялар оширилади, лекин базавий ҳисоблаш миқдори
(эски энг кам ойлик иш ҳаки) ўзгармайди.
2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари,
пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07
бараварга оширилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрь куни имзоланган
“Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат
бюджети
тўғрисида”ги
қонуни
ижросини
таъминлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
қарорида
кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: