14.1. Қуѐш марказида термоядро реакцияси
Водород углерод билан реакцияга кириб азот ва гамма квант
ҳосил килади. Қисқа вақт мобайнида азот оғир углеродга, битта
протон позитрон ва нейтронга айланади. Оғир углерод изотопи
водород билан реакцияга кириб, ўз вақтида азотнинг битта
протонини ютиб енгил кислород изотопини ҳосил килади.
Куѐш юлдуз сифатида фазога ҳар секундда 4·10
26
Жоуль
энергия тарқатади. Қуѐш Ер шарини ѐруғлик ва иссиқлик билан
таъминлаб турувчи бирдан-бир манбадир
.
У Ерга нисбатан
диаметри 109 марта, сирти 11,9 минг, ҳажми 1,3 миллион ва
массаси 332,5 минг марта катта бўлган газсимон шардир. Қуѐш
Ер шаридан қарайиб 150 млн. км узоқликда жойлашган бўлиб,
у ҳар секундда коинотга 4,0·10
26
Жоул миқдорда иссиқлик
150
энергиясини сочади. Бу амалдаги Сирдарѐ ИЭС қувватидан
1,3·10
17
марта каттадир.
Ер шарига ҳар секундда тушаѐтган энергия миқдори Қуѐш
сочаѐтган барча энергиянинг 2,2 млрд. дан бир улушини ҳосил
қилиб, 1,74·10
18
Жоулни ташкил этади. Бу энергиянинг 36 % ни
атмосфера қатлами қайтаради, 17% ни ютиб қолади, қолган
қисмигина Ер сиртига етиб келади. Етиб келган энергиянинг
ярми денгиз ва океан сувларини буғлатиш учун сарф бўлади,
1% ни ўсимликлар дунѐси истеъмол қилишини ҳисобга олган
тақдирда ҳам, қолган энергия миқдори йилига 35·10
17
кВт
соатни ташкил этади. Бу эса бир кеча-кундузда бутун инсоният
истеъмол этаѐтган барча энергиядан қарайиб 39 минг марта
кўпдир. Бундай катта энергиядан тўлиқ фойдаланиш
имконияти, албатта излаш зарур.
Қуѐш ҳар секундда 4 млн. тонна ѐки йилига 1,36·10
14
тонна
миқдордаги массани нурланиш орқали йўқотиб турса ҳам,
ундаги гелий водородга узулуксиз айланиб туриши ҳисобига
ажралиб чиқаѐтган нур энергияси коинога яна бир неча юз
миллиард йиллар давомида сочилиб туради. Шунинг учун ҳам
Қуѐш энергияси - радиациясидан тўлиқ ва самарали фойда-
ланиш масалалари кун сайин муҳим ўрин эгалламоқда. Ер
сиртига етиб келаѐтган жами радиация миқдори умумий
радиация бўлиб, у параллель нур шаклида тушаѐтган тўғри
радиация ва атмосфера қатламидан сочилиб келаѐтган
радиациялар йиғиндиига тенг.
У на фақат узоқда, балки у жуда ҳам улкан катталикка ҳам
эгадир. Унинг диаметри 1392 миллион км га тенг.
Қуѐш биздан 149,6·10
6
км узоқликда (3.1-расм) жойлаш-
ганини эътиборга олиб, бундай катта масофани тасаввур қилиш
учун, секундига 299,79·10
6
метр тезлик билан ҳаракатланувчи
ѐруғликнинг бизга етиб келгунга қадар 8,31 минут вақт
давомида ҳаракатда бўлишини кўришимиз мумкин.
Қуѐш жуда узоқда бўлганлиги билан - у ўта катта! Бизгача
етиб келаѐтган Қуѐш нурланиш энергиясининг миқдори йиллик
глобал энергия сарфидан 10000 марта катта. Йилига бир
квадрат метрга ўртача 1700 кВт·соат Қуѐш энергияси тушади.
151
Қуѐш энергияси Ергача етиб келганида, уни ўраб турган
атмосферада ва булутларда ютилади.
Қуѐш энергияси Ерни давомий равишда қиздиради, бу
сарфланишлар беҳуда йўқотилаѐтган энергияни фойдали
энергияга айлантирувчи технологияни талаб қилади, яъни
ундан биз бирор иш бажариш учун фойдаланишимиз зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |