O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi


-расм. Энергетика тизими суткали юкланиш графиги



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   98
Bog'liq
ToirovO

 
2.4-расм. Энергетика тизими суткали юкланиш графиги 
Ушбу расмдан шуни англаш мумкинки, истеъмолчини 
узлуксиз электр энергия билан таъминлаш учун электр 
станцияларда доимий заҳира генераторлари бўлиши шарт ва бу 
заҳира ҳар онда ишга туширишга шай бўлишини таъминлаш 
шарт. Электр энергетика тизимларида бундай заҳиралар 
сифатида, аксарият, гидро электр станция генераторидан 
фойдаланилади. Чунки иссиқлик электр станциясидаги (ИЭС) 
генераторни ишга тушириш, ГЭС лар генераторини ишга 
туширишга нисбатан вақт бўйича анча муддат талаб этади. 


105 
Бироқ, бизнинг ҳудудда ГЭС лар вегитацион режимда ишлаши 
зарур, чунки суғоришга мўлжалланган тўғонлар сувини ҳар 
онда чиқариб юбориш, қишлоқ хўжалигига негатив таъсир 
кўрсатади. Шу сабабли, заҳира генераторлари ИЭС ларида 
бўлиши зарурлиги қабул қилинган. ИЭС да генератор заҳи-
расининг икки режимлари мавжуд. Биринчиси - «совуқ заҳира», 
яъни ИЭС қозонхона ва турбинаси ишга туширишга тайѐр, 
аммо ўтхона ѐқимаган ва турбина генератор валини айлан-
тирмаяпти. Уларни ишга тушириш учун бирнеча соатлар ке-
тади. Иккинчиси - «иссиқ заҳира» бўлиб, ИЭС қозонхонаси 
ишга туширилган ва турбина генератор валини номинал 
тезликда айлантираѐтган бўлади. Тармоқ қувватини ошириш 
зарур бўлган ондаѐқ, генератор чулғамлари ишга туширилиб, 
тармоққа электр энергия узатила бошлайди.
Демак, сутка давомида бир хил тезликда оқадиган тоғ зонаси 
дарѐларида ўрнатилган кичик ГЭС лар юкланиш графигининг 
база режимида ишлатилгани кўпроқ самара бериши аѐн.
 
5.3. Кичик ГЭС лар турлари 
Кичик ГЭС ларнинг юқорида келтирилган афзалликларидан 
ташқари яна бир бир яхши хусусияти – уларни ҳам база режи-
мида, ҳам заҳира режимида ишлатиш мумкин эканлигидир. 
Гидро электр станциялар ишлаб чиқараѐтган қуввати 
миқдорига кўра қуйидагиларга бўлинади: 
-
қувватли ГЭС лар - ўрнатилган қуввати 25 МВт ва ундан 
катта; 
-
ўрта қувватли - 25 МВт гача; 
-
кичик ГЭС лар - 5 МВт гача. 
ГЭС ларнинг қувватлари сув босими ва генераторнинг ф.и.к. 
га бевосита боғлиқ. Табиат қонунларига мувофиқ, йил 
фасиллари ўзгариши ва бошқа бир қатор омилларга кўра, 
сувнинг сатҳи доимо ўзгариб туриши сабабли, гидро электр 
станция қуввати сифатида қувватнинг циклли қиймати қабул 
қилинган. Масалан, гидро электр станциянинг йиллик, ойлик, 
ҳафталик ѐки суткали ишлаш цикллари қабул қилинган.


106 
Ҳозирги кунга келиб кичик гидро электр станцияларнинг 
барча мамлакатлар учун мос бўлган таърифи йўқ. Ўзбекистонда 
микроэлектр станциялар сирасига ўрнатилган қуввати 30 МВт 
дан кам бўлган ГЭС лари киради. Россияда кичик ГЭС лар 
қаторига қуввати 0,2 МВт дан 5 МВт гача бўлган мини-ГЭС лар 
ва қуввати 0,2 МВт гача бўлган микро-ГЭС лар [9] кирса, бир 
йилда (1982) ишлаб чиқарган электр энергиясининг 99% ни [14] 
ГЭС лар ѐрдамида олган Норвегияда кичик гидроэнергетика 
қуйидаги тоифаларга бўлинади: микро-ГЭС - 0,1 МВт гача; 
мини-ГЭС лар 0,1 -1,0 МВТ. Жаҳон банки кичик гидро электр 
станциялар тоифасига қуввати 10 МВт дан кам бўлган 
станциялар киритади. Бугунги кунда гидро энергетикани 
қуйидагича тоифалашга кенг эътибор берилмоқда: 1,0 МВт гача 
микро-ГЭС лар; 1,0 МВт дан 10 МВт гача қувватга эга бўлган 
станциялар кичик ГЭС лар [1].
Тоғликларда жойлашган шарқий қўшни давлатлардагидан 
фарқли равида, Ўзбекистон ҳудудида, катта дарѐлар нисбатан 
текис ерларда оқиб ўтади. Шу сабабли, уларда катта қувватли 
ГЭС лар қуриш имконияти кам. Бироқ, ўтказилган тадқиқотлар 
шуни кўрсатдики [13], давлатимиз ҳудудининг гидро энергетик 
потенциали 4 ГВт дан юқори экан. Бу эса бизнинг ҳудудда на 
фақат ўрта қувватли ГЭС ларни қуриш, монтаж қилиш ва 
ишлатиш мумкин экан, балки кичик (мини-) ва микро-
ГЭСлардан ҳам фойдаланишнинг кенг имкониятлари мавжуд 
эканлигини билдиради. Бунга мисол сифатида давлатимизда 
келажак икки йил мобайнида кичик ГЭС лар қурилишини 
режалаштирилишини келтириш мумкин. Давлатимизнинг 
бундай катта гидроэнергетик потенциали тоғли вилоятларнинг 
кичик дарѐларида минглаб мини- ва микро-ГЭСларни ўрнатиш 
имкониятини беради. Ўзбекистон олимлари томонидан 
яратилган арзон ва амалдаги электр тармоғига улашнинг осон 
усулини қўллаб ишлатиладиган мини- ва микро-ГЭСларни халқ 
хўжалиги ва тадбиркорларнинг корхоналарида ишлаб чиқари-
лишни ва сотишни йўлга қўйиш таклиф этилди.
Ушбу масаланинг моҳияти шундаки, ҳозирги кунгача мини- 
ва микро-ГЭС лар, аксарият, автоном режимда ишлаш учун 
мўлжалланган бўлиб, таклиф этилаѐтган қурилмалар эса, зарур 


107 
бўлганда автоном режимда ишлатилиши мумкин, ГЭС эгасида 
электр энергияга бўлган эҳтиѐж камайиши билан уни осон йўл 
билан тармоққа улаш мумкин. Натижада хусусий тадбиркорлар 
мини- ва микро-ГЭС ларни сотиб олиб, ўз хусусий корхо-
наларида ўрнатиб, электр энергиясига бўлган ўз эҳтиѐжларини 
қондирадилар, қолган электр энергияни эса тармоққа узатиб, 
электр энергияни тақсимловчи корхоналарга сотишни йўлга 
қўйиш ишлари юқори самара бериши аниқ.
Кичик ГЭС лар тўғонли ва тез оқар сувларда тўғонсиз 
усулида қурилиши (ўрнатилиши) мумкин.


108 

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish