Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-жадвал  Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришининг сценарий



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

4.5-жадвал 
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришининг сценарий 
вариантлари ва прогноз кўрсаткичлари (
минг тонна
)
179
 
Озиқ-овқат 
маҳсулот 
турлари 
Ишлаб чиқариш 
ҳажми (амалда) 
Прогноз 
тури 
Ишлаб чиқариш ҳажми (прогнози) 
Йиллар 
2016 й. 2017 й. 2018 й. 
2020
2021 
2022 
2023 
2024 
Гўшт 
маҳсулоти 
2173 
2281 
2417 
Инерцион
2844,6 
3029,8 
3227,0 
3437,1 
3660,8 
Фаол 
2668,0 
2841,4 
3026,0 
3222,6 
3432,0 
Мақсадли 
2596,1 
2761,8 
2938,0 
3125,5 
3324,9 
Сут 
маҳсулоти 
9703 
10084 
10481 
Инерцион
11056 
11788 
12570 
13403 
14291 
Фаол 
11139 
11876 
12662 
13499 
14393 
Мақсадли 
11288 
12018 
12794 
13621 
14501 
Нон 
маҳсулот-
лари 
1225 
1271 
1316 
Инерцион
1279,9 
1346,7 
1417,0 
1491,0 
1568,8 
Фаол 
1293,7 
1362,0 
1433,9 
1509,6 
1589,3 
Мақсадли 
1248,1 
1311,4 
1377,8 
1447,7 
1521,0 
Полиз ва 
сабзавотлар 
13318 
13528 
11540 
Инерцион
13654 
14806 
16054 
17408 
18876 
Фаол 
12921 
13948 
15056 
16253 
17544 
Мақсадли 
12479 
13478 
14556 
15721 
16979 
179
Муаллиф ҳисоб-китоблари асосида тузилди.


202 
Прогнозлар инерцион, фаол ва мақсадли вариантлар бўйича амалга 
оширилди. Инерцион вариантда прогноз вақт омили (t) бўйича олинади ва 
бошқа омилларнинг таъсирини ҳисобга олмайди. Инерцион ишлаб чиқариш 
ҳажми сценарийси (1-вариант). Ушбу сценарий асосида озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажми жорий ривожланиш тенденцияларига 
мос ҳолда амал қилади. Унда ишлаб чиқариш хажмининг омил ва 
манбаларидаги ўзгаришлар аввалдан амал қилган даражада қолиб, маҳсулот 
турлари бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам амалдаги даражада 
ривожланади.
Ишлаб чиқариш хажмининг кўпайишига таъсир этувчи омил сифатида 
истеъмолчилар сони, аҳоли даромади ва тармоқда банд бўлганларнинг ўсиш 
суръатлари ҳамда уларнинг миқдорий ўзгаришлари қаралади. Унинг 
камайишига таъсир этувчи асосий омил маҳсулотнинг таннархи ва инфляция 
суръатларини ўсиши киради. Ушбу сценарийнинг асосий камчиликларидан 
бири амалдаги ишлаб чиқариш хажми билан прогноздаги ишлаб чиқариш 
ҳажмини ўртасидаги фарқнинг ортиб бориши ҳисобланади. Бундан ташқари, 
эконометрик таҳлил ёрдамида олинган моделларнинг таркибий қисмлари 
орасидаги аниқланган боғлиқлик коэффициентларидан фойдаланиб, маълум 
даражада юзага келган натижавий кўрсаткичнинг ўзгаришига таъсир этиш 
мумкин. Бу, ўз навбатида, фаол прогноз учун асос яратади.
Фаол ишлаб чиқариш ҳажми сценарийси (2-вариант). Ушбу сценарий 
аввалги сценарий (1-вариант)га қўшимча равишда ишлаб чиқариш ҳажми 
омил ва манбаларидан фойдаланиш маҳсулот турлари бўйича ишлаб 
чиқариш кўрсаткичларининг ижобий тенденциясига асосланади. Мазкур 
сценарий замирида маҳаллий озиқ-овқат маҳсулот захиралари ва хомашё, 
айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқлари жадал 
суръатларда ривожланиши билан бирга, озиқ-овқат инфратузилмасини 
ривожлантириш дастурларига киритилаётган инвестициялар ҳажмининг 
ортиши кўзда тутилади. Уларга қўшимча равишда, илмий-тадқиқот ва 
конструкторлик ишланмаларига йўналтирилган харажатларнинг кенгайиши 


203 
ҳисобига инновацион фаолият ривожланади. Ушбу сценарийнинг 
камчиликлари сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 
таркибида қишлоқ хўжалигига йўналтирилган улушининг кўпайиши 
натижада ялпи озиқ-овқат маҳсулотларига талабни ўсиши ҳисобига 
инфляция ортишини келтириб чиқаради ҳамда истеъмол хажмини 
камайишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, мақсадли прогноз учун асос 
яратади.
Мақсадли ишлаб чиқариш ҳажми сценарийси (3-вариант). Ушбу 
сценарий аввалги сценарий (2-вариант)дан фарқли равишда, нодавлат 
сектори улушининг кескин ортиши ҳамда маҳаллий инновацион тизимнинг 
кенгайишига асосланади. Мазкур оптимал ишлаб чиқариш ҳажми 
сценарийси замирида жаҳон озиқ-овқат бозорининг жадал ривожланиши 
ҳисобига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига 
бўлган талаб ортади ва уларнинг нархини ўсиши кузатилади. Натижада, 
истеъмолчилар сонини кўпайиши ва солиқ ставкаларини камайиши ишлаб 
чиқариш хажмини кўпайишига олиб келса, қайта ишлаш ва экспортга 
йўналтирилиши ҳисобига унинг хажмини тез камайиши мумкинлиги 
сценарийнинг салбий жиҳатидир. 
Юқоридаги сценарийлар ичида республика иқтисодиёти учун мақбули 
2-вариант бўлиб, мазкур вариант асосида ишлаб чиқариш хажмини 
кўпайтириш учун бугунги кунда озиқ-овқат саноати корхоналарини янги 
техника ва технологиялар билан қуроллантириш лозим. 
Уй хўжалиги истеъмол харажатларига таъсир этувчи омилларнинг 
таъсирчанлик коэфицентлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, уй хўжалиги 
истеъмол харажатларини 4.6-жадвалда прогноз кўрсаткичлари ҳисоб-китоб 
натижалари асосида аниқланган. 
Уй хўжалиги истеъмол харажатларининг прогноз кўрсаткичлари 2020 
йилда 65,6 %ни ташкил этади. Шунингдек, йиллар мобайнида аҳоли 
даромадларини ўсиши асосида истеъмол харажатлари камаяди, натижада 
2024 йилга бориб уй хўжалиги истеъмол харажатлари 64,1 %га бўлади. 


204 
Чунки истеъмол харажатларига таъсир этувчи омиллар ичида доимий аҳоли 
сонининг ўсиш суръати ва истеъмол товарлар нархлари индекси ортишига 
сабаб бўлса, акчинча унинг камайишига уй хўжалиги даромадларининг 
ортиши таъсир этади. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish