1.2.§ Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятининг
ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг ўзига хос хусусиятлари
Озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги, бизнеснинг бир шакли бўлиб, у
қатор ўзига хос хусусиятлари билан бошқа тадбиркорлик турлари ҳамда
кўринишларидан фарқ қилади. Аввало, озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги
шаклланишига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг ушбу соҳа
ривожига таъсири катта. Мазкур омиллар шахс – индивид, оила – уй
хўжалиги миллий ва глобал миқёсда юзага келади. Жумладан, озиқ-овқат
саноати тадбиркорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллардан –
аҳолининг озиқ-овқатга бўлган физиологик талаби, демографик ҳолати,
ижтимоий таркиби, уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш
қобилияти, истеъмол ҳажмининг даражаси, ташқи омиллардан, ташқи
иқтисодий сиёсат ҳолати, ташқи савдо амалиёти, пул-валюта муносабатлари
33
ва
божхона
таърифларини
тартибга
солиш
ҳамда
озиқ-овқат
тадбиркорлигининг субъектив асослари ҳам шулар жумласига киради. Ўз
навбатида, мазкур соҳада тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ҳудудий
омилларни ҳисобга олиш шаҳарда истеъмол қилинаётган ва қишлоқ
жойларида шахсий томорқада етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари
истеъмол ҳажмлари кўрсаткичларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик
талаб этилади.
Шунингдек, замонавий озиқ-овқат саноати республика иқтисодиётини
барқарор ривожланишида муҳим ўрин тутади. Мустақилликнинг дастлабки
йилларида Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат саноатининг иқтисодий
инқирозга юз тутганлигининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
биринчидан, кўп йиллар давомида озиқ-овқат саноатига нисбатан давлат
мулки муносабатлари ҳукмронлик қилгани ва кишиларда ижтимоий мулкга
хос фикрлашнинг ҳукмронлик қилиши салбий таъсир кўрсатди;
иккинчидан, озиқ-овқат хомашёсини қайта ишлаш тармоқларига фан-
техника ютуқларини қўллаш, уни амалга оширишни қийинлиги;
учинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида талабга нисбатан
ортиқча меҳнат ресурсларини тўпланганлиги, уларни иш билан таъминлаш
муаммосини вужудга келганлиги;
тўртинчидан, озиқ-овқат саноати техникаларининг эскилиги, тармоқда
ишлаб чиқариш қуввати даражасини пастлиги, янги техника сотиб олиш ва
ишлаб чиқаришга жалб қилиш имкониятини етишмаслиги
36
;
бешинчидан, озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш учун
керакли миқдордаги ссуда ва кредитларнинг етишмаслиги ёки уларни
олишнинг ҳаддан ташқари қийинлигидир.
Давлат томонидан озиқ-овқат саноати тадбиркорлигини тартибга солиш
механизмини 4 та блока ажратиб, унинг шаклини 1.3-расмда кўриш мумкин.
36
Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. «Аграр сиёсат ва озиқ-овкат хавфсизлиги». –Т.: Ўқув
қўлланма. «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси» босмахонаси нашриёти,
2016. 12-б.
34
Do'stlaringiz bilan baham: |