Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

2.4.3.-расм. Кесишувчи талаб 
Назариянинг график кўриниши қуйидагича: фараз қилайлик, икки 
мамлакат мавжуд, биринчи мамлакатда даромад даражаси А дан С гача, бу 
даромад даражасида ушбу мамлакатда сотиладиган товарлар сифати Аъ дан Съ 
гача. Иккинчи мамлакатда эса даромад даражаси В дан D гача, бу даромад 
даражасида ушбу мамлакатда сотиладиган товарлар сифати Въ дан Dъ гача.
Икки мамлакат ўртасидаги савдо сифати Въ дан Съ гача бўлган товарлар билан 
амалга ошади. Чунки бу оралиқда икки мамлакатдаги истеъмолчиларнинг 
талаби кесишади.
 
Таянч иборалар:
ташқи савдо, халқаро савдо, экспорт, импорт, 
реэкспорт, реимпорт, мутлоқ устунлик, нисбий устунлик, ташқи савдо 
айланмаси, ГАТТ, ЖСТ. 
 
Бобнинг қисқача хулосаси 
Меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига хос моделини 
таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд бўлган олтин 
ва кумуш микдори билан боғлиқ деб ҳисобладилар. Меркантилистлар 
товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга кўпроқ олиб 
чиқиш, экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш учун ташқи савдони 
тартибга солиш, четга хомашѐ олиб чиқишни кескин чегаралаш ѐки таъқиқлаш, 
хомашѐларни 
четдан 
божларсиз 
импорт 
килишга 
рухсат 
бериш, 
колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан хар 
қандай савдосини таъқиқлаш керак деб таькидлайдилар. 
Адам Смит томонидан ишлаб чиқилган мутлақ устунлик назариясига 
мувофиқ, мамлакатлар ўзлари энг кам харажат билан ишлаб чиқарадиган 
товарларни экспорт қилади ва бошқа мамлакатларда энг кам харажатлар
билан ишлаб чиқариладиган устунликка эга товарларни импорт қилади. 
Классик сиѐсий иқтисод асосчиларидан бири Д. Рикардо товар оқимлари 
ҳаракатига далил сифатида нисбий устунликнинг микдорий назариясини 
таклиф этди. Албатта, нисбий устунлик назарияси мавхум ва жуда 


46 
содцалаштирилган табиатга эга ва халқаро савдога бевосита таъсир 
курсатадиган бир катор ходисаларни эътиборга олмайди. Назариянинг 
чекланганлиги уни яратилишида килинган фаразлар билан боғлиқ. 
Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясига кўра, 
омиллар сиғимлиги маълум бир товарни яратиш учун ишлаб чиқариш 
омиллари нисбий сарфини, омиллар сероблиги мамлакатнинг ишлаб чиқариш 
омиллари билан нисбий таъминланганлигини белгилаб беради. Турли 
мамлакатларда товарлар нисбий нархидаги фарк, Ўз навбатида, улар 
ўртасидаги савдо уларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил 
таъминланмаганлиги билан тушунтирилади. 
Халқаро савдонинг стандарт модели халқаро савдода умумий мувозанат 
модели ҳисобланади ва мамлакат ичида товарга бўлган талаб ва товар 
таклифини шу товарга бўлган хорижий талаб ва таклифни ўзаро боғлайди. Бу 
модел турли микдордаги товарларни экспорт килишга хоҳиш уйғониши учун 
мамлакат қанча микдорда бошқа бир товарларни импорт қилиши кераклигини 
ифодаловчи ўзаро талаб тушунчасига асосланган. Ушбу модел халқаро 
савдонинг барча асосий параметрларини ва у билан боғлиқ бўлган миллий 
иқтисодиѐтнинг параметрларини ўрганиш имконини беради. 
Халқаро савдода иштирок этувчи ҳар қандай мамлакат учун экспорт ва 
импорт нархларининг ҳар қандай ўзгариши реал даромаднинг ўзгаришини 
англатади. Товар нархи ошганда, бу товар экспорт қилинаѐтган булса, 
мамлакатнинг реал даромади ошади, агар бу товар импорт қилинаѐтган булса, 
аксинча, реал даромад камаяди. 
Маълум бир товарнинг экспорт ва импорт нархларининг нисбати ѐки 
экспорт ва импорт нархлари индекслари нисбати орқали аниқланувчи мамлакат 
экспорт ва импорт нархларининг нисбати савдо шарти деб аталади. Унинг 
ўсиши натижасида мамлакат фаровонлиги ортади, пасайиши натижасида эса 
фаровонлик тушади. Таклифнинг ортиши (иқтисодий ўсиш) ва талабнинг 
ортиши (даромаднинг кайта тақсимланиши) савдо шартига таъсир кўрсатиши 
мумкин. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish