Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


-расм. Мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

2.2.3.-расм. Мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан 
нотекис таъминланганлиги ҳолатидаги ишлаб чиқариш имкониятлари 
чегаралари. 
Ишлаб чиқариш омиллари билан нотекис таъминланганлиги назарияси 
халқаро савдо учун асос сифатида бир-бири билан ўзаро боғлиқ икки теорема 
кўринишида ифодаланиши мумкин: Хекшер-Олин теоремаси ва ишлаб 
чиқариш омиллари нархининг мувозанатлашуви теоремаси.
Хекшер-Олин теоремаси (Heckscher—Ohlin Theorem) — ҳар бир 
мамлакат ўз ишлаб чиқаришларида нисбатан катта ҳажмга эга бўлган 
омилларни талаб этувчи маҳсулотларни устун даражада ишлаб чиқариш 
ва экспорт қилишга ихтисослашади, бинобарин, бу мамлакатлар миллий 
хўжалик нуқтаи назаридан нисбатан камчил омиллар билан таъминланган 
товарларни импорт қиладилар. 
 
Ўзбекистон меҳнат сероб мамлакат, 1-товар эса меҳнат сиғимли товар 
бўлгани боис, бу мамлакат 1-товарни ишлаб чиқаради ва экспорт қилади. 
Япония капитал сероб мамлакат, 2-товар эса капитал сиғимли товар бўлгани 
сабабли бу мамлакат 2-товарни ишлаб чиқаради ва экспорт қилади. Нисбатан 
сероб ишлаб чиқариш омиллари эгалари савдодан ютади, нисбатан камчил 
ишлаб чиқариш омиллари эгалаи эса савдодан ютқазади.


29 
Теоремани 
исботлаш 
ва 
тушунтириш учун графикларга 
мурожаат қиламиз. Ўзбекистон 
меҳнат сероб мамлакат, 1-товар 
меҳнат сиғимли товар, Япония 
капитал сероб мамлакат, 2-
товар эса капитал сиғимли 
товар 
эканлигини 
эслатиб 
ўтамиз. 
Қабул 
қилинган 
шартларга мувофиқ равишда 
теорема ҳар икки мамлакатдаги 
истеъмолчилар жуда ўхшаш 
ѐки деярли бир хил дидга эга 
эканлигини назарда тутади. 
2.2.4.-расм. Мамлакатларнинг ихтисослашувга кириши 
 
Назарий жиҳатдан ҳар бир мамлакатдаги иcтеъмолчиларнинг дид ва 
истаклари шунчалик фарқ қилиши мумкинки, бефарқлик эгри чизиғи умуман 
мос келмаслиги ва ҳаттоки умуман кесишмаслиги мумкин. Бу ҳолатда Хекшер-
Олин теоремаси бажарилмайди. Бу теорема истеъмолчилар хоҳиш ва истаклари 
ҳар икки мамлакатда батамом бир хил ва ягона бефарқлик эгри чизиғига 
қўшилиб кетишини талаб этмайди, балки бу хоҳиш истаклар мамлакатларни 
автаркия шароитида қолдирадиган ва уларни ўзаро савдо қилишдан воз 
кечишга олиб келадиган даражада фарқ қилмайди деб тахмин қилади. Шундай 
бўлса-да, ҳар бир мамлакатдаги иcтеъмолчиларнинг дид ва истаклари шунчалик 
ўхшашки, бефарқлик эгри чизиғи ҳар икки мамлакат учун бир хил бўлсин деб 
фараз қиламиз. 
Ягона бефарқлик эгри чизиғи Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш 
имкониятлари эгри чизиғи билан A нуқтада ўзаро ягона нуқтага эга. Японияда 
эса бу A* нуқтада жойлашган. Шундай қилиб, I бефарқлик эгри чизиғи ва A 
ҳамда A* нуқталар ўзаро савдо бўлмаган шароитда ҳар икки мамлакатдаги 
мумкин бўлган максимал ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмини ифода этади, 
уринма чизиқлар эса, 1- ва 2-товарнинг Ўзбекистон ва Япониядаги нисбий 
нархларини (P ва P*) кўрсатади. Графикдан Р < Р* эканлиги кўриниб турибди, 
бинобарин Ўзбекистон 1-товарни, Япония 2-товарни ишлаб чиқариш бўйича 
нисбий устунликка эга.
Савдони ривожлантирган ҳолда меҳнат сероб саналган Ўзбекистон 
меҳнат сиғимли 1-товарни, капитал сероб бўлган Япония эса капитал сиғимли 
2-товарни ишлаб чиқаришга ихтисослаша бошлайди
Бунда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмини кўрсатувчи нуқталар 
Ўзбекистонда A дан B га, Японияда A* дан B* га кўчади. Ихтисослашув 
мамлакатлар умумий эквивалент нисбий жаҳон нархи - P
w
даражасига чиққунча 
давом этади. Бу нарх эса, юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, ҳар икки 
мамлакатдаги савдо бошланмасдан олдинги ички нархлар ўртасида жойлашди, 
яъни P
w
w
ҳар икки мамлакатнинг ишлаб чиқариш 


30 
имкониятлари эгри чизиғи ва янги II бефарқлик эгри чизиғига ўтказилган 
уринмани акс эттиради.
Е нуқта А нуқта билан солиштирганда Ўзбекистонда ―ўз‖ товари ―бегона‖ 
товардан кам истеъмол қилинганлигини назарда тутса-да, Ўзбекистон ўзаро 
савдодан ютади, чунки унинг янги бефарқлик эгри чизиғи юқорироқда 
жойлашган ва истеъмолнинг ортганлигини кўрсатиб турибди. Худди шундай 
ҳолат Японияда ҳам кузатилади: E* нуқта А* нуқта била солиштирганда 
Японияда ―ўз‖ товари ―бегона‖ товардан кам истеъмол қилинганлигини назарда 
тутса-да, Япония ҳам ўзаро савдодан ютади, чунки унинг янги бефарқлик эгри 
чизиғи илгаригисидан юқорироқда жойлашган ва истеъмолнинг ортганлигини 
кўрсатиб турибди. Демак, ҳар икки мамлакат ўзаро савдо натижасида ютуққа 
эришди, зеро уларнинг бефарқлик эгри чизиқлари графикда юқорига 
кўтарилди.
Савдо натижасида айирбошланаѐтган товарларнинг нисбий нархлари бир-
бирига яқинлашиш тамойилига эга. Агар товарларнинг нисбий нархи 
мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлиги даражаси 
ҳамда бу омилларнинг нисбий нархларига боғлиқ деб фараз қилинса, табиий 
савол туғилади: товарлар нархининг мувозанатлашиши ишлаб чиқариш 
омиллари нархига қандай акс таъсир кўрсатади?
Америкалик иқтисодчи Пол Самуэльсон бу саволга жавоб бера олди. 
Самуэльсон томонидан исботланган Хекшер-Олин теоремаси тўғрилиги 
шартидан келиб чиқувчи бу теорема ишлаб чиқариш омиллари нархининг 
мувозанатлашуви ѐки Хекшер-Олин-Самуэльсон теоремаси номини олди.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish