Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 11.4. Жаҳон савдо ташкилотининг жаҳон хўжалигидаги



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

§ 11.4. Жаҳон савдо ташкилотининг жаҳон хўжалигидаги 
ривожланиш йўналишлари ва унинг мамлакатлар иқтисодиѐтидаги 
аҳамияти 
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) 1995 йилнинг 1 январида ташкил топди. 
ЖСТ кўп томонлама савдо тизимларининг ҳуқуқий ва институтционал 
асосидир. У муҳим шартнома мажбуриятларни таъминлайди. Бу шартнома 
мажбуриятлари ҳукуматларга ички қонунчиликни шакллантириш ва амалга 
оширишда, шунингдек ташқи савдони бошқаришни аниқлаб беради. ЖСТ 1947 
йилда ташкил топган ва 1948 йилнинг 1 январидан кучга кирган Тарифлар ва 
савдо бўйича бош келишув (ГАТТ)нинг давомчиси ҳисобланади. ЖСТ 
келишуви халқаро савдонинг янги қонуниятларини, Уругвайдаги кўп 
томонлама музоқаралар жараѐнида эришилган битимларни умумий идорага 
жамлашни қамраб олади. Бу қоидалар ГАТТ доирасида 125 та мамлакат 
иштирокида етти йил давом этган ва 1993 йилнинг 15 декабрида Уругвайда 
тугаган кўп томонлама музоқаралар натижасидир. Вазирлар 1994 йил апрелда 
Марокашдаги мажлисда якунловчи актни имзоладилар. 15 апрелдаги ―Марокко 
декларацияси‖ шуни тасдиқладики, Уругвай раунди натижалари жаҳон 
иқтисодиѐтини мустаҳкамлаб, савдо ва капитал қўйилмаларини, бандликни 
либераллаштириб, бутун жаҳонда тушумларни кўпайишга олиб келади. ГАТТ-
ЖСТнинг қисми сифатида қуйидаги асосий қоидаларга эга: 
1. Тарифлар орқали миллий иқтисодиѐтни ҳимоялаш. ГАТТ эркин савдо 
билан шуғулланса ҳам ЖСТга аъзо мамлакатлари ўзларининг миллий 
саноатини ташқи рақобатдан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини тан олади. 
Бироқ , ГАТТ мамлакатлардан тарифлар орқали ҳимоя қилишни талаб этади. Бу 
тамойилни амалда бажарилишини таъминлаш учун ГАТТ қонун-қоидаларига 
кўра бир неча истиснолар бўйича миқдорий чекловлардан фойдаланиш ман 
этилди. 
2.―Тарифларни алоқалаш‖. Давлатлар кўп томонли савдо келишувлари 
орқали миллий саноатни қўллаб-қувватлашни камайтириши, иложи бўлса, 
тарифларни камайтириб, бошқа савдо тўсиқларини олиб ташлаши керак. 


191 
Тарифлар маълум даражада камайиб ―алоқа‖га кирмоқда. Алоқага киришиш 
шуни билдирадики, аниқ бир маҳсулотни муносабатга киришишдаги тариф 
даражаси ЖСТ аъзосининг мажбуриятидир ва асосий савдо шериги билан 
компенсация хақидаги келишувсиз тарифни ошира олмайди. 
3.―Энг қулай режим. ‖ГАТТ нинг ушбу қонуни ажратмаслик принципи 
ҳисобланади. Қонунда таъкидланишича, экспортѐр ва импортѐр давлатларга 
ўзгартирилган тариф ва бошқа меъѐрлар БСТнинг аъзоси бўлган бошқа 
давлатларга ҳам камситишларсиз қўлланилиши керак. Хеч қандай давлат 
бошқасига алоҳида савдо фойдаси ѐки камситувчи чоралар қўя олмайди. Ҳамма 
бир хил даражада ва ҳамма савдо тўсиқларини тушириш мақсадидаги барча 
чоралардан фойда олади. 
4. ―Миллий режим‖. Агар афзал кўрилган давлатларда камситиш ман 
қилинган бўлса, ―Миллий режим‖ қоидасида эса бозорга чиқарилган товарлар 
давлат ичида ишлаб чиқарилган эквивалент товарлар билан бир хил шарт-
шароитда амалга оширилиши керак. 
Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараѐни қийин ва узоқ вақтни 
талаб қилади. Биринчи босқичда ЖСТга қўшилишни хоҳловчи давлатларнинг 
ҳукумат бошлиқлари ЖСТда кузатувчилик ҳуқуқини берувчи ариза беради. 
Бунда ҳукумат ЖСТга юборувчи ўз меморандумида мамлакатнинг савдо ва 
иқтисодий сиѐсатини тўлиқ қамраб олган аспектларни тақдим этади. Бу 
меморандум қўшилиш тўғрисидаги сўровларни тўлиқ ўрганиш учун асос 
бўлади. Шундан сўнг ЖСТга ариза берувчи давлатлар бўйича ишчи гуруҳ 
тузилади. 
Ишчи гуруҳ йигилишларида ариза берган ҳукумат товар ва хизматлар 
савдосига нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаб олишлари мақсадида 
қизиқувчи аъзо-мамлакатлар ҳукуматлари билан икки ва кўп томонлама 
музокаралар олиб боради. Музокаралар натижасида ЖСТга кираѐтган давлат 
товарлар ва хизматлар савдоси бўйича бажариши лозим бўлган ва 
ўзгартирилмайдиган аниқ бир тарифлар беради. Ариза берувчи давлатнинг 
савдо режимини ўрганиш ва бозорга киришга имкон берувчи музоқаралар 
тузиш билан ишчи гуруҳ асосий қўшилиш шартларини ишлаб чиқади ва 
йиғилиш натижасига кўра ЖСТга кираѐтган давлат тўғрисида қарор тайѐрлайди 
ва бу ҳужжатлар бош кенгаш ѐки вазирлар конференциясида тасдиқлаш учун 
тақдим этилади. Қўшилиш тўғрисидаги қарор ЖСТ аъзоларининг 2/3 қисми 
овоз берган тақдирда имзоланган ҳисобланади. ЖСТга аъзо бўлган давлат 
Уругвай раунди қамраб олган битимларни қабул қилиши ва амалга ошириши 
керак бўлади. 
Уругвай раунди янги кўп томонлама савдо тизими ташкил топишида 
муҳим роль ўйнайди. 1994 йилнинг 15 апрелида Марокашда (Марокко) 125 та 
аъзо-мамлакатларнинг вазирлари Уругвай раунди қуйидаги тизимлардан 
ташкил топганлигини тасдиқловчи битимни имзоладилар. 
Жаҳон Савдо Ташкилоти тўғрисида Марокаш битими. 

Товарлар савдоси 

Хизматлар савдоси. 


192 
Тарифлар ва савдо (ГАТТ-1994) бўйича бош битим ва у билан боглиқ 
бўлган битимлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Ўзаро юк ташиш инспекцияси бўйича битим
PSI 
Техник бартерлар ва савдо бўйича битим 
TBT 
Санитар ва фито санитар ҳолат бўйича битим 
SPS 
Инвестиция савдо аспектлари ҳолати бўйича битим 
TRIMS 
Тўқимачилик ва кийим-кечак бўйича битим 
ATC 
Қишлоқ хўжалиги бўйича битим 
Қоидаларнинг келиб чиқиши бўйича битим 
-
Хизматлар савдоси. Хизматлар савдоси бўйича бош битим (GATS) 
-
Интеллектуал ресурслар ҳуқуқи (IPRS). Интеллектуал ресурслар савдоси 
бўйича битим ўз навбатида: 
-
Чегараланган иштирокчилар сонига эга секториал савдо битимга. 
-
Фуқаро авиатехникаси бўйича битимга. 
-
Давлат харидорлари тўғрисидаги битимларга бўлинади. 
2001 йилнинг ноябрида Доха шаҳрида (Қатар) ЖСТнинг 4-вазирлар
конференцияси бўлди. Унинг натижасида ―Доха тараққиѐт тартиби‖ савдо 
музоқараларининг янги раунди босқичи тўғрисида қарор қабул қилинди. 
Конференцияда дунѐ савдо тизимининг либерализацияси бўйича қўйидаги 
асосий мавзулар - хизматлар, саноат моллари савдоси тарифлари, интеллектуал 
мулк ҳуқуқининг савдо томонлари, қишлоқ хўжалигида ички қўллаб-қувватлаш 
ва экспортга субсидиялар бериш, ―Сингапур муаммолари‖, савдо ва 
инвестиция, рақобат борасида сиѐсат, давлат харидларида транспарентлик, 
савдо ҳамкорлиги, савдо ва атроф-муҳит муаммолари каби мавзулар кўриб 
чиқилди. Бу муаммолар бўйича турли қарашлар концепцияси билан боғлиқ 
бўлган жаҳоннинг 148 мамлакатни савдо вазирликлари 2003 йилнинг 10-14 
сентябрида Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтган ЖСТнинг 5-вазирлар 
конференцияси чоғида савдо тизимини эркинлаштириш билан боғлиқ бўлган 
ягона фикрга кела олмадилар. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish