Бажарилиши икки йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови мавзуси
“Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари” йўналиши бўйича
№
Амалий
лойиҳа мавзуси
Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа
Лойиҳанинг
йиллик
молиялаштириш
ҳажми
1
2
3
4
Хоразм воҳасининг иқлим ва
тупроқ шароитида шўр ерларни
ўзлаштиришда биомелиорант
доривор ўсимликлардан
фойдаланиш агротехнологиясини
ишлаб чиқиш
Тадқиқот шакли:
Хоразм воҳасининг иқлим ва тупроқ шароитида шўр
ерларни ўзлаштиришда биомелирант доривор ўсимликлардан фойдаланиш
агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича амалий лойиҳа бажарилади.
Илмий тадқиқот натижалари:
– шўр ерларни ўзлаштириш учун шўрга чидамли 5 турдаги доривор
ўсимлик
(бўёқдор рўян, қалампир ялпиз, ширинмия, доривор мойчечак, доривор
тирноқгул)
ларнинг икки хил даражадаги шўрланган тупроқларда кичик
масштабли оналик плантациялари ташкил этилади;
- шўрга чидамли ўсимлик турларининг биологик хусусиятларига кўра,
турли ҳудуларнинг шўрланган тупроқлари учун биомелиоратор ўсимлик
сифатида фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;
- Хоразм воҳасининг иқлим ва тупроқ шароитида шўр ерларни
ўзлаштиришда
биомелирант
доривор
ўсимликлардан
фойдаланиш
агротехнологияси ишлаб чиқилади.
Натижаларни синовдан ўтказиш:
Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти
Қоракўл тумани ва Жиззах вилояти Зомин туманларида синовдан ўтказилади.
Илмий натижаларни чоп этиш:
Тадқиқот натижаларига интеллектуал
мулк объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Нуфузли илмий
журналларда ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида
индексацияланган журналларда илмий мақолалар чоп этилади.
0,5 млрд. сўм
Жами
0,5 млрд. сўм
*Амалий лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми 1,0 млрд сўм ва бажарилиши икки йилга мўлжалланган.
Бажарилиши икки йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлов мавзуси
“Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари” йўналиши бўйича
№
Амалий
лойиҳа мавзуси
Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа
Лойиханинг
йиллик
молиялаштириш
ҳажми
1
2
3
4
Ўзбекистон меъморий
обидаларининг тарихий ҳолати
бўйича мониторинг олиб
борувчи электрон маълумотлар
базасини яратиш
Тадқиқот шакли
:
Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини тўғри
таъмирлашда қўллаш учун обидаларнинг бугунги кундаги ҳолатларини
мониторинг қилиш бўйича инструментал ва натура ҳолида комплекс
тадқиқотлар олиб бориш, классификациясини тузиш ҳамда обидалар бўйича
маълумотлар базасини яратиш бўйича амалий лойиҳа бажарилади.
Илмий-тадкикот натижалари:
-
меъморий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш ва фойдаланиш соҳасида
Хоразм
Маъмун
академиясида
яратилган
мезонлар
асосида
республикамизнинг 10 та тарихий шаҳарлардаги меъморий ёдгорликларнинг
бугунги кундаги ҳолати инструментал ва натурада ҳолида мониторинг
қилинади;
-
меъморий ёдгорликларни тўғри таъмирлашда катта аҳамиятга эга
бўлган классификацияси тузилади ҳамда электрон маълумотлар базаси
яратилади.
Натижаларини синовдан ўтказиш:
Тадқиқот натижасида яратилган
маълумотлар базаси меъморий обидалар мисолида синовдан ўтказилади.
Илмий натижаларни чоп этиш
:
Тадқиқот натижаларига интеллектуал
мулк объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Нуфузли илмий
журналларда ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида
индексацияланган журналларда илмий мақолалар чоп этилади.
0,5 млрд. сўм
Жами йиллик:
0,5 млрд. сўм
*Амалий лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми 1,0 млрд сўм ва бажариш муддати икки йилга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |