Сув шимувчанлик
– ғовак материалнинг сув шимиш ва сувни ўзида ушлаб
туриш хусусиятидир.
49.
Сунъий (нефть) битумлари
– нефть хом ашѐсини органик синтез жараѐнида
ҳосил бўлиб, қовушқоқ суюқлик ѐки қаттиқ моддалар, яъни углеводород
бирикмалари ва нометалл ҳосилалар аралашмасидан иборатдир.
50.
Темирбетон
– қурилиш конструкцияси бўлиб бетон матрицадан ва пўлат
арматура каркасидан иборат композицион материалдир.
51.
Тобланган ойна
– 540-650
О
С ҳароратда қиздириб ва аста-секин совутиб
олинган, зарбий ва эгилишдаги мустаҳкамлиги юқори ойна тури.
52.
Ўртача зичлик
– материал таббий ҳолатдаги массасининг ҳажмига бўлган
нисбатидир.
53.
Фаол минерал қўшимчалар (ФМҚ)
– кукун ҳолатда мустақил қотмайдиган,
ҳавойи оҳакни қотирадиган, портландцемент билан аралаштирилганда цемент
тошининг тоза ва минераллашган сувларда бардошлилигини оширадиган табиий
ва сунъий моддалардир.
54.
Фольгаизол
– юпқа алюминий фольгаси ва унга қопланган битум-резинали
ҳимояловчи қатламдан иборот ўрама материал.
55.
Ҳавойи оҳак
– таркибида 6% гача гилтупроқ бўлган кальцийли ва магнийли
карбонат тоғ жинслари: бўр, оҳактош, доломитлашган оҳактош ва доломитларни
куйдириб олинган боғловчи материал.
56.
Шиша пахта
– осон эрийдиган шишалардан махсус технологиялар асосида
тайѐрланади.
57.
Шишапакетлар
– икки ѐки уч қатлам ойнали махсус рамаларга ҳаво
кирмайдиган қилиб герметиклар ѐрдамида ўрнатилган дераза ойналари.
58.
Эластиклик
– куч олингандан кейин материалларнинг аввалги шакли ва
ўлчамларини тиклаш хусусиятидир.
59.
Ячейкали бетонлар
– боғловчи ва кремниземли компонентлар аралашмасининг
ғовак ҳосил қилувчи қўшимча воситасида кўпиртириб олинган композицион
материаллардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |