Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

бевосита бошқарув 
(корхона бошқарув 
аппаратининг фаолияти)
 
ва 
ўзини-ўзи бошқариш
(бошқарув фаолиятининг 
жамоатчилик шакли) турларига ажратилган ҳолда таснифлаш имконини 
яратади. Фаолиятнинг иккала тури ҳам амалда биргаликда юритилиб, 
уларнинг 
ўзаро 
алоқалари 
ишлаб 
чиқаришни 
бошқаришнинг 
самарадорилигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
Ишлаб чиқаришнинг, жумладан, бошқарув фолияти ўзининг 
самарадорлигини оширишда, ишлаб чиқаришнинг алоҳида элементлари ва 
бўғинлари ўртасида юзага келувчи 
бошқарув муносабатлари 
муҳим ўрин 
эгаллайди. Бу ерда бошқарув идораси (субъекти) ёки бошқарувчи шахс 
томонидан бошқарилув идорасига нисбатан таъсир кўрсатишнинг ўзигина 
камлик қилади. Бошқарилаётган объектдан бошқарув объектига жавоб 
тариқасида тескари алоқа ҳам бўлиши зарур. Агар бунда тескари алоқа 
бўлмаса ёки бошқарув идораси томонидан қабул қилинмаса, бошқарилаётган 
объект назорат остидан чиқиши ҳамда бошқарилмайдиган объектга 
айланиши мумкин. 
Бу вазифа амалда бошқарувнинг ҳар бир элементи ёки бўғини 
томонидан маълум бир вазифани бажаришни кўзда тутувчи бир-бирига 
бўйсинувчанлик тизими ёрдамида бажарилади. Яъни гап корхона директори, 
бош муҳандиси ва бошқалардан, то цех бошлиқлари ва бошқа ишлаб 
чиқариш бўлинмаларининг бошлиқларигача - корхонанинг бошқарувчилари 
ёки махсус хизматларига юклатилувчи функционал вазифалар ҳақида 


130 
бормоқда. 
Муносабатларнинг 
бундай 
кўринишдаги 
бир-бирига 
бўйсунувчанлиги бошқарув тизимининг самарали тарзда фаолият юритиши 
учун муҳим шарт ҳисобланади. 
Шу тариқа, 
бошқарув тизими
ишлаб чиқариш самарадорлигига 
эришиш ва корхонанинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим 
омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Шу билан бир пайтда ишлаб 
чиқариш самарадорлигининг ўсиш суръати, қабул қилинган ёки амалга 
оширилаётган бошқарув тизими прогрессивлигининг ўлчови хизматини ҳам 
ўтайди. Бундан келиб чиққан ҳолда, қўйилган мақсадга қисқа муддатда ва 
ишлаб чиқариш ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда яқинлашиш 
даражасини корхонани бошқариш самарадорлигининг бевосита мезони 
сифатида кўрсатиш мумкин. Бугунги бозор муносабатлари шароитида 
бошқарув 
тизими 
биринчи 
ўринда 
корхонанинг 
барқарорлигини 
таъминлаши, хўжалик таваккалчилигини камайтириши, сифатли ва 
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга кўмаклашиши зарур. Шунингдек, 
у ходимларнинг ўз меҳнатлари натижасига қизиқиш даражаси ортишига, 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва йўқотишларга йўл 
қўймасликка ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга 
хизмат қилиши лозим. 
Корхона ёпиқ тизим бўлмаганлиги сабабли, бошқарув тизимига 
корхонада юзага келувчи ички муҳитдан ташқари, ташқи муҳит, аввало, 
аҳолининг турмуш тарзи, жамият қурилмаси, давлат сиёсати ва ҳоказолар 
таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам бошқарув тизими, 
хўжалик ҳаётининг замонавий талаблари ва корхонанинг рақобатчилик 
муҳитидаги барқарорлигига жавоб бериши лозим. 
Ҳар қандай бошқарув ўз мақсади ва вазифаларига эга. Мақсад — бу, 
инсон фаолиятининг аввалдан фикран ўйланган натижасидир. Шунга биноан, 
бошқарувнинг мақсади деганда, бошқарув субъектининг олдиндан ўйланган, 
мўлжалланган, эришиш зарур бўлган натижаси тушунилади. Саноатда эса, 


131 
мақсад — кўп ва сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ўз 
вақтида сотиш ҳамда мўлжалланган фойдани олишдир. 
Ҳар қандай мақсадга маълум талаблар қўйилади. Даставвал, мақсад 
илмий ва амалий жиҳатдан асосланган бўлиши керак. Иккинчидан, у аниқ, 
яхши ифодаланган ва адресли бўлиши зарур. Учинчидан, қўйилган мақсад 
эришимли бўлиши, яъни унга етишишнинг имкониятлари, шарт ва 
шароитлари ҳисобга олинган бўлиши керак. 
Қўйилган мақсадга эришиш учун маълум вазифаларни бажариш зарур. 
Маълумки, вазифа — бу, аввалдан белгиланган, аниқланган, кўрсатилган, 
бажарилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган иш, нарсадир. 
Саноат ишлаб чиқаришида бошқарувнинг вазифалари қуйидагилардан 
иборат: 

келажакни аниқ кўрмоқ (истиқболни тўғри башорат қилиш ва унга 
монанд бўлган фаолият дастурини тузиш); 

ташкиллаштирмоқ 
(саноатнинг 
ички, 
моддий 
ва 
ижтимоий 
тузилмасини барпо этиш); 

персонални идора қилмоқ (саноат ишлаб чиқариш ходимларини 
ҳаракатга келтириш); 

келишиш (ҳаракат ва тиришқоқликни бир-бири билан уйғунлаштириш); 

назорат қилиш ва кузатиш (жорий этилган ва берилган буйруқ асосида 
ҳаракатнинг, яъни фаолиятнинг қандай тарзда бўлаётганини мушоҳада 
қилиш). 
Бошқариш жараёнида олдиндан кўра билиш ниҳоятда катта аҳамиятга 
эга. Барча жараёнларни кузатиб, уларнинг ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш, 
иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бошқарилиб турилади. Масалан, 
маҳсулотга бўлган эҳтиёж, нарх-наво, техника ва технологиялар ўзгариши, 
иш ҳақи ва ижтимоий муҳофазанинг ҳолати ишлаб чиқаришга катта таъсир 
кўрсатади. Шунинг учун вазиятга қараб керакли ўзгаришларни зудлик билан 
амалга ошириш керак бўлади. 


132 
Бошқариш жараёнида режалаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Айниқса, маҳсулот ҳажмини белгилаганда уни барча ресурслар билан 
таъминлаш ва уларни етказиб бериш масаласига катта эътибор бериш керак. 
Маълумки, режалар бир кунлик, ўн кунлик, бир ойлик, бир кварталлик, бир 
йиллик, уч йиллик, беш йиллик ва ўн-ўн беш йиллик бўлиши мумкин. 
Охиргиси «концепция», «башорат» тушунчалари билан боғлиқдир. 
Ишлаб чиқариш жараёни ўзлуксиз бўлади, чунки у, энг аввал, юзага 
келади, шаклланади, ривожланади ва такомиллашади. Ана шу ўзгаришларни 
ташкилотчилик таъминлайди. Ташкилотчилик — моддий - техника 
таъминоти, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни 
сотиш жараёнларидан иборат. Ташкилотчиликка кунда юз берадиган 
муаммоларни тез ҳал этиш билан боғлиқ бўлган фаолият ҳам киради. 
Мувофиқлаштириш ва назорат ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади. 
Тармоқлар, корхоналар, цехлар ва участкалар, бўлимлар ҳамда унда 
ишлайдиган ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириб турилгандагина юқори 
натижаларга эришиш мумкин. Барча топшириқларнинг ўз вақтида 
бажарилишини таъминлаш учун назорат керак. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish