5-расм.
Ўзбекистонда асосий экспорт маҳсулотларининг
жаҳон бозорларида ўзгариш баҳоси
22
экспорт қилишда етакчилик қилмайди. Собиқ Иттифоқ даврида эса
Ўзбекистон ёнилғи ва энергияни импорт қилувчи мамлакат бўлган,
22
Манба: Халқаро валюта фонди (imf.org) маълумотлари асосида тайёрланди
85
мустақилликдан сўнг эса мамлакат нафақат ўзини таъминловчи балки соф
экспорт қилувчи мамлакатга айланди.
2018 йилда асосий экспорт товарлари бўйича жаҳон конъюнктурасининг
беқарор ҳолатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорларидаги
позицияларини
мустаҳкамлаш
мақсадида
маҳсулотнинг
рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар билан бир
қаторда маҳаллий маҳсулотлар экспортининг ҳажми ва турларини
кўпайтириш бўйича ишлар амалга оширилди.
Хусусан, аммиак селитраси, кальций билан бойитилган сода, хлорли
калий, супрефос, автобус, қалай асосидаги қуйилма, юк машиналари, пахта
йигирув маҳсулотларининг экспорти миқдори сезиларли ошди.
2018 йилда 200 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
Хусусан, “Кобальт”, “Джентра” русумли автомобиллар, радиатор, музлатиш
тизими, кўмир, аммонийлик туз, полиакриламид, хлорли аммоний, натрийлик
нитрат, хлорат-магнийли дефолиант, фиточой, тиббий идишлар, аргон,
электр иситгичлик кўрпалар, автомобиль ўриндиқлари, болалар уйинчоқлари,
полимерлардан тайёрланган турли хилдаги буюмлар ва бошқа ташқи бозорда
харидоргир бўлган товарлар.
2.2. Таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти
Таркибий сиёсати ҳақида мулоҳаза юритишдан олдин, структуранинг
ўзи нима эканлигини билиб олишимиз зарур.
Таркибий лотинча, «structura» сўзидан олинган бўлиб, нарсалар
таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашишини, тузилишини
билдиради.
Таркибий сиёсатининг мохияти соҳаларнинг тузилмавий жиҳатларини
белгилаб бериш, йўлга солиб туришдан иборатдир. Ана шу нуқтаи назардан
мустақилликнинг ўтган даври учун ва 2010-2020 йилларга мўлжалланган
иқтисодий сиёсатнинг йўналиши ва хусусиятлари доирасида белгиланган
86
миллий иқтисодиёт структурасида прогрессив ўзгаришларни амалга ошириш,
тармоқлараро ва тармоқ ички мутаносибликларини такомиллаштириш, фан-
техника тараққиётини белгиловчи соҳаларни устувор ривожлантиришни
давом эттириш вазифаси муҳим аҳамиятга моликдир.
Давлат стратегиясига мувофиқ ижтимоий ишлаб чиқариш ва жумладан,
саноат структурасини изчил тарзда такомиллаштириш кўз илғайдиган
истиқболда қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
халқ хўжалиги ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноатни
баланслаштирилган тарзда ва изчил ривожлантириш;
иқтисодиётни, хусусан, саноатни модернизациялаш ва ишлаб
чиқаришни диверсификация қилиш йўлига ўтказиш, унинг самарадорлигини
ошириш,
моддий,
меҳнат
ва
молиявий
ресурслар
истеъмолини
рационаллаштириш, уларни ҳар томонлама тежаш;
иқтисодиётнинг, жумладан, саноатнинг ижтимоий йўналишини янада
кучайтириш, миллий иқтисоднинг аҳоли фаровонлигини ошириш билан
боғлиқ бўлган хилма-хил вазифалар томон янада чуқурроқ бурилишини
таъминлаш лозим.
Бир бутун қисмларнинг муайян ўзаро алоқаси, бир-бирига нисбатан
жойлашуви бўлган структуранинг аҳволини мутаносибликлар жуда ҳам аниқ
ва конкрет тарзда ифодалайди. Иқтисодий жараёнларнинг моҳиятини чуқур
билиб олиш ва уларни башоратлар ва лойиҳаларда татбиқ этиш, ижтимоий ва
шахсий истеъмолни, фан-техника тараққиётининг, миллий иқтисодиётнинг
тегишли ишлаб чиқаришлари ва тармоқлари ривожи истиқболларини
синчковлик билан ҳисобга олиш, корхоналарни зарур заҳиралар билан
таъминлашни мустаҳкамлаш - ана шуларнинг ҳаммаси прогнозлаш ва
лойиҳалаштириш технологиясининг энг муҳим таркибий, тузилмавий
қисмлари
бўлиб,
уларга
қатъий
риоя
қилиш
вазифаларининг
мутаносиблилиги, баланслаштирилганлиги, реаллиги, қўйилган мақсадларга
эришишдаги ишончлилиги, таъсирчанлигининг шартидир.
87
Ўзбекистон давлатининг иқтисодий стратегиясида халқ хўжалиги
структурасини такомиллаштириш, унинг тармоқларини ривожлантириш
юзасидан муҳим топшириқлар ҳамда бу тармоқларнинг марралари батафсил
белгилаб берилган.
Такрор ишлаб чиқаришнинг ҳозирги шароитларида иқтисодий ўсиш
иқтисодиёт кўламининг ўсиши билангина эмас, балки истеъмолда ҳам,
ишлаб чиқаришда ҳам структуравий силжишлар, уларнинг тезлиги ва
самарадорлиги билан аниқланади.
Таркибни
аниқловчи
сиёсатни
шакллантириш
иқтисодиётдаги
структуравий ўзгаришларни сифат жиҳатдан баҳолашни аниқланишининг
принципиал хусусияти иқтисодиётнинг ўсиш суръати кўрсаткичларининг
деградацияси юз бериши муаммосини ҳал этиши зарурлигидир, чунки айни
бир суръатнинг ўзи бир неча тармоқларнинг турли ўсиш суръатларида
ифодаланиши мумкин. Бу бир хил бўлмаган иқтисодий ва ижтимоий
оқибатларга олиб келади. Бу муаммо оқибатда у ёки бу соҳага устуворлик
(афзаллик) бериш тизимини яратилишини тақозо этади. Масалан, фан-
техника тарақкиётида тўлиқ акс этадиган соҳалар ажралиб туради: ёқилғи-
энергетика, электроника, машинасозлик, кимё. Шунинг учун бу тармоқлар
ўсиш суръатлари бўйича саноат ўсишидан юқори туриши керак.
Машинасозликнинг тармоқ структурасида ҳам жиддий ўзгаришлар юз
бериши зарур. Кимёда биотехнология ва нанотехнологияни қўллаб, нозик
органик синтез маҳсулотларини ишлаб чиқариш жадал суръатларда
ривожланиши зарур.
Таркибий ўзгаришларнинг йўналиши, уларнинг жадаллиги ва кўламини
аниқлаш муҳим иш. Айни вақтда иқтисодий даражаси бир хил ёки
иқтисодиётдаги структура йўналишлари ўзгариши ўхшаш бўлган
мамлакатлар гуруҳи бўйича тармоқлараро комплекслар ва айрим тармоқлар
ишлаб
чиқариши
ва
истеъмолининг
ривожланишидаги
умумий
қонуниятларни аниқлаш - бу барча аналитик материаллар истиқболни
прогнозлашнинг муҳим замини ҳисобланади.
88
Шу билан бирга, структура йўналишлари ўзаро мувофиқлаштирилиши
керак, чунки ривожланиш стратегиясига мувофиқ тармоқлараро
комплекслар
ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлаштирилиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг биринчи чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XIV сессиясида қилган
маърузаси ва кейинги чиқишларида мамлакатимизнинг янги — XXI аср
бошларидаги асосий вазифалари аниқ белгилаб берилган. Уларда табиийки,
янги асрга қадам қўйган мамлакатимизнинг «иқтисодиётни ислоҳ этиш ва
жамиятни ўзгартириш борасидаги ишлар натижасини холис баҳолаш» билан
биргаликда «устувор йўналишлар ва бундан кейинги ривожланиш
стратегиясини шакллантириш» масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Янги асрнинг дастлабки йилларидаги тараққиёт стратегияси, жамиятни
янгилаш, барча соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги
фаолият 6 та устувор йўналишдан иборат. Буларга:
аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя қилиш,
мамлакат сиёсий ва иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини
янада жадаллаштириш,
жамият маънавиятини янада юксалтириш,
кадрлар тайёрлаш,
иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни таъминлаш,
жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро
тотувликни,
сарҳадларимиз
дахлсизлигини,
мамлакатимиз
ҳудудий
яхлитлигини таъминлашдан иборат.
Ана шу устувор йўналишлардан бири иқтисодиётда, шу жумладан,
саноатда ҳам таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўлиб, саноат
бошқаруви тузилмасини яхшилашдан тортиб корхоналарни янгилаш ва
техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, мамлакатнинг бой табиий ва минерал
хом ашё салоҳиятидан тўла, самарали фойдаланишга, экспортга мосланган ва
89
импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарадиган қувватларни барпо
этишга қаратилмоғи даркор.
Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнида, айниқса, инвестиция
дастурини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатда катта
ишлар
қилинмоқда.
2017
йилда
асосий
капиталга
қўйилган
инвестицияларнинг 37,4 фоизи саноатга киритилмоқда. Ана шу
инвестициялар асосида янгидан - янги корхоналарнинг барча вилоятларда
қурилаётганлиги нафақат ҳудудларнинг саноат тизимини, балки уларнинг
қиёфасини ҳам тубдан ўзгартириб юбормоқда.
Республика иқтисодиётида, шу жумладан, саноатда таркибий
ўзгаришларни изчил таъминлаш натижасида давлатнинг қудратини янада
орттириш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртни обод этиш ва
халқнинг фаровонлигини янада юқори даражага кўтариш мумкин.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан кейинги
йиллардаги давлат дастурида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш,
миллий
иқтисодиётнинг
етакчи
тармоқларини
модернизация
ва
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш
йўналишида корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари
кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига 2017–2021 йилларда
умумий қиймати 40 миллиард АҚш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция
лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, «2018 йилда 18та давлатлараро расмий ташрифлар амалга
оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича
келишувларга эришилди.
Жаҳон банки, европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом ва Осиё
тараққиёт банклари, бошқа Халқаро молия институтлари билан
ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди.
90
Бугунги кунда юртимизда, чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23
миллиард долларлик 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда»
23
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил учун
мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга
Мурожаатномасида инвестицияларга алоҳида тўхталиб, «Жаҳон тажрибаси
шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса,
ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Инвестиция – бу иқтисодиёт
драйвери яъни иқтисодиётнинг юрагидир. Инвестиция билан бирга турли
соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар,
юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал
ривожланади», деб таъкидлаб ўтди.
Инвестициялар барча халқаро операцияларни амалга оширишда кичик
корхоналар ва микрофирмалар учун муҳим аҳамиятга эга. Хорижий
инвестициялар асосида молиявий муаммоларни ечиш учун мурожаат
қилинади. Хорижий корпорацияларнинг молиявий бўлимлари маблағларидан
қисқа муддатли инвестициялар қаторида юқори фойда олиш мақсадида
фойдаланиш моддий манфаатдорликни белгилашга олиб келади. Бундай
инвестициялар кўпинча хусусий тадбиркорлар капиталига асосланган
бўлади, баъзида эса улар ўз қимматбаҳо қоғозларини чиқаради ва хорижий
қимматбаҳо қоғозларини сотиб олади.
Ўзбекистон бугунги кунда инвестицияларнинг кириб келишига тайёр
турган мамлакат ҳисобланади. Бу ерда олиб борилаётган маҳаллий сиёсат,
тинчликнинг сақланиши, макроиқтисодий кўрсаткичлардаги ижобий ҳолат
буларнинг барчаси хорижий инвестицияларни фаол жалб этишда асосий
омил бўлиб хизмат қилади. Мана шундай вазиятнинг мавжудлиги хориж
инвесторларида ҳам катта қизиқиш уйғотаётганлиги бежиз эмас.
Ўзбекистон хорижий инвесторлар билан тенгма-тенг иқтисодий
алоқалар олиб бориш асосида шерикчилик муносабатларини ўрнатмоқда.
23
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг
муҳим устувор вазифалар ҳақидаги олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://kun.uz/99444746
91
Ҳар қандай инвестициялар мамлакатимизга кириб келишига йўл қўйилмайди.
Агар улар мамлакатимиз иқтисодиётига, унинг ривожланишига кенг
имкониятлар яратса, бундай хорижий инвестициялар албатта қўллаб-
қувватланади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қулай инвестиция муҳитини
шакллантирмасдан ва хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга фаол
жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар жаҳон
иқтисодий ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялаша олмайди.
Ўзбекистон раҳбариятининг мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш, тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш сари тутган
изчил йўли хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб этиш
жараёнини фаоллаштириш учун реал шарт-шароит яратмоқда.
Миллий иқтисодиёт тузилмасини тубдан ўзгартиришнинг ҳозирги
босқичида бевосита хоржий инвестициялар катта қизиқиш уйғотмоқда.
Уларни жалб этишнинг асосий усуллари қуйидагилардир:
қўшма корхоналар очиш (шу жумладан, хорижий инвесторларга ўзбек
эмитентлари акциялар пакетларини сотиш йўли билан);
Ўзбекистон
ҳудудида
бутунлай
хорижий
капиталга
тегишли
корхоналарни рўйхатдан ўтказиш;
концессиялар асосида хорижий капитални жалб этиш;
хорижий инвесторларни мамлакатнинг муайян минтақаларига фаол
жалб этишга қаратилган эркин иқтисодий зоналарни (ЭИЗ) кўпайтириш.
Маълумки, истиқлол йилларида иқтисодиётимиз ва унинг етакчи
тармоқларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил
ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор юқори ўсиш
суръатларига эришилмоқда. Бунда саноат соҳасини ривожлантириш
борасидаги саъй-ҳаракатлар, йирик лойиҳа ҳамда дастурларнинг амалиётга
татбиқ этилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир. Давлатимиз раҳбарининг
2016 йил 15 январда Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида сўзлаган
маърузасида иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, авваламбор саноатда туб
92
таркибий ўзгаришларни давом эттириш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг
рақобатдошлигини оширишни таъминлаш энг устувор вазифа сифатида
таъкидланган эди. Шу маънода 2018 йил ва кейинги йилларда
мамлакатимизни истиқболли иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш
стратегиясини амалга ошириш доирасида иқтисодиётни, шу жумладан,
саноатни таркибий ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга
ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур устувор вазифаларни амалга
ошириш, ўз навбатида, мамлакатимизнинг ташқи омилларга боғлиқлигини
камайтиришга олиб келади.
Бозор ўзгаришлари жараёнларининг таҳлили, ислоҳотлар олиб борилган
йиллар мобайнида саноатда сезиларли таркибий ўзгаришлар юз
берганлигидан далолат беради. Бу ўзгаришлар аввало, давлат мустақиллиги
ва даҳлсизлигини таъминлашга, иқтисодий, шу билан бир қаторда энергетика
ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашга, бой табиий иқтисодий
салоҳиятдан оқилона фойдаланишга йўналтирилган эди.
Мустақиллик
йилларида
саноат
тармоғининг
ривожланиши
натижаларининг таҳлили кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари бозор
шароитига мослашганлигини ва давлат кўмаги ёрдамида юқори самарали
ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлигини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда саноат ривожланаётган тармоқ ҳисобланиб, унда юздан
ортиқ саноат маҳсулотлариишлаб чиқарилмоқда. Бундай улкан ишлаб
чиқариш салоҳияти мустақиллик йилларида тубданўзгарди ва маълум
турдаги маҳсулотлар бўйича ҳар қандай хорижда ишлаб чиқарилган
маҳсулотларбилан бемалол рақобатлаша олади. Ҳам ички, ҳам ташқи бозорга
асосий саноат маҳсулотлариниишлаб чиқаришда саноат тармоқларида юз
берган таркибий ўзгаришлар ҳисобига эришилди.
Мамлакатимизнинг 2019 йилдаги тараққиётининг асосий йўналиш ва
мазмунини белгилаб берган ушбу Мурожаатномаси ўзининг маъно-мазмуни,
таркибий тузилишига кўра ғоят серқирра ва кенг кўламлидир. Унда, 2017–
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ус-
93
тувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан кейинги
йиллардаги давлат дастурида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш,
миллий
иқтисодиётнинг
етакчи
тармоқларини
модернизация
ва
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш
йўналишида корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари
кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига 2017–2021 йилларда
умумий қиймати 40 миллиард АҚш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция
лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурлари амалга оширилаётганлиги
24
таъкидлаб ўтилган. Бундан ташқари, мамлакат иқтисодиётини таркибий
ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб
қилиш борасида бажарилаётган ишларнинг алоҳида эътиборга лойиқлиги ва
иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириб бориш, чуқур қайта
ишланган, тайёр, қўшилган қийматнинг ҳиссаси юқори бўлган маҳсулот
ишлаб чиқарувчи тармоқларни жадал ривожлантириш ва уларнинг ЯИМ
ҳамда мамлакат экспортидаги улушини кўпайтириш муҳим аҳамиятга эга
25
эканлиги хусусида гапириб ўтилган.
Мустақил саноат тармоқларининг сони мамлакат индустриал
тараққиёти, унинг иқтисодий ва илмий-техник салоҳияти, иқтисодий
жиҳатдан мустақиллигини ифодалайди.
Тармоқ структураси унинг ялпи маҳсулотининг саноат ишлаб чиқариши
умумий ҳажмидаги улуши, ходимлар сони ва асосий фондлар қийматидаги
салмоғи кўрсаткичлари билан ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |