Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


  10.4. Интернет-брэндинг



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 


248 
10.4. Интернет-брэндинг 
Маркетингнинг энг муҳим вазифаларидан бири бозорда мавжуд 
фирма ѐки товар маркасига тезкорлик билан олинадиган эмас, балки 
узоқ 
муддатли 
истеъмолчилар 
хоҳиш-истакларини 
яратиш 
ҳисобланади. Узоқ муддатли истеъмолчилар хоҳиш-истакларини 
яратиш жараѐни харидорга товар ѐки хизматнинг афзалликларини 
тақдим этиш, уни маҳсулотнинг бошқа ўхшаш маҳсулотлар билан 
таққослаганда хусусиятлари билан таништириш, истеъмолчилар 
онгида товар ва унинг маркаси билан боғлиқ тасаввурлар 
шакллантириш бўйича фаолият сифатида кўриб чиқилади. Товар ва 
унинг маркаси ҳақида истеъмолчига умумий ва ўзаро боғлиқ бўлган 
барқарор тушунча берувчи бу тасаввурлар брэнд деб аталади (ингл. 
brand — тамға; марка; таассурот қолдириш). Брэнд харидор 
томонидан бошқа рақобатлашувчи маҳсулотлар орасида танлаб 
олинган мазкур товар (хизмат) маркасининг қиѐфаси сифатида 
намоѐн бўлади. 
Анъанавий 
брэнднинг 
асосий 
тавсифномалари 
орасида 
қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: 

брэнднинг асосий мазмуни; 

харидорлар ва потенциал мижозлар томонидан ифодаланувчи 
функционал ва эмоционал ассоциациялар; 

марканинг сўздан иборат қисми ѐки сўз орқали ифодаланувчи 
товар белгиси; 

харидор онгида реклама шакллантирувчи марканинг визуал 
қиѐфаси; 

марканинг харидор учун машҳурлик даражаси — брэнд кучи; 

брэнднинг индивидуаллигини тавсифлаб берувчи брэнд 
белгилари умумлашган йиғиндиси; 

қиймат баҳолари; 

брэнднинг тарқалганлик даражаси. 
Брэндинг маълум бир усуллар ѐрдамида амалга оширилиб, улар 
ишлаб чиқилган брэндни харидорга етказиш ва унинг онгида товар 
маркаси имижини шакллантиришдан ташқари унга товарнинг 
функционал ва ҳиссий элементларини қабул қилишга ѐрдам 
кўрсатишга ҳам имкон беради. 
Интернетнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши брэндингнинг 
алоҳида таркибий қисми – интернет-брэндинг пайдо бўлишига олиб 
келди. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, виртуал муҳит 
хусусиятлари 
брэндларни 
ривожлантиришнинг 
анъанавий 


249 
усулларидан фарқ қилувчи усуллардан фойдаланишни талаб қилади 
ва бундан ташқари, Интернетда уни билиш тобора кучли аҳамият 
касб этиб бормоқда. 
Интернетдан фойдаланувчи кучли ва осон таниб олинувчи 
брэндсиз компания сайтига мақсадли йўналган ҳолда кириб 
келишининг эҳтимоли жуда паст, унинг бу ерга ташриф буюргандан 
сўнг яна такрор қайтиб келиш эҳтимоли эса ундан ҳам кам. Шунинг 
учун Интернетда кучли брэндсиз муваффақиятга амалда эришиб 
бўлмайди. 
Бундан ташқари, Интернетда брэнд ишонч кредитини ошириш 
ҳисобига ўзаро алоқа самарадорлигини сезиларли оширади, чунки бу 
омил ушбу муҳитда реал дунѐдагидан ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзаро алоқаларнинг кўпроқ виртуал характерга эга эканлиги у ѐки бу 
сайтнинг, масалан, интернет-дўкон сайтининг ортида қанчалик 
жиддий компания турганлигини тезда аниқлашга имкон бермайди. 
Бундай ҳолатда фақат «доғ тушмаган обрў» ва машҳур брэнднинг 
мавжудлиги ѐрдам бериши мумкин, холос. 
Интернет-брэндларни 
ажратиб 
турувчи 
хусусиятлар 
қуйидагилар ҳисобланади : 

анъанавий 
мезонларлардан 
фарқ 
қилувчи 
брэндларни 
баҳолаш мезонлари — анъанавий муҳитда савдо маркасининг 
оммавийлиги кўп жиҳатдан унинг ўзига хос хислатлари ва 
сифатларига боғлиқ бўлади. Бу масалан, товар сифатининг 
юқорилиги, мижозларга хизмат кўрсатиш ѐки сервис хизматининг 
юқорилиги ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Интернет дунѐсида товар ва 
хизматлар сифатини баҳолашнинг анъанавий тизими иккинчи ўринга 
ўтади. Биринчи ўринга Интернетда коммуникациялар ўзига 
хосликлари билан боғлиқ кўрсаткичлар: тақдим этилаѐтган ахборот 
ҳажми, 
ишнинг 
осонлиги 
ва 
қулайлиги, 
индивидуал 
«настройка»лардан фойдаланиш имконияти, қулай навигация тизими, 
хавфсизлик, конфиденциаллик ва бошқалар чиқади; 

Интернет-брэндлар фаоллиги — оддий дунѐда брэнднинг 
шаклланиш жараѐни қоидага кўра компания ва унинг маҳсулоти 
ҳақида узлуксиз ахборот оқими воситасида рўй беради. Уни 
яратишнинг асосий воситаларидан бири кўп ҳолларда оммавий 
ахборот воситалари ҳисобланади, бу эса интерактив алоқанинг 
йўқлиги сабабли брэндларнинг пассив бўлишини англатади. Бунинг 
аксинча, Интернетда брэнд бевосита истеъмолчилар билан алоқа 
қилишга, уларнинг эҳтиѐжларига жавоб қайтаришга, мулоқот 


250 
ўрнатиш ва ҳоказоларга имкон беради, яъни улар билан дарҳол алоқа 
қилиш имконияти мавжуд. Фойдаланувчи унга ваъда қилинаѐтган 
нарсалар қанчалик воқеликка мос келишини шу заҳоти текшириши 
мумкин; 

шакл эмас, мазмун — оддий дунѐда савдо маркасининг кучи 
ва муваффақияти кўп жиҳатдан унинг визуал тавсифномалари —
образ ва персонажларнинг эсда қолувчанлиги ва жозибадорлиги 
билан изоҳланади. Интернетда ташқи кўриниш иккинчи даражали 
роль ўйнайди ва фақат фойдаланувчига ахборотни қабул қилишга 
ѐрдам беради, асосий ролни эса мазмун ўйнайди; 

интернет-брэндлар динамиклигининг юқорилиги Тармоқда 
вақтнинг тез ўтиши билан боғлиқ. Агар «Кока-Кола» компанияси кўп 
машаққатлар билан бир неча ўн йилликда босиб ўтган йўли 
натижасида 
бозорнинг 
етакчиси 
ва 
дунѐдаги 
энг машҳур 
брэнгдлардан бирига айланган барча, Yahoo! Каталогига бунинг учун 
атиги 5 йил керак бўлди, унинг машҳурлиги эса бугунги кунда 
Интернет тармоғи доирасидан четга ҳам тарқалган. 
Интернет-брэндларнинг хусусиятлари уларнинг шаклланишига 
кўп сонли омилларнинг таъсир этишини кўрсатади. Бу борада асосий 
омиллар қуйидагилар саналади: 

сайтни амалга ошириш (ташқи кўриниши, функционаллиги), 
унинг реклама таъсирида шаклланган кутишларга мослиги; 

сайтда фирма ва унинг маҳсулотлари ҳақида ахборот тақдим 
этишнинг тўлиқлиги ва самарадорлиги; 

хизмат кўрсатиш сифати, бу ерга Интернет орқали харид 
қилиш таклиф этилаѐтган бўлса буюртмалар билан ишлаш тезлиги, 
мурожаатга жавоб қайтариш тезлиги ва ҳоказолар киради; 

тақдим 
этилаѐтган 
хизматлар 
ва 
сайт 
фаолиятини 
таъминловчи тизимнинг иши ишончлилиги; 

тақдим этилаѐтган сервис турларининг уникаллиги, масалан, 
маҳсулотлар тавсифномаларини, олинган афзалликларни таққослаш; 

фойдаланувчилар олувчи реал фойда. 
Тармоқда брэндни яратиш ва ривожлантириш жараѐни икки 
босқичга тақсимланиши мумкин. Биринчи босқичда мулоқот 
доирасининг брэнд ҳақида хабардорлиги шаклланиши рўй беради. Бу 
босқичда асосий вазифалар фойдаланувчиларнинг брэндни таниб 
олиши, унинг қайси тоифага мансуб эканлиги ҳисобланади. Иккинчи 
босқичдаги 
вазифалар 
доирасига 
брэнднинг 
позицияларини 


251 
мустаҳкамлаш, фойдаланувчиларнинг мойиллигини кучайтириш ва 
уларнинг билан янада кучлироқ алоқада бўлиш киради. 
Юқорида баѐн қилинганлардан келиб чиқиб, Интернетда 
брэндни шаклантириш ва ҳаракатлантиришнинг асосий усуллари 
Интернетда 
имиж-реклама, 
ҳомийлик, 
жамоатчилик 
билан 
алоқаларни 
ташкил 
қилиш 
ва 
ҳамкорлик 
муносабатларини 
шакллантириш ҳисобланади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish