Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet364/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
СУТ БЕЗЛАРИ 
 
Сутбезлари терининг кўриниши ўзгарган апокрин безларидан 
иборатдир.У 
терининг 
ҳосиласи 
бўлиб, 
эктодермадан 
келиб 
чиқишигақарамай 
фаолияти 
жиҳатидан 
аѐллар 
жинсий 
тизими 


биланчамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли уни жинсий тизим бўлимида 
ўрганилади. 
Тараққиѐти. 
Сут безларининг куртаклари ҳомила тараққиѐтининг 
иккинчи ойида эпидермиснинг бутун тана бўйлаб чўзилган иккита зич 
тизимчаси сифатида пайдо бўлади ва сут чизиғи деб номланади. Ҳар бир сут 
чизиқларининг олдинги юзасида эпидермис қалинлашиб сут нуқтасини 
ҳосил қилади. Эпидермал тизимчадан остида ѐтган мезенхимага 20-25 тача 
эпидермал тизимча
ў
сиб киради. Уларнинг дистал охири шохланиб кетади ва 
сутбезларининг куртакларини ҳосил қилади. Ҳомиланинг туғилиш 
вақтияқинлашганда эпителиал ўсимталарнинг ичида бўшлиқҳосил бўлади. 
Бунинг натижасида найлар системаси вужудга келиб,уларнинг учлари 
кенгайиб, терининг юзасига очилади. Бу найларочиладиган жой уни қоплаб 
турган эпителий ҳужайраларининг мугузланиши ва тушиб кетиши 
натижасида аввал чуқурча шаклиниолади, туғилиш даврига келганда бу 
чуқурча текисланади.Кейинчалик шу соҳа эпителийсининг зўр бериб 
кўпайишинатижасида чуқурлик ўрнида сўрғич пайдо бўлади. Янги 
туғилганларнинг 
сут 
безлари 
тўла 
дифференциаллашмаган 
бўлишигақарамай, бир оз бўлса ҳам, секреция қобилиятига эгадир. 
Туғилгандан кейин бир неча кун сут безлари секретор фаолиятини бошлайди 
ва таркиби бўйича оғиз сутига яқин суюқлик ажратади. Бу жараѐн узоққа 
чўзилмайди, дастлабки ҳафталарда тугайди. 
Балоғат ѐшига етгунча сут безлари ҳар икки жинсда бир хил 
тузилишга эга бўлиб, ривожланаѐтган эпителиал найлар жойлашган 
бириктирувчи тўқимадан иборат. Ҳар иккала жинсда сут безларининг 
тараққиѐтидаги фарқ балоғат ѐшига етганда бошланади
.
Ўғил болаларда без 
аппарати тараққиѐти, тўхтайди, редукциялашган ҳолатда қолади. Қиз 
болаларда эса без найларидан ѐки сут йўллари деб аталувчи найлардан ѐн 
ўсимталар ҳосил бўлади

уларнинг охирларида қопчасимон кенгаймалар-
секретор охирлари (альвеолалар) ѐки ацинуслар пайдо бўлади. Ҳамма безлар 
зўр бериб катталашади ва йирик мураккаб най альвеолали без кўринишини 
олади. Бир вақтнинг ўзида бириктирувчи тўқимада ѐғ ҳужайралари йиғила 
бошлайди, бу сут безларига қавариқ шаклни беради. Сут безларининг 
тараққиѐти ва тузилиши 
ҳ
омиладорлик ва лактация даврида ниҳоясига етади. 
Шундай қилиб, аѐлларда сут безларининг тараққиѐти тухумдон 
фаолиятининг бошланиши билан боғлиқ. Климакс давридатухумдонда 
гормон ҳосил бўлиши сусая бошлаганида сут безлари 
ҳ
ам инволюцияга 
учрайди. 
Сут безлариниг тузилиши ва фаолияти ҳомиладорлик ва лактация 
билан боғлиқ бўлган даврийликка эга (расм 19.5), шу сабабли сут безининг 
уч ҳолатини фарқлаш мумкин: 1) балоғат ѐшида, яъни безнинг тинчлик 
давридаги тузилиши; 2) сут безининг ҳомиладорлик давридаги тузилиши; 
3)сут безининг лактация давридаги тузилиши. 
Ҳомиладор бўлмаган аѐл сут безининг тузилиши
. Тўла ривожланган 
сут безлари аѐлларда альвеоляр-найсимон тузилишга эгабўлиб, сўрғичдан 
радиал йўналган 15-25 та бўлакдан иборат. Ҳар бир бўлак бир-биридан 


ѐғҳужайраларига бой бириктирувчи тўқимали қатлам билан ажралган. Ҳар 
бир бўлим кенглиги 2-4,5 мм келадиган ўзининг сут йўли (ductus lactifer) га 
эга. Бу йўллар кўкракнинг пигментли майдони соҳасига келиб кенгаяди ва 
сут синуслари (sinus lactifer) ни ҳосил қилади. Улар сўрғичда торайиб, унинг 
чўққисида 0,4-0,7 мм диаметрдаги сут тешикларини ҳосил қилиб очилади. 
Сут тешикларининг сони сут йўлларининг сонидан камдир. Сут синуслари 
альвеолаларда ишланадиган сутнинг йиғилувчи резервуари ҳисобланади. 
Расм 
19.5. 
Сут 
безининг 
ривожланишни 
турли даврларидаги 
тузилиши схемаси 
1,2,3 – балоғат ѐшига 
етгунга қадар сут 
бези 
альвеолалари, 
бўлакчалари, 
бўлаклари 
ва 
найларининг секин-
аста ривожланиши; 
4-ҳомиладорлик 
даврида сут бези 
тузилмаларининг 
жадал ривожланиши; 
5-лактация 
давридаги 
юқори 
секретор фаолликка 
эга сут бези
Ҳар бир бўлак, ўз навбатида, сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи 
тўқима ѐрдамида кичик бўлакчаларга бўлинади. Ҳар бир бўлакча охирги 
секретор бўлимлар - альвеолалар ва сутйўлидан иборат. Бўлакчалараро 
бириктирувчи тўқимақатламларида коллаген толалар кам, ҳужайра 
элементлари мўлбўлиб, уларнинг орасида фибробласт, макрофаглар, семиз 
ҳужайралар, лимфоцитлар ва эозинофиллар учрайди. Жинсий цикл давомида 
секретор бўлим охирларида маълум бир ўзгаришлар бўлибўтади. 
Альвеолаларнинг катталашуви овуляциядан бир неча кун олдин 
бошланиб, 20-кунгача давом этади. Аммо 22-23-кунлардан бошлаб, кўп 
альвеолаларда 
пролиферация 
жараѐни 
тўхтаб, 
кичиклашади. 
Менструациядан 9-10 кун ўтгандан кейин сут безларининг ўсиши янгитдан 
бошланади. 
Сут йўллари диаметрига қараб бир қаватли кубсимонѐки 
цилиндросимон эпителий билан қопланади. Сўрғичга яқинлашган сари 


эпителий икки қаторли бўлади, сут тешиги соҳасида у кўп қаватлига 
айланади. 
Сут безининг сўрғичи терининг бўртмасидан иборат бўлиб, унинг 
эпидермиси кучли равишда пигментлашган ва юқори қаватлари мугузланган 
эпителийдан иборат. Дерма сўрғич ва сўрғич атрофи соҳасида эпидермисга 
баланд сўрғичлар ҳосил қилиб ботиб киради. Мазкур соҳа капсулали нерв 
охирларига бой бўлиб, рецепторларнинг мўллиги лактация даврида сут бези 
асосий фаолиятининг нерв рефлектор механизмларга боғлиқ эканлигини 
кўрсатади. Сўрғичнинг асосида сўрғичнинг таранглашувига ѐрдам берувчи, 
сут чиқарув йўлининг оғзида жойлашган айлана силлиқ мушак толалари 
ѐтади. Бундан ташқари, сўрғич атрофи дермасидарадиал ѐтувчи мушак 
тутамларининг қисқаришидан сўрғич бўртиб туради. Сўрғич атрофидаги
майдонда тер ва ѐғ безлари ҳам мавжуд. 
Сут безларининг бириктирувчи тўқимаси қон томирларига бой. 
Сўрғич соҳасида, сўрғич веналарини қон билан тўлдириб, ўзига хос 
эрекцияни юзага келтирувчи артериоловенуляр анастомозлар жойлашади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish