Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Тухумдоннинг генератив функцияси. Овогенез



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet352/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Тухумдоннинг генератив функцияси. Овогенез.
Овогенез сперматогенездан қатор ўзига хос хусусиятлари билан 
ажралиб туради ва учта даврни ўз ичига олади. Биринчи (кўпайиш)даври –
одамда овогонийларнинг бўлиниб кўпайиши ва примордиал фолликулаларнинг 
шаклланиши рўй бераѐтган ривожланишнинг эмбрионал даврида (айрим сут 
эмизувчиларда постнатал ҳаѐтнинг биринчи ойларида ҳам) амалга ошади. 
Овогенезнинг иккинчи (ўсиш) даврида кичик ва катта ўсиш фазалари 
фарқланади. Кичик ўсиш фазаси эмбриогенез даврида, катта ўсиш фазаси 
репродуктив ѐш (фаолият кўрсатувчи тухумдон)да содир бўлади. Кичик ўсиш 
натижасида лептотена давридаги 1-тартибли овоцитлар диплотена давридаги 1-
тартибли овоцитга айланади. Кичик ўсиш фазаси жинсий балоғатга етиш 
даврида тўхтайди. Кичик ўсиш фазасида фолликулаларнинг ўсиши гипофиз 
гормонларининг таъсирисиз амалга ошади.
Қиз бола жинсий балоғатга етгандан сўнг гипофизнинг фолликула 
стимулловчи гормони (ФСГ, фоллитропин) таъсирида 1-тартибли овоцитлар 
катта ўсиш фазасига ўтади. Бунда ҳамма овоцитлар ҳам эмас, балки уларнинг 
нисбатан унча катта бўлмаган (3-30) қисми катта ўсиш фазасига ўтади. Катта 
ўсиш фазаси 12-14 кун давом этади. Катта ўсиш туфайли фолликулалардан 
биттасигина етилган учламчи фолликулга айланади ва мазкур фолликулда 
етилиш даврининг 1-бўлиниши содир бўлади.
Овогенезнинг учинчи (етилиш) даври худди сперматогенездаги каби 


мейознинг иккита бўлинишини ўз ичига олади, бунда иккинчи бўлиниш 
биринчи бўлинишдан сўнг интеркинез даврини ўтмасдан амалга ошади. 
Бундай кетма-кет иккита бўлиниш хромосомалар сонининг икки марта 
камайиши (редукцияси)га олиб келади ва улар гаплоид сонли тўпламга эга 
бўлиб қолади. Етилишнинг биринчи бўлинишида 1-тартибли овоцитнинг 
бўлиниши натижасида иккинчи тартибли овоцит ва унча катта бўлмаган 
биринчи поляр (редукцион, йўналтирвчи) тана ҳосил бўлади. 2-тартибли 
овоцит таркибига органелла ва киритмалар тутувчи цитоплазма, ўзида 23 диада 
(46 монада – хроматида) сақловчи ядро ва уни ўраб турувчи уччала парда 
(оволемма, ялтироқ парда ва нурли тож) киради. Редукцион тана таркибида 
цитоплазманинг кичик бир қисми ва 46 та хроматида бўлади. Мейознинг 
биринчи бўлинишидан сўнг фолликул девори ѐрилиб, 2-тартибли овоцит қорин 
бўшлиғига тушади (овуляция) ва у ердан овоцит бачадон найига ўтади.
Етилишнинг 2-бўлиниши фақат 2-тартибли овоцит бачадон найида 
уруғлангандан
сўнггина юзага келади. Мазкур бўлиниш натижасида етилган 
тухум ҳужайра ва иккинчи редукцион тана ҳосил бўлади. Тухум ҳужайра 
ўзида барча органеллалар ва 23 та хромосома (гаплоид) дан иборат ядрони, 
редукцион тана эса цитоплазманинг оз қисми ва 23 та хромосомани сақлайди. 
Баъзан 1-редукцион тана ҳам иккита майда ҳужайраларга бўлиниши мумкин. 
Шундай қилиб, овогенез натижасида битта тухум ҳужайра ва учта редукцион 
тана ҳосил бўлади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish