Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Нерв ва эндокрин системаларининг ўзаро алоқаси



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Нерв ва эндокрин системаларининг ўзаро алоқаси 
Эндокрин система организм фаолиятини бошқарувчи ягона бўғин 
эмас. Унинг фаолияти нерв ва иммун системалари фаолияти билан 
чамбарчас боғлиқ. Эндокрин бузилишлар иммун реакцияларига таъсир 
кўрсатиши мумкин ѐки аксинча.
Нерв ва эндокрин ҳужайралари учун умумийлик - гуморал 
бошқарув омилларини ишлаб чиқаришдан иборат. Эндокрин ҳужайралар 
гормон синтезлайди ва уларни қонга чиқаради, нейронлар эса синапс 
бўшлиғига ажралувчи нейротрансмиттерлар ѐки ўзгартирувчилар 
(аксарияти нейроаминлар: норадреналин, серотонин ва бошқалар)ни 
ишлаб чиқаради. Гипоталамусда нерв ва эндокрин ҳужайралар учун хос 
бўлган хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган секретор нейронлар 
жойлашган. Улар ҳам нейроаминлар, ҳам олигопептид гормонларни 
синтезлаш хусусиятига эга. Нейроэндокрин ҳужайралар нерв ва эндокрин 
системаларни ягона нейронэндокрин тизимга бирлаштиради. 
Таснифи:
I.
Марказий эндокрин аъзолар (гипоталамус, эпифиз, гипофиз);
II.
Периферик эндокрин аъзолар:
1) соф эндокрин безлар (қалқонсимон без, қалқонсимон без олди бези, буйрак 
усти бези);
2) эндокрин ва ноэндокрин вазифани бажарувчи аралаш аъзолар (меъда ости 
бези, йўлдош, жинсий безлар);
3) аъзо ва тўқималарда диффуз жойлашган айрим эндокрин ҳужайралар – 
диффуз эндокрин система (ДЭС): а) нейроген ривожланиш манбаига эга 
АПУД система ҳужайралари (аминларни ҳосил қилувчиларни ютиш ва 
декарбоксиллаш хусусиятига эга); б) нейроген тараққиѐт манбаига эга 
бўлмаган ҳужайралар – жинсий безларнинг стероид гормонлар ишлаб 
чиқарувчи интерстициал ҳужайралари.
Модомики, эндокрин безлар функционал жиҳатдан ягона бошқарув 
тизимни ҳосил қилар экан, эндокрин аъзоларнинг ўзаро алоқаси ва 
уларнинг иерархик боғлиқлигини кўзда тутувчи тасниф ҳам мавжуд: 
I. Марказий эндокрин безлар (аксарият периферик эндокрин безлар 
фаолиятини бошқаради): 
1)
гипоталамус (нейросекретор ядролар); 
2)
гипофиз (аденогипофиз ва нейрогипофиз); 
3)
эпифиз. 
II. Аденогипофизга тобе периферик эндокрин безлар ва эндокриноцитлар: 
20.2.1.
қалқонсимон без (тироцитлар); 
20.2.2.
буйрак усти бези (пўстлоқ моддаси); 
20.2.3.
жинсий безлар (уруғдон, тухумдон). 
III. Аденогипофизга тобе бўлмаган периферик эндокрин безлар ва 
эндокриноцитлар: 
20.3.3.
қалқонсимон без кальцитониноцитлари; 


20.3.4.
қалқонсимон без олди бези; 
20.3.5.
буйрак усти безининг мағиз моддаси ва параганглийлар; 
20.3.6.
меъда ости бези Лангерганс оролчалари эндокриноцитлари; 
20.3.7.
ноэндокрин аъзолар таркибидаги нейроэндокриноцитлар, дисперс
эндокрин тизим эндокриноцитлари (APUD-система ҳужайралари). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish