Хулоса.
Меҳнат муҳофазаси маданияти ташкилотда уни бошқариш
тизимини
ташкил қилиш, ходимларни бу тизимда иштирокини таъминлаш
каби
мажбуриятларни олади. Глобаллашув даврида мамлакатда меҳнат
муҳофазасини ривожлантиришдаги рақобатбардошликнинг ошиши бирор
бир сабаб туфайли барбод бўлмаслиги халқаро даражада кафолатланган.
Бундай мажбуриятлар ХМТ тажрибасида меҳнат муҳофазасининг
зарурий қарорлари уч
томонлама шериклар яъни, хукуматлар, ходимлар ва
иш берувчиларнинг ҳамкорлигида юзага келади. Ўзбекистон Республикасида
2020
-
20
22
йилларга мўлжалланган Бош келишувда мазкур масалалар ўз
аксини топган.
6
Nodira Gaibnazarova
ХМТ тавсияларига кўра меҳнат муҳофазасини бошқарув
тизими
мавжуд бўлган ташкилотларда хавфсиз ҳамда самарали меҳнат
кўрсаткичлари ўсмоқда. Замонавий раҳбарлар биладики,
меҳнат
унумдорлиги ва хавфсизликнинг ўсиши ташкилотнинг рақобатбардошлиги
ошишига ишончли асосдир. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, кучли касаба
уюшмаси бор жойда хавфсиз меҳнат шароити мавжуддир. Масалан,
Швецияда юқори даражадаги меҳнат муҳофазаси
ходимларни самарали уч
томонлама ҳамкорликка жалб қилингандан кейин юзага келган.
Хавфсиз меҳнатнинг иқтисодий жиҳатдан шубҳасиз қулайлиги иш
жойларидаги ўлим, жароҳат ва касалликлар учун тўловлар камайишига умид
уйғотади.
Йирик ташкилотлар ўз фаолиятлари тўғрисида кенг жамоатчиликка
ахборот беришларини тушуниб етдилар. Охирги пайтларда хисоботларга
меҳнат
хавфсизлиги, экологик хавфсизлик ва ижтимоий масалалар, касаба
уюшмасининг ҳуқуқлари каби кўрсаткичлар киритиляпти.
Ташкилот учун
ишлаб чиқариш билан боғлиқ жароҳат ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик
масалалари катта харажатлар
билан боғлиқдир. Ишончли меҳнат муҳофазаси
ишлаб чиқариш кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатаётганига кўпчилик
гувоҳ бўлмоқда.
Глобаллашув шароитида ютуқларга эришишга интилаётган
мамлакатларда ҳам бу ҳолатни кузатиш мумкин.
Айрим давлатлар меҳнат муҳофазаси учун маблағ сарфлай
олмаганлиги,
меҳнат
муҳофазаси
меъёрларини
бажармасликлари
рақобатбордошликни камайишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Аммо бу
важлар хеч қандай асосга эга эмас.
Иш жойида
кучли хавфсизлик маданияти
–
бу хавфсиз ва соғлом
меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқ раҳбарият ва ходимлар томонидан
қадрланиши ва рағбатлантирилишидир. Барча томонларнинг меҳнат
хавфсизлиги ва гигиенасини доимий яхшилашдаги иштироки ижобий
меҳнатни муҳофаза қилиш маданиятини шакллантиради.
Глобал соғлиқни сақлаш инқирозини
бошдан кечиришда давом
этаётган ва меҳнат дунёсида саломатлик ва хавфсизлик хавф
-
хатарларига дуч
келаётганимиз сабабли, барча даражаларда кучли хавфсизлик ва саломатлик
маданиятини шакллантириш сари ҳаракат қилишда давом этишимиз керак.