«институционал иқтисодиёт»


назарияси асосида ҳал этиш



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/106
Sana14.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#550894
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   106
Bog'liq
Z5Xf1yF3PB1n587zcZuzVSrAoPa92cFCH26O7eNh

назарияси асосида ҳал этиш 
Ташкилотни амалий таҳлил қилишга келишувлар назарияси ҳам ўз улушини 
қўшади. Унинг ёрдамида ташкилот ичидаги низолар табиатини, оптимал шартнома 
назарияси ва трансакция харажатлари назариясининг тарафдорлари таклиф 
этганидек, «принципал» ва «агент» манфаатларининг қарама-қарши қўйилишига 
йўйиш мумкин эмас. Келишувлар назарияси ташкилот тузилмасининг 
мураккаблиги
дан келиб чиқади – у турли хилдаги келишувлар унсурларини ўз ичига 
олади. Одатда, ҳар қандай ташкилотнинг фаолият кўрсатиши камида қуйидаги 
келишувлар императивига жавоб бериши лозим: бозор, индустриал, анъанавий, 
фуқаролик, ижодий фаолият ва ижтимоий фикр. Ҳар қандай ташкилот, ҳатто фойда 
кўрмай ишлаётган корхона ҳам, ўзининг даромадларини харажатларга 
мувофиқлаштириши ва ўзининг молиявий мажбуриятларини бажариши зарур (бозор 


112 
келишувининг унсурлари). Ҳар қандай ташкилотни бошқаришда меҳнатни илмий 
ташкил қилиш ва, ўз навбатида, индустриал келишув унсурларидан фойдаланилади. 
Ташкилот ичида ўзининг алоҳида маданияти, эскилик тўпламининг шаклланиши 
унинг фаолиятида анъанавий келишувлар унсурларининг пайдо бўлганлигидан 
далолат беради. Ташкилотда «агентлар» бирлашган манфаатлари - касаба уюшмаси 
вакилининг иштироки, шунингдек ташкилот 
ички
ҳаётининг меҳнат тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларига бўйсуниши фуқаролик келишуви импертивини ўзида акс 
эттиради. Ташкилотнинг ишбилармонлик доираларидаги обрўси ёки истеъмолчилар 
ўртасида унинг товар белгисининг машҳурлиги бизни ижтимоий фикр императивига 
амал қилишга ундайди. Ва ниҳоят, кенг маънодаги инновацияларга интилиш (янги 
товар ёки хизматлар ишлаб чиқаришдан тортиб то ташкилий тузилмани 
оптималлаштиришгача) ташкилотнинг фаолият кўрсатишида ижодий фаолият 
императивини акс эттиради. Шундай қилиб, ташкилот асосида турли императивлар 
ўртасидаги 
низолар
ётади. 
Келишувлар назариясининг устунлиги нафақат ташкилот фаолият кўрсатиши 
жараёнида юзага келадиган низоларни озми ёки кўпми мунтазам ёритишдан иборат, 
балки у муросанинг турли кўринишларини таҳлил қилиш асосида низоларни ҳал 
этиш вариантларини ҳам таклиф этади. Масалан, корхона раҳбари, ишлаб чиқариш 
жараёнини оқилона ташкил этиш ҳисобидан истеъмолчиларга таклиф этилаётган 
маҳсулот нархини пасайтиришни кўзлаган ҳолда, бош муҳандис (инустриал 
келишув) ва сотув бўлими (бозор келишуви) хизматларининг манфаатлари 
ўртасидаги низони ҳал этиш йўлини қидириши лозим. «Фордизм» тамойилларидан 
бири индустриал ва бозор келишувлари ўртасидаги муросанинг бундай кўринишини 
шундай изоҳлайди: ишлаб чиқаришни конвейерли ташкил этиш асосида ишлаб 
чиқариладиган машиналар таннархини пасайтириш, сотувни рағбатлантириш ва 
ҳатто истеъмолнинг янги стандартини ташкил этиш имконини беради: «автомобиль 
- даҳмаза эмас, балки ҳаракатланиш воситаси». 
Француз ишлаб чиқарувчисининг «Погребок Аффинуа» янги пишлоқ навини 
ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарори муросанинг янада мураккаб кўринишига мисол 
бўлади. Ушбу қарор анъанавий рецептлар, замонавий технологиялардан 
фойдаланиш ва пишлоқнинг ушбу хили кўп сонли совринлар билан 
тақдирланадиган нуфузли танловларда иштирок этиши асосида истемолчининг 
нозик дидли талабларини қондиришга уриниш таъсири остида қабул қилинган эди. 
Мазкур корхона фаолият кўрсатишини белгилаб берувчи бозор, анъанавий, 
инустриал келишувлар ҳамда ижтимоий фикр тўғрисидаги келишув муросаси кўзга 
ташланиб турибди (10.2-расм.). 


113 
Ҳар қандай корхона учун юзага келадиган муаммоларни унинг ёрдамида 
идентификациялаш ва уларни ҳал этиш йўлларини излаш йўналишларини белгилаш осон 
бўладиган ўзига хос келишувлар «харитасини» тузиш мумкин. Келишувлар назарияси 
нуқтаи назаридан ташкилий тузилмани оптималлаштириш ташкилот олдида турган турли 
императивларни мувофиқлаштиришга ёрдам берувчи муроса тамойилларини қидириб 
топишдан иборат.
Хулоса 
Фақат трансакция харажатларининг миқдорини баҳолашга нисбатан ординалист 
ёндашув ёрдамида муайян ташкилотлар тузилмасини таҳлил қилиш учун трансакция 
харажатлари назариясини қўллаш мумкин. Мазкур ёндашув турли шартнома ва ташкилий 
шаклларда битим тузишда юзага келадиган трансакция харажатлари миқдорини 
экспертиза йўли билан баҳолаш ёрдамида таққослашдан иборат. Эксперт баҳоларидан 
ташқари, ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоботи ҳам ахборот манбаи бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. Ўз навбатида, келишувлар назарияси ташкилотларни миқдорий жиҳатдан эмас, 
балки сифат жиҳатдан таҳлил қилишга ўз улушини қўшади. Унинг асосида ташкилот 
ичида юзага келадиган низолар табиатини изоҳлаш ва унинг тузилишини трансакция 
харажатлари мезони бўйича эмас, балки низоларнинг кескинлигини пасайтириш мезони 
бўйича оптималлаштириш мумкин. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish