37
мафкуравий мақсадлари режа топшириқлари шаклини қабул қилувчи муайян
маъмурий ва хўжалик вазифаларига айланади. Бошқача айтганда, буйруқбозлик
иқтисодиётида иқтисодий субъектларнинг фаолияти– мафкуравий қадрият
рационаллиги нормасига асосланади.
Ишонч нормаси иккита шаклда давлатга ишонч сифатида ва бир бирини яхши
билган шахслар доираси билан чекланган микродаражадаги ишонч сифатида
мавжуд бўлади. Ҳар қандай аҳамиятли битимнинг давлат органига: партия, режа,
таъминот органига мурожаат этиш билан боғлиқлиги сабабли давлатга ишонмасдан
туриб, йўл тутишнинг иложи йўқ. Бундай вазиятда бевосита контрагентга ишониш
мутақо ортиқча – давлат учинчи томон сифатида битим шартларининг
бажарилишини кафолатлайди. Бироқ микродаражадаги
ишонч
барибир
максимал
персонификацияланган
шаклда мавжуд бўлади.
Бу норма ҳам уй хўжалигида, ҳам корхонада амал қилади. Уй хўжалигининг
ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида оғирлик марказининг оила-қариндошчилик
таркибига, дўстлар ва таниш-билишларга кўчирилади. Масалан, ўзаро ҳамкорлик
умуман врач, сартарош билан эмас, балки
таниш
врач ёки сартарош билан амалга
оширилади. Корхоналар хатти-ҳаракатини ҳам ҳудди шундай таърифлаш мумкин.
Улардан ҳар бири барқарор шерикчилик доирасига эга бўлиб, бунда ушбу
корхоналар раҳбарлари ўртасида шахсий даражада ишончли муносабатлар йўлга
қўйилади. Яъни, директорлар ўртасида ўзаро ёрдам ва ўзаро ишонч тамойиллари
асосига қурилган корпоратив муносабатлар шаклланади.
Буйруқбозлик иқтисодиётининг навбатдаги базавий нормаси
«сен – менга, мен
- сенга»
, ёки ўзаро хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги келишувдир. Тақчил ресурсни
олишнинг кенг тарқалган вариантларидан бирига кўра, истеъмолчи ва етказиб
берувчи вақти вақти билан вазифаларини алмаштириб туради, яъни “бугун мен
пўлат бериб тураман, сен эса эртага болтдан ёрдам қилиб турасан”. Айнан ҳар
қандай бартер битимининг асосида «Сен – менга, мен - сенга» нормасидан
фойдаланиш ётишига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Ҳатто, бартер алмашуви занжир
бўйича амалга оширилиши мумкин бўлса-да, ушбу нормага локал ва таниш-
билишлар доираси билан чекланган хусусиятни йўқотиш имконини бермайди.
Ва ниҳоят,
қонунга бўйсуниш
нормаси. Ҳар қандай ўзаро муносабатнинг
давлат назорати остида бўлишига қарамай буйруқбозлик иқтисодиёти доирасида
қонунлар партия манфаатларига бўйсунган. Бунинг учун расмий асос бўлмаса-да,
партия қарорлари
де факто
қонун кучига эга бўлган. Ҳатто эълон қилинган
де юре
умумхалқ мулкчилик шакли ҳам
де факто
мулкчилик шакли билан, хусусан,
бюрократик органлар – «идоралар» (вазирликлар ва идоралар) мулки бўлган.
Бюрократиянинг бундай ўзбошимчалиги оддий фуқароларнинг қонунга нисбатан
муносабатига акс таъсир ўтказган. Бошқача айтганда, буйруқбозлик иқтисодиётида
иқтисодий субъектларнинг хатти-ҳаракати
қонунга тилда буйсуниш
нормаси
сифатида тавсифланади. Демак, буйруқбозлик иқтисодиёти конституциясининг
асосий нормалари тизимнинг мувозанатсиз ҳолатини барқарорлаштирга хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: