Тайёрлов гуруҳи учун ҳафталик машғулотлар жадвали



Download 358,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/26
Sana14.04.2022
Hajmi358,63 Kb.
#550634
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida talim-tarbiya zharayonini rezhalashtirish (1)

Иштирок этувчилар: 
Болалар, тарбиячи, мусиқа раҳбари. 


11 
Машғулотнинг бориши: 
(Болалар марш куйи остида залга кириб келадилар ва доира қрадилар) 
Мусиқий саломлашиш
М.Р.: «Салом, болалар!» 
Болалар: « Ассалом,устоз!» 
(Айтим Ре тоналлигидан бошлаб, 4-5 тоналлик юқорига куйланади ва пастга 
қайтилади). 
Мусиқий ритмик ҳаракатларни бажариш 
Коптокни юқорига от - «Андижон полькаси» ўзбек халқ куйи 
Майсани сила – «Қари наво» ўзбек халқ куйи 
Гулни ҳидлаб бер – «Асп бўламан» ўзбек халқ куйи 
Кўзгуга қара – «Чаманда гул» ўзбек халқ куйи 
(доирада юриш, оёқ тўпиллатиш, мусиқага мос чапак чалиш, оёқ тўпиллатиш, 
жуфтликда ҳаракатланиш, тўрт қаторга сафланиш) 
М.Р.: Жуда яхши, болажонлар, энди ўтган машғулотларимизда сизлар билан ўрганиб 
бошлаган «Гуллар билан машқ» ни бажарамиз ва шундан сўнг мусиқа остида 
стулларимизга ўтириб оламиз. 
Гуллар билан машқ 
М.Р.: Болалар, машғулотларимизда қандай ўзбек халқ чолғу асбоблари билан 
танишганмиз? 
Болалар: доира, ноғора, карнай, сурнай, най, рубоб. 
М.Р.: бугун сизларни яна бир чолғу – дутор билан таништирмоқчиман. Аввал унинг 
ижросидаги куйни тинглаб кўринг. Кейин суҳбатимизни давом эттирамиз.
Мусиқа тинглаш 
«Дутор баёти» ўзбек халқ куйи 
( Т.Алиматов ижросидаги ёзув) 
М.Р.: куй сизларга ёқдими? (жавоблар). Бу куй «Дутор баёти» деб номаланади. Ўйлаб 
кўриб айтингчи, у ижроси учун яратилган экан? (жавоблар). Тўғри, дутор учун. 
Унинг товуши сизларга ёқдими? (жавоблар). Унга қандай таъриф беришимиз 
мумкин? (жавоблар). Мана қаранг, дутор қандай кўринишга эга (Дутор чолғу 
асбобининг ўзи ёки тасвири кўрсатилади). Уни эшитиб кўринг (торларини чертиб 
эшиттиради). Қани, сизлар ҳам чертиб кўрингчи! (болаларга бирма-бир чертиб 
кўришга имкон берилади). Дутор қандай чолғу асбоби экан – зарблими, пуфлаб 
чалинадиганми, торлими? (жавоблар) Жуда тўғри, торли чолғу асбоби экан. Қаранг 
унинг нечта тори бор? (жавоб). Тўғри, дуторнинг иккита тори бор. Унинг номи ҳам 
торлари билан боғлиқ. Фарс тилидан «ду» сўзи икки деган маънони билдиради. 
Демак, «ду-тор» – иккита торли дегани экан. Уни усталар тут дарахтидан ясайдилар. 
Дутор танаси икки қисмдан ташкил топади – коса қисми, даста қисми (кўрсатади). 
Мана дутор билан яхшилаб танишиб олганимиздан сўнг, яна бир бор «Дутор баёти» 
ни тинглаб кўрамиз. (эшиттирилади). Бу куй юриш учун мўлжалланганми, куйлаш 
учунми, ёки рақс тушиш учунми? (жавоблар). Мусиқа янграётганида рақс тушгингиз 
келдими? (жавоблар). Болалар, куй қандай кайфиятга эга? (жавоблар) Тўғри шўх, 
қувноқ. Яна қандай кайфиятларни биласиз? (жавоблар) Ҳозир сиз билан бир ўйин 
ўйнаймиз. Бу «Кайфиятлар» ўйини. 

Download 358,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish