МУНДАРИЖА
КИРИШ……………………………………………………………………………… 4
1.
Технологик жараѐнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш
фанининг ўқув дастури…........................................................................................
5
2.
Технологик жараѐнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш
фанининг ишчи дастури…...
13
3.
Технологик жараѐнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш
фанининг тақвимий режалари................................................................................
32
4.
Технологик жараѐнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш фанидан
маърузаларида ўқитиш технологиялари………………………………………..
40
5.
Технологик жараѐнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш
фанидан амалий ва лаборатория машғулотларида ўқитиш
технологиялари ва тарқатма материаллар………..…………………………....
242
6.
Тестлар………………………………………………………………………………. 246
7.
Назорат учун саволлар (ЖН, ОН, ЯН)………………………………………….
283
8.
Умумий саволлар………………………………………………………………….
285
9.
Глоссарий…………………………………………………………………………..
286
10. Адабиѐтлар рўйхати……………………………………………………………….
287
11. Хорижий манбалар………………………………………………………………… 287
12. Баҳолаш мезони……………………………………………………………………. 288
13. Муаллифлар ҳақида маълумот…………………………………………………..
297
4
К И Р И Ш
Технологик жараѐнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш фанидан таълим
технологияси «Ўқув жараѐнини замонавий педагогик технология асосида ташкил этиш»
«Саноат фармацияси» йўналиши талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган
услубий қўлланмасида баѐн этилган ўқув материалларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган.
Фармацевтик корхоналар сонининг йилдан-йилга ортиб боришини давлатимиз томонидан
фармацевтик препаратлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилаѐтган имтиѐзлардан
кўришимиз мумкин. Уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини махаллий хом ашѐлар ѐки ҳеч
бўлмаганда генерик препаратлар (таркиби ва технологияси маълум бўлган ҳориж
препаратларини маҳаллий ишлаб чиқаришга мослаштириш ва ишлаб чиқариш) хисобига
ошириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикасида тиббиѐт амалиѐтида қўллашга руҳсат этилган дори
воситалари ичида тайѐр дори воситаларининг улуши 73% ни ташкил этади. Мустақилликка
эришганимиздан сўнг эса бу кўрсаткич 90% дан ошиб кетди ва ривожланган хорижий
мамлакат кўрсаткичларига тенглашиб қолди. Лекин бу асосан четдан келтирилаѐтган ТДВ
ҳисобига эканлигини айтиб ўтиш лозим.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикасида 115 та корхона дори воситалари ва
тиббий буюмлар ишлаб чиқариш лицензиясига эга. Республикада 590 дан ортиқ махаллий дори
воситалари рўйҳатдан ўтган бўлиб, умумий рўйхатдан ўтган дори воситаларининг 12% ни
ташкил этади.
Тахлил натижалари бўйича махаллий дори воситалари умумий структурасида 32 та
оригинал дори воситалари (биринчи маротаба яратилган), 523 турдаги генерик дори воситалари,
ҳамда 20 та субстанция ва 38 та даволаш ва диагностик воситалар ишлаб чиқаришга рухсат
этилган.
Махаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган дори воситаларининг 475 та
номдагисининг тўлиқ технологияси ўзлаштирилган бўлса, 80 турдаги дори воситаларини ишлаб
чиқариш чет эл фирмалари томонидан келтириладиган ярим тайѐр маҳсулотни қўллашга
асослангандир.
“Технологик жараѐнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш” фани фармацевтик
ишлаб чиқарувчи корхоналар учун етук мутахассисларни етиштириб беришда асосий омил
бўлиб ҳизмат қилади. Қайсики талабалар мутахассис сифатида ишлаб чиқариш жараѐнлари,
ишлаб чиқаришнинг бошланғич босқичларидан тортиб, тайѐр махсулот ҳосил бўлганга қадар
бўлган босқичларда содир бўладиган муаммолар ва уларни ҳал этишда ушбу фан юзасидан
олган билим ва кўникмаларидан тўлақонли фойдалана оладилар.
Ҳозирги кунда Мустақил Республикамизда баркамол, ҳар томонлама ривожланган
мутахассисларни тайѐрлаш ва уларга таълим бериш жараѐнига ўқитишнинг янги, замонавий
усул ва воситаларидан самарали фойдаланилмоқда. Жумладан, Тошкент фармацевтика
институтида ҳам инновацион ва замонавий педагогик ғоялар амалга оширилмоқда. Ўқитувчи
билим олишнинг ягона манбаи бўлиб қолиши керак эмас, балки талабалар мустақил ишлаш
жараѐнининг ташкилотчиси, маслаҳатчиси, ўқув жараѐнининг бошқарувчиси бўлиши лозим.
Технологик
жараѐнларни
автоматлаштириш
ва
моделлаштириш
фанидан
таълим
технологиясини ишлаб чиқиш асосида айнан шу ғоялар ѐтади.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |