Даволовчи самара:
конкрет дори моддасининг махсус фармакологик
самараси (вазоактив, бронхдренажловчи ва бошқалар).
Кўрсатма:
юқори нафас йўллари, бронхлар ва ўпканинг ўткир ва
сурункали касалликлари, юқори нафас йўллари ва ўпка сили, оғиз
бўшлиғининг ўткир ва сурункали касалликлари, ўткир респиратор-вирусли
касалликлар, тери қопламаси ва шиллиқ пардаларнинг жарохатлари (яра-
некротик гингивит, стоматит), оғиз шиллиқ қаватининг ва юз терисининг
куйиши, трофик яралар.
Қарши кўрсатмалар.
Киритилаѐтган дори дармонларга аллергик
реакциялар, спонтан пневмоторакс. Ўпка эмфиземасининг тарқалган
формаси, ўпкадан қон кетиш, ўткир зотилжам, ички қулоқ касаллиги,
тубоотит, атрофик ринит, тез-тез бўладиган хуружлар билан Меньер
касаллиги.
Параметрлар.
Ҳарорати бўйича аэрозоллар бўлинади:
совуқ
(25-28
0
С
ва ундан паст),
илиқ
(28-35
0
С),
индифферент
(35-40
0
С) ва
иссиқ
(40
0
С ва
ундан юқори).
Дисперсли фазасининг тури бўйича илиқ буғли ва ѐғли аэрозоллар
фарқланади. Аэрозолтерапия учун қўлланиладиган дори моддалари ѐқимсиз
хид ва тамга эга бўлмаслиги керак. Уларнинг концентрациялари қоида
бўйича 2% дан ошмайди.
Даволаш амалиѐтида аэрозолларни олиш учун қуйидаги усуллар
қўлланилади:
-
пневматик
(сиқилган ҳаво ѐрдамида);
-
ультратовушли
(ультратовуш частотасининг механик тебраниши
суюқлик кавитациясини ва майда зарраларнинг ҳосил бўлишини чақиради);
-
пропеллентли;
151
-
буғли
(буғ ҳаракатида дори моддаларини ушлаб олади).
Методика.
Ингаляция овқатлангандан кейин 1,5 соатдан сўнг
беморнинг тинч ҳолатида ўтказилади. Бурунхалқум касаллигида ингаляция
вақтида бемор бир хил нафас олиб чиқаради. Томоқ, трахея ва бронхлар
касаллигида бемор чуқур нафас олиши, нафасни ушлаши ва нафасни бурун
орқали чиқариши керак. Аэрозолларнинг кириш хусусиятини ошириш учун
ингаляциядан олдин бронхлар ўтказувчанлигини яхшиловчи восита
(бронходилятаторлар) қабул қилиш зарур. Ингаляциядан сўнг 10-15 минут
дам олиш керак. 1 соат давомида овқатланиш, гаплашиш ва чекиш тавсия
этилмайди.
Юқори нафас йўллари касалликларида ингаляция давомийлиги 5-10
минут. Трахея, бронхлар, ўпка касалликларида, шунингдек ўпкадан ташқари
касалликларда транспульмонал таъсир мақсадида аэрозоллар қўлланилганда
ингаляция давомийлиги 15-20 минутгача узайтирилади. Ингаляция кунига 1-
2 марта ўтказилади, бир курс давога 10-20 муолажа. Аэрозолтерапиянинг
қайта курслари 10-12 кундан кейин бошланади. Аэрозолтерапия бир кунда
электрдаво усуллари, ультратовуш, сув ва иссиқлиқ даво муолажалари билан
қўлланилиши мумкин. Кўкрак қафасига физик омиллар таъсирида ингаляция
шу муолажалардан 15-30 минутдан сўнг ўтказилади.Касалликларнинг клиник
ўзгаришига қараб дорили аэрозоллар сараланади.
Ташқи аэрозолтерапия тери юзасига, операцион майдонга, яра ва
куйиш соҳаларига аэрозолларни сепиш йўли билан амалга оширилади.
Муолажадан сўнг таъсир этилган соҳага қўлланилаѐтган дори суюқлигига
намланган стерил боғлам қўйилади.
Ҳар куни ўтказиладиган муолажанинг давомийлиги 5-15 минут. Бир
курс давога 10-20 муолажа.Зарурият туғилганда аэрозолтерапиянинг қайта
курси 10-20 кундан кейин ўтказилади.
Стоматологик касалликларни даволаш учун аэрозол баллонларидаги
препаратлар қўлланилади. Дори препарати аэрозоллар стабиллигига ,
152
зарраларнинг катталигига эга. У стерил, уни аниқ дозалаш, тежамли
ишлатиш ва турли шароитларда қўллаш мумкин.
Микулин аппарати қўлланилганда бемор асбоб қаршисига ўтиради ва
20-30 минут давомида аппарат трубкаси орқали ионлашган ҳаво билан нафас
олади. Бир курс давога 15 муолажа ҳар куни.
Do'stlaringiz bilan baham: |