Даволовчи самараси:
яллиғланишга қарши, секретор, томир
кенгайтирувчи, миорелаксацияловчи, иммунсупрессив, трофик.
Кўрсатма.
Яллиғланиш, шу қаторда турли жойларда жойлашган
ўткир йирингли жараѐнлар (чипқон, абсцесслар, флегмоналар, панариция ва
бошқалар), ички органларнинг ҳар хил ўткир ва ўткир ости яллиғланиш
касалликлари (ўпка, ошқозон, жигар, сийдик таносил органлари), таянч-
76
ҳаракат аппарати ва периферик нерв системасининг касалликлари ва
жарохатлари, совуқ уриш, фантом оғриқлар, каузалгия, облитерик эндартерит
ва қўл-оѐқлар периферик томирларнинг бошқа касалликлар, яққол аллергик
компонентлари билан кечадиган касалликлари (бронхиал астма, сурункали
обструктив бронхит, ревматоид артрит), вегето-томир дисфункциялари, I-II
босқичли гипертония касаллиги, климактерик ва климактерикдан кейинги
синдромлар.
Қарши кўрсатмалар.
Аорта аневризми, гипотензия, тез-тез
бўладиган стенокардия хуружи, таъсир соҳасида кардиостимулятор
имплантантининг бўлиши, яллиғланишнинг шаклланган йирингли ўчоғи,
йирингли синуситлар, инсульт, ҳомиладорлик 3-ойдан бошлаб.
Методика.
УЮЧ-терапия муолажасини ўтказишда конденсатор
усулидан фойдаланилади. Икки конденсатор пластиналарнинг кўндаланг ва
бўйлама жойлашиши қўлланилади.
УЮЧ электр майдони энергиясининг ютилиши ва кучланиши бир хил эмас, у
тўқима ва электродлар орасидаги масофага ва уларнинг жойлашишига
боғлиқдир. Жарохатнинг юза жойлашишида пластина ва тери юзаси
орасидаги масофа 1-2 см, чуқур жойлашганда 3-4 см бўлиши керак.
Биргаликдаги ҳаво бўшлиғи 6 см дан ошмаслиги зарур. Муолажаларни
кийим устидан ўтказиш мумкин, лекин нам боғлов устидан ўтказиш мумкин
эмас.
77
Паст интенсивдаги УЮЧ майдон асосан яллиғланишнинг ўткир
босқичида (
э к с с у д а т и в
) қўлланилади, юқори интенсивдаги –
яллиғланиш жараѐнининг сусайишида (
п р о л и ф е р а т и в
) ѐки
яллиғланиш йирингли ўчоғининг дренажидан кейин қўлланилади. УЮЧ
электр майдони билан юрак соҳасига таъсир этилмайди, унинг ритми
бузилишини чақирмаслик мақсадида
Аппаратнинг чиқиш қуввати бўйича даволовчи муолажанинг
дозаланиши амалга оширилади.УЮЧ-терапияда иссиқсиз, кучсиз иссиқлик
ва иссиқлик дозалари қўлланилади. Иссиқсиз самара олиш учун энергиянинг
оқим зичлиги 0,1 Вт/м
2
дан ошмаслиги керак, унга УЮЧ-терапия
аппаратининг чиқиш қуввати 30 Вт дан ошмаганда эришилади.
Ҳар куни ўтказиладиган муолажанинг давомийлиги 10-15 минутни
ташкил этади, иссиқсиз таъсир этишни бир кунда 2 марта (эрталаб ва
кечқурун) ўтказиш мумкин; бир курс давога 8-12 муолажа. Зарурият
бўлганда УЮЧ-терапия 2-3 ойдан сўнг қайтарилади.
78
Do'stlaringiz bilan baham: |