Збекистон республикасининг


-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш объекти



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet475/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

851-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш объекти
Ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк 
комплекслари, кўчмас мулкка мансуб бўлган алоҳида объектлар, 
қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат 
бўлиши мумкин.
Қонунда кўзда тутилган ҳолларни истисно этганда, пул ишончли 
бошқаришнинг мустақил объекти бўла олмайди. Хўжалик юритувида 
ёки оператив бошқарувда бўлган мол-мулк ишончли бошқарувга 
топширилиши мумкин эмас. Хўжалик юритувида ёки оператив 
бошқарувда бўлган мол-мулк уни хўжалик юритувида ёки опера
-
тив бошқарувда сақлаб турган юридик шахс тугатилганидан ёки 
мол-мулкка хўжалик бошқаруви ёки оператив бошқарув ҳуқуқи 


862
бекор қилинганидан ҳамда у қонунда назарда тутилган бошқа асос
-
ларга кўра мулкдорнинг ихтиёрига ўтганидан кейингина ишончли 
бошқарувга топширилиши мумкин.
1. Объект-бу шундай мол-мулкки, ҳуқуқ суюъектлари унинг устида 
ҳуқуқий муносабатга киришадилар, ўзларининг субъектив ҳуқуқ ва маж-
буриятларини амалга оширадилар. Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт-
номасининг предмети бўлиб бошқариш таъсисчисининг мол-мулкни ишон-
чли бошқаришга бериш бўйича ҳаракатлари; ишончли бошқарувчининг 
ушбу мулкка нисбатан даромад олувчининг манфаатларидан келиб чиққан 
ҳолда ҳар қандай юридик ва фактик ҳаракатларни амалга ошириши 
ҳисобланади. ФК 81-моддасида фуқаролик ҳуқуқи объектларига ашёлар, 
шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу 
жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат 
намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг 
бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа 
моддий ҳамда номоддий бойликлар кириши бириктирилган.
Шунга мувофиқ тарзда, ишончли бошқаришнинг объектлари бўлиб 
корхона ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка кирадиган 
алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, махсус ҳуқуқлар ва бошқа мол-
мулклар ҳисобланади (ФК 851-модда).
Тахмин қилинишича, пул кўчар ашёларнинг бир тури сифатида, ўз 
ўзича(мол-мулкнинг таркибида эмас), қонунда назарда тутилган ҳоллардан 
ташқари, мол-мулкни ишончли бошқариш объекти бўла олмайди. 1996 йил 
25 апрелдаги Ўзбекистон Респуб ликаси «Банклар ва банклар фаолияти 
тўғрисидаги» Қонунига мувофиқ, банклар пул маблағларини, уларнинг 
эагалари ва тасарруфчилари билан шарт нома тузган ҳолда, бошқариш 
бўйича операцияларни амалга ошириши мумкин. Қонунда рухсат этилган 
ҳолларда пул маблағларини шарт нома бўйича бошқаришга берилар экан, 
ФК ушбу муносабатларга ҳам ФКнинг мазкур шарт нома тўғрисидаги 
нормаларини қўллашни кўзда тутади.
2. Бошқаришга берилаётган мол-мулк таъсисчига эгалик ҳуқуқи 
бўйича тегишли бўлиши лозим. Хўжалик юритиш, оператив бошқариш 
каби бошқа ашёвий ҳуқуқлар эгалари ишончли бошқариш таъсисчилари 
бўлиши мумкин эмас. Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқидан 
фойдаланиш ушбу ҳуқуқ эгаларининг юқоридаги ҳуқуқларидан фақатгина 


863
мулк эгасининг ваколати биланга амалга оширишларини кўзда тутади. 
Ушбу қонуний ҳуқуқлар иккинчи звенода амалга ошириладиган икки-
ламчи ҳуқуқлар эмас.
Шу билан биргаликда, шу ерда ҳам истиснолар кўзда тутилган. ФК 
852-моддаси 5-қисми хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган корхонага 
ишончли бошқариш таъсисчиси бўлишига рухсат беради. Бу ерда битта 
шартга риоя этиш-мулк эгасининг розилигини олиш зарур.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish