-
бидан ташқари навбатда амалга оширилади.
1. Тўловларни амалга ошириш навбати — бу қонунчиликда белгилаб
қўйилган муддати етиб келган тўловларни бир ёки бир нечта ҳисоб-
китоб ҳужжатларига асосан ҳисобварақдан ўчиришдир. ФК 784-моддаси
ҳисобварақдан пул маблағларини ўчиришнинг мижозга ҳам, кредит
ташкилотларига ҳам тегишли бўлган иккита қоидаси белгилайди.
Булардан биринчиси ҳисобвараққа нисбатан қўйиладиган барча
талаблар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун маблағлар
етарли бўлган ҳолларда қўлланилади. Бу ҳолда тақдим қилинган
тўлов ҳужжатлари календарь тартибида, яъни тўлов ҳужжатларининг
тўловчининг банкига келиб тушиши навбатида амалга оширилиши керак.
Истисно ҳолатлар шарҳланаётган модданинг 3-қисмида кўрсатиб ўтилган.
Унга кўра, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб
бўлмайдиган эҳтиёжларга пул маблағларини қонун ҳужжатларида бел-
гиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш, календарь навбат тартибидан
ташқари навбатда амалга оширилади.
Ҳисобварақ эгасининг бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан
боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун ўтган ой
давомида унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига
келиб тушган жами тушумларнинг 5 фоизи миқдоригача, Ўзбекистон
Респуб ликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатиладиган рўйхатга
асосан, ўта муҳим объект ларни қўриқловчи бўлинмалар хизматидан
фойдаланувчи ҳисобварақ эгасиники учун эса, 6 фоиз миқдоригача
навбатсиз амалга оширилади. Бунда ҳисобварақ эгаси ўзига тегишли
752
бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағларни ҳисоб-
китобни ва аризани банкка тақдим этган кундан бошлаб жорий ой даво-
мида тўлиқ ёки қисман-қисман олиши мумкин. Кечиктириб бўлмайдиган
эҳтиёжлар учун маблағлар лимитининг ишлатилмаган қисми жорий
ойнинг охирги кунигача ишлатилиши мумкин ва кейинги ойга ишлатиш
учун ўтказилмайди. Банклар кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун
сарфланадиган маблағлар лимитининг тўғри аниқлашини ва унга риоя
қилинишини назорат қилиб борадилар.
2. Иккинчи қоида тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган барча
талабномаларни қондириш учун пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда
қўлланилади. Бунинг учун шарҳланаётган моддада тўловларни амалга
ошириш навбатининг учта гуруҳини кўрсатиб ўтади. Биринчи ва иккинчи
гуруҳга тегишли ижро ҳужжатлари билан асосланиб тасдиқланган талаб-
номалар киради. Тегишли ижро ҳужжатлари билан асосланмаганлари
эса, учинчи навбатга амалга оширилади.
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул
маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома
(Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615 сон
билан рўйхатга олинган) юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги
пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли
бўлмаган ҳолда улардан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини
белгилаб беради.
3. Маълум гуруҳга киритилган тўловлар, аввалги гуруҳга киритилган
барча тўловлар амалга оширилгандан кейингина бажарилиши мумкин.
Ҳисобварақдан биринчи навбатда ўчирилиши керак бўлган маблағлар
ҳужжатларнинг келиб тушишидан ёки тўлов муддати етиб келганлигидан
қатъий назар мутаносиб (пропорционал) тартибда амалга оширилади.
Мутаносибликни ҳисоблаш учун маблағнинг қолдиғи 1000 сўмдан кам
бўлмаслиги керак. Бунда картотека 1000 сўмдан ортиқ бўлиши шарт.
Қисман тўловни амалга оширишда ва картотекадан ҳисобдан чиқаришда
унинг энг кам суммаси (миқдори) 100 сўмдан кам бўлмаслиги керак
(«Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул
маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома,
Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615 сон
билан рўйхатга олинган).
753
Иккинчи гуруҳга тегишли бўлган талабларга асосан ҳисобварақдан
маблағларни ўчириш календарь тартибида ёки тўлов муддатларига қараб
амалга оширилади.
4. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми ҳисобварақ эгасининг
қарзларини тўлаш навбатини аниқлашда қўлланилади. Шунинг учун у иш
берувчи ташкилот ҳисобварағидан ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-
китоб қилинаётган пайтда қўлланилиши мумкин эмас. Ушбу тўловларни
амалга ошириш ташкилот зиммасига қонунга мувофиқ (ижро варақаси
бўйича алиментлар, даромад солиғи, бюджетдан ташқари пенсия фондига
тўловлар) ёки ходимнинг топшириғига (ихтиёрий алиментлар, кредитга
сотиб олинган товарлар учун тўловлар ва ҳ.к.) юкланган бўлиши мумкин.
Бу тўловларни қандай кетма-кетликда амалга ошириш керак, деган савол
туғилади. Агар ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинмаган тақдирда, у
ўзига тегишли пул маблағларини биринчи навбатда олиши ҳамда ўз
қарзларини ўзи мустақил равишда тўлаш имконига эга бўлган бўлар эди.
Шунинг учун бу тўловларни учинчи гуруҳга киритиш мантиқан тўғри
бўлмайди. Демак, ходимнинг иш ҳақидан корхона томонидан ушлаб
қолинадиган суммалар ойлик иш ҳақи билан бир гуруҳга, яъни биринчи
гуруҳга киритилиши керак.
5. Амалиёт ходимлари аксарият ҳолларда бюджетга ва бюджетдан
ташқари фондларга жарима санкцияларини тўлаш учун ҳисобварақдан
маблағларни ўчириш кетма-кетлиги борасида қийинчиликка дуч кела-
дилар. Кўрсатиб ўтилган санкцияларни шарҳланаётган модданинг 2
қисмининг иккинчи хатбошисида қайд қилиб ўтилган бюджетга ёки
тегишли бюджетдан ташқари фондларга «тўлов» ёки «ажратмалар» деб
қараш мумкин. Шунинг учун бу суммалар зудлик билан ўтказилиши
керак бўлган бадаллар ёки боқимандалик сифатида қаралиши керак
(яъни учинчи навбатга эмас, балки биринчи навбатга киритилиши
керак).
6. Шарҳланаётган моддада кўрсатилган тўловлар кетма-кетлиги фақат
нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган ҳисоб-китобларда, шунингдек,
ундирув қарздорнинг нақд бўлмаган пулларига қаратилган ҳолларда
ҳам қўлланилади. Юридик шахс банкрот деб топилган ҳолларда, унинг
ҳисобварағидан амалга ошириладиган тўловлар ФК 56-моддасига биноан
амалга оширилади.
754
7. Агар бир банкнинг ўзида бир нечта ҳисобварақ мавжуд бўлса, у
ҳолда ФК 784-моддасида кўрсатилган тўловар кетма-кетлиги ҳар бир
ҳисобвараққа нисбатан алоҳида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |