Збекистон республикасининг


-модда. Сотиб олувчининг товарни қабул қилиш мажбурияти



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

417-модда. Сотиб олувчининг товарни қабул қилиш мажбурияти
Сотиб олувчи ўзига сотувчи томонидан топширилган товарни 
қабул қилиб олиши шарт, у товарни алмаштириб беришни талаб 
қилиш ёки олди-сотди шартномасини бажаришни рад этишга ҳақли 
бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Агар қонун ҳужжатларида ёки олди-сотди шартномасида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи одатда қўйиладиган 
талабларга мувофиқ тегишли товарни топшириш ва олишни 
таъминлаш учун ўзи томонидан зарур бўлган ҳаракатларни амалга 
ошириши лозим.
Сотиб олувчи қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасини 
бузган ҳолда товарни қабул қилмаса ёки қабул қилишдан бош тортса, 
сотувчи шартномани бажаришдан бош тортиш ва зарарни қоплашни 
талаб қилишга ҳақли.
1. Олди-сотди шартномаси икки тарафлама битим ҳисобланади. 
Бинобарин, сотувчи сотиб олувчига товарни топширишга, сотиб олувчи 


52
эса товарни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлашга мажбур. Шарҳланаётган 
модданинг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи ўзига сотувчи томонидан 
топширилган товарни қабул қилиб олиши шарт, у товарни алмаштириб 
беришни талаб қилиш ёки олди-сотди шартномасини бажаришни рад 
этишга ҳақли бўлган ҳоллар бундан мустасно. Сотувчи ўзи бажариши 
лозим бўлган мажбуриятни бузгани, масалан, миқдор, сифат, ассортимент, 
идиш ва ўраш тўғрисидаги шартларни бузгани сотиб олувчига шартномани 
бажаришни рад этиш ёки шартнома шартларига мувофиқ бўлмаган товарни 
алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Шартномани бажаришни рад 
этиш ҳуқуқи мажбуриятлар учун умумий ҳисобланмайди. Мажбуриятларни 
бажариш ҳақидаги умумий қоидага мувофиқ, мажбуриятни бажаришни 
бир тарафлама тартибда рад этишга йўл қўйилмайди, ушбу ҳуқуқ қонун 
ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
Айнан қонун ҳужжатларида муайян ҳолларда, маълум ҳолатлар юз берганида 
сотувчи ёки сотиб олувчига олди-сотди шартномасини бажаришни бир 
тарафлама тартибда рад этиш ҳуқуқи берилади.
2. Одатда сотиб олувчининг товарни қабул қилиш мажбурияти 
олди-сотди шартномасининг зарурий шарти ҳисобланади. Айни пайтда, 
сотиб олувчининг мазкур мажбурияти сўзсиз бажарилиши лозим бўлган 
мажбурият эмас. У ҳақдаги тасаввур мажбуриятларни бажаришнинг умумий 
принципидан келиб чиқади. Бу принципга мувофиқ сотиб олувчи шарт нома 
бўйича мажбуриятларнинг сотувчи томонидан амалга оширилган лозим 
даражадаги ижросини қабул қилиши шарт.
3. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчига 
одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тегишли товарни топшириш ва 
олишни таъминлаш учун ўзи томонидан зарур бўлган ҳаракатларни амалга 
ошириш мажбурияти юкланади. Масалан, шарт номада сотувчининг товарни 
етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи жўнатиш 
реквизитларини маълум қилиши, товар сотиб олувчига товар турган ерда 
берилиши лозим бўлса, сотувчи таклиф қилган товарни қабул қилиши ва 
олиб кетиши лозим.
4. Сотиб олувчи қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шарт номасини бузган 
ҳолда товарни қабул қилмаса ёки қабул қилишдан бош тортса, сотувчи 
шарт номани бажаришдан бош тортиш ва тегишли зарарни қоплашни талаб 
қилишга ҳақли.


53

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish