638
Агар охирги ташувчи юкнинг кечикиб келишида ташувчилар
-
нинг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, юкнинг кечикиб
келганлиги учун жавобгар бўлади.
1. Ташиш шарт номасига биноан ташувчи багажни, юкни бут ҳолда
етказиб бериши шарт. Мазкур модда юк ёки багаж йўқолганда, кам
чиққанда ёки шикастланганда (бузилганда) ташувчининг жавобгарлиги
келиб чиқишини белгилайди.
Ташувчи юк ёки багажнинг йўқолиши, кам
чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини
исбот қилиб
бера олса, жавобгар бўлмайди.
2. Шархланаётган моддада юк ёки багажни таиннн вактида етказил-
ган зарар учун ташувчи жавобгарлигининг микдори белгилаб куйилган
булиб, юк ёки багажни ташишда келтирилган зарар ташувчи томонидан
қуйидаги миқдорда ундирилади:
юк ёки багаж йўқолган ёхуд кам чиққан тақдирда — йўқолган ёки
кам чиққан юк ёхуд багажнинг қиймати миқдорида;
юк ёки багажга шикаст етказилган (бузилган) тақдирда — унинг
қиймати қанча пасайган бўлса, шунча сумма миқдорида, шикастланган
(бузилган) юк ёки багажни тиклаш мумкин бўлмаганида эса, унинг
қиймати миқдорида;
баҳосини эълон қилган ҳолда ташишга топширилган юк ёки багаж
йўқолган тақдирда — юк ёки багажнинг эълон қилинган қиймати миқдорида.
3. Юк ёки багаж қиймати Ўзбекистон Республикаси қўшилган тегишли
халқаро конвенциялар принциплари ёки ваколатли давлат органлари томо-
нидан тасдиқланган қоидалар (усуллар) бўйича транспорт ва ташишнинг
турларига қараб тайинланган баҳоларда белгиланади.
Багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки унга шикаст етказилганлиги
(бузилганлиги) аниқланганда багаж эгаси, ташувчи ёки ҳайдовчининг вакили
ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ёки маҳаллий ижроия ҳокимиятларнинг
вакили иштирокида икки нусхада баённома тузилади. Ҳужжатда багаж
эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, олинган ва берилган жойлар
сони, йўқолган нарсанинг номи ёки унга етказилган шикастнинг хусусияти,
агарда ҳужжатлаштирилган бўлса багажнинг эълон қилинган қиймати
кўрсатилади. Баённоманинг бир нусхаси багажнинг эгасига топширилади.
4.
Транспорт
ташкилоти зарарни тўлаш билан бир қаторда юк
жўнатувчига (юк олувчи)га юк йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки уларга
639
шикаст етказилганлиги (бузил)ганлиги учун ундирилган ташиш сумма-
сини, агарда бу тўлов юкнинг баҳосига кирмаса, қайтаради.
Жўнатувчи ташувчидан юклар йўқолиши, кам чиқиши ёки шикаст-
ланиши (бузилиши) туфайли етказилган бошқа зарарни ҳам тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
5. Юк йўқолганлиги, кам чиққанлиги, шикастланганлиги (бузилган-
лиги) учун бир йўналишда ҳар хил транспортда ташувчилар юк жўнатувчи
(юк олувчи) олдида солидар жавобгар бўладилар.
Охирги ташувчи юкнинг кечикиб келишида ташувчиларнинг айби
йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, юкнинг кечикиб келганлиги учун
жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: