Збекистон республикасининг


Яроқлилик муддати белгиланган товарга нисбатан, агар камчи



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

Яроқлилик муддати белгиланган товарга нисбатан, агар камчи
-
ликлар товарнинг яроқлилик муддатида аниқланган бўлса, сотиб 
олувчи унинг камчиликлари тўғрисида талаблар қўйиши мумкин.
Товарнинг камчиликлари сотиб олувчи томонидан кафолат муддати 
ёки яроқлилик муддати тугаганидан сўнг аниқланган ҳолларда, сотиб 
олувчи товардаги камчиликлар товар сотиб олувчига топширилгунга 
қадар пайдо бўлганлигини ёки бу пайтгача вужудга келган сабаблар 
туфайли пайдо бўлганлигини исбот қилиб берса, сотувчи камчиликлар 
учун жавобгар бўлади.
1. ФКда товарнинг камчиликларини аниқлаш муддатлари ҳам белгиланган. 
Хусусан, шарҳланаётган моддага мувофиқ, товарнинг камчиликлари 
белгиланган муддатларда аниқланган тақдирда, сотиб олувчи товарнинг 
камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли. Бундай муддатлар 
товарнинг кафолат муддати ёки яроқлилик муддати билан боғлиқ.
2. Товарнинг кафолат муддати ёки яроқлилик муддати белгиланмаган 
ҳолларда, камчиликлар билан боғлиқ талаблар сотиб олувчи томонидан 
сотилган товарнинг камчиликлари оқилона муддатда аниқлангандагина 
қўйилиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, оқилона муддат 
товар сотиб олувчига топширилган кундан бошлаб икки йилдан ошиши 
мумкин эмас. Айни пайтда, бу қоида императив эмас ва у қонунда ёки 


44
шартномада бошқа муддатлар белгиланмаган ҳолда қўлланади. Ташиб 
берилиши ёки алоқа ташкилоти орқали жўнатилиши лозим бўлган товарнинг 
камчиликларини аниқлаш муддати товар белгиланган жойда олинган кундан 
бошлаб ҳисобланади. Бунда товарни сотиб олувчининг ўзи шахсан олгани 
ёки у сотиб олувчининг ҳудудига етказиб берилгани аҳамиятга эга эмас.
3. Товарга кафолат муддати белгиланган бўлса, товарнинг камчилик -
лари кафолат муддатида аниқланганидагина сотиб олувчи товарнинг 
камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли. Бу қоида кафолат 
муддати товар фойдаланишга яроқли бўлган оқилона муддат билан 
мувофиқ келиши билан белгиланади.
4. Агар шартномада бутловчи буюмга асосий буюмга нисбатан бошқача 
кафолат муддати белгиланган бўлса, бу муддат асосий буюмнинг кафолат 
муддатидан камроқ (ФК 410-моддасининг тўртинчи қисми) ёки узоқроқ 
(ФК 410-моддасининг бешинчи қисми) эканлигига қараб, буюмнинг кам-
чиликлари тўғрисида талаб қўйиш ўзига хос жиҳатларга эга бўлади. Агар 
асосий буюмнинг таркибига кирувчи бутловчи буюмга камроқ кафолат 
муддати белгиланган бўлса, сотиб олувчи унинг камчиликлари тўғрисида 
асосий буюм кафолат муддати доирасида талаб қўйишга ҳақли.
5. Агарда шартнома бўйича бутловчи буюм кафолат муддати асосий 
буюм кафолат муддатидан узоқроқ белгиланган бўлса, асосий буюм 
кафолат муддатини ўтиши бутловчи буюм камчиликлари тўғрисида талаб 
қўйишга тўсқинлик қилмайди.
6. Яроқлилик муддати белгиланган товарга нисбатан сотиб олувчи 
фақат камчиликлар товарнинг яроқлилик муддатида аниқланганидагина 
унинг камчиликлари тўғрисида талаблар қўйишга ҳақли ва бу яроқлилик 
муддати тугаганидан сўнг товар яроқсиз ҳолга келиши билан изоҳланади.
7. Камчиликлари сотиб олувчи томонидан кафолат муддати ёки 
яроқлилик муддати тугаганидан сўнг аниқланган товарга нисбатан 
сотувчи фақат сотиб олувчи товардаги камчиликлар товар сотиб олувчига 
топширилгунга қадар пайдо бўлганлигини ёки бу пайтгача вужудга 
келган сабаблар туфайли пайдо бўлганлигини исбот қилиб берганидагина 
жавобгар бўлади. Сотиб олувчи белгиланган тартибда ва юқорида зикр 
этилган ҳолларда товарнинг камчиликлари тўғрисида талаблар қўйиши 
сотувчи товарни топшираётган пайтда камчиликлар аниқланган ҳолдаги 
(ФКнинг 408-моддаси) билан айни бир оқибатларга сабаб бўлади.


45

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish