Збекистон республикасининг


-модда. Буюртмачи берган мол-мулкнинг сақланмаганлиги



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

641-модда. Буюртмачи берган мол-мулкнинг сақланмаганлиги 
учун пудратчининг жавобгарлиги
Пудрат шарт номасини бажариш муносабати билан буюртмачи бер
-
ган материал, ускуна, қайта ишлашга (ишлов беришга)топширилган 
ашё ва пудратчи ихтиёрига ўтган бошқа мол-мулк сақланмаганлиги 
учун пудратчи жавобгар бўлади.
Ушбу модданинг нормаларига биноан буюртмачи берган мол-мулкини 
сақланмаганлик учун пудратчининг жавобгарлиги белгиланган. Таъкидлаш 
жоизки, буюртмачи ишни бажариш пайтида пудратчи ва ўзи ўртасида 
тузилган шарт номанинг шартига кўра пудратчига шартланган материал-
ларни, асбоб-ускуналарни, мол-мулкни, пудрат ишларини бажариш учун 


480
эгаллаш ва фойдаланишга бериши мумкин

Агарда пудрат шарт номаси 
хусусиятига кўра буюртмачига тегишли бўлган ашёни қайта ишлаш талаб 
қилинса, унда буюртмачи буюмни пудратчига эгаликка беради. Шундан 
келиб чиқиб айтиш жоизки, буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги муносабат-
ларни бошланишининг пайдо бўлишини ФК 641-моддаси билан тартибга 
солишни қонунчилик боғлайдиган юридик факт, буюртмачи ишни бажа-
риш учун зарур мол-мулкни пудратчига ўтказилиши ҳисобланади. Бундай 
муносабатларга ФКнинг 51-бобида белгиланган, пудратнинг моҳиятига 
зид бўлмаган сақлаш ҳақидаги қоидалар қўлланилиши мумкин.
Пудратнинг бир нечта турларини бажариш билан боғлиқ ҳолда, айниқса 
курилишда, эгалик қилиш учун, яъни, пудратчининг фактик эгалигига 
буюртмачининг кўплаб мулкий бойликлари берилади. Шарҳланаётган 
моддада кўрсатилган мол-мулкдан ташқари, пудратчинин эгалигида яна 
буртмачи томонидан тақдим қилинган қурилиш бинолари, транспорт 
воситалари, маданий-маиший инвентарлар ва бошқалар мол-мулклар 
бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, пудратчи Ўзбекистон Республикаси ФК 
333-моддасида назарда тутилган асослар бўйича пудратчи унинг эга-
лигида бўлган буюртмачининг мол-мулкига зарар етказиланлиги ёки 
йўқотилганлиги учун жавобгар ҳисобланади. Буюртмачидан қабул қилиб 
олинган мол-мулкка зарар етказиланлиги ёки йўқотилганлиги учун, 
буюртмачига мол-мулкни қайтиб олишда шарт номага ёки шаклланган 
муомала одатларига биноан мажбурият юклатилгандан сўнг, пудратчи 
фақат у томонидан қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлиги туфайли етказилган 
зарар учун жавобгар бўлади.
Пудратчи буюртмачинининг қайд этилган мол-мулкини, унинг ҳуқуқий 
асоси қандай бўлишидан (пудрат шарт номаси, ижара ва ҳ.к.), ҳатто лозим 
даражадаги ҳуқуқий асосларда расмийлаштириш бўлмаганлигидан қатъий 
назар, сақланиши учун жавобгар бўлади. Бунда ушбу мол-мулкнинг 
пудратччида фактик равишда бўлишининг ўзи етарли ҳисобланади. Унинг 
жавобгарлиги умумий асосларга кўра нафақат шарт номавий, балки деликт 
жавобгарлик тусига эга бўлиши мумкин.
Хусусан, 641-моддага мувофиқ пудратчининг жавобгарлигини 
баҳолашда, шарт номада, айниқса объектни қайта таъмирлаш устида иш 
олиб бориш, қурилиш майдонининг ва у ерда жойлашган мулкни ҳимоя 


481
қилиш ҳақидаги шартлар назарда тутилишини эътиборга олиш зарур. 
Фақат агарда пудратчи томонидан содир этилган ҳаракатлар оқибатида 
мулкка зарар етказилганлиги исботлансагина пудратчи жавобгарликка 
тортилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 
15 июлдаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада 
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун 
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли 
қарорига мувофиқ мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим дара-
жада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш 
ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республи-
касининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), 
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарт номавий-ҳуқуқий 
базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа 
қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозим.
Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка 
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини 
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш 
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун 
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият 
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томон-
лама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли 
миқдорини белгилашлари шарт.
Агар шарт номада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустой-
кани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, 
судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар 
назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка 
қўллашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятлар-
нинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг 
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга 
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустой-
канинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар 
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.


482
ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг 
келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) 
миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камай-
тиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish