Збекистон республикасининг


-модда. Вақтинча яшовчилар



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

609-модда. Вақтинча яшовчилар
Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар 
умумий келишувга биноан ва ижарага берувчини олдиндан хабардор 
қилган ҳолда вақтинча яшовчиларга (фойдаланувчиларга) уй-жойда 


425
бепул яшаб туришлари учун рухсат этишга ҳақлидирлар. Башарти, 
қонун ҳужжатларининг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони 
нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилмаса, ижарага берувчи 
вақтинча яшовчиларнинг яшаб туришларини тақиқлаб қўйиши 
мумкин. Вақтинча яшовчиларнинг яшаб туриш муддати олти ойдан 
ошмаслиги керак.
Вақтинча яшовчилар уй-жойдан фойдаланишда мустақил ҳуқуққа 
эга бўлмайдилар. Уларнинг хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи 
олдида ижарага олувчи жавобгардир.
Вақтинча яшовчилар улар билан келишилган яшаб туриш муд
-
дати ўтганидан кейин, агарда бундай муддат келишилмаган бўлса, 
ижарага олувчи ёки у билан бирга доимий яшайдиган ҳар қандай 
фуқаро томонидан тегишли талаб қўйилган кундан эътиборан кўпи 
билан етти кун ичида уй-жойни бўшатишлари шарт.
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ижарага олувчи ва у 
билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар умумий келишувга биноан 
ва ижарага берувчини олдиндан хабардор қилган ҳолда вақтинча яшов-
чиларга (фойдаланувчиларга) уй-жойда бепул яшаб туришлари учун 
рухсат этишга хақли экани хақидаги қоидани киритади. Шундай қилиб, 
вақтинча яшовчини киритиш учун ижарага олувчининг ҳам ва у билан 
доимий бирга яшовчи фуқароларнинг ҳам розилиги талаб этилади. Бунда 
қонунчиликдаги (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 42-мод-
даси) бир шахсга белгиланган энг кам турар жой нормасига амал қилиш 
даркор, акс ҳолда ижарага берувчи вақтинча яшовчиларнинг истиқомат 
қилишини таъқиқлаб қўйиши мумкин.
2. Вақтинча яшовчилар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой 
Кодексининг 61-моддасида сўз боради. Унга биноан вақтинча яшовчилар 
ижарага олувчи билан доимий биргаа яшовчи фуқаролардан турар-
жойдан мустақил равишда фойдаланиш хуқуқига эга бўлмасликлари 
билан фарқланадилар. Бундан ташқари, ижарага олувчининг доимий 
бирга яшовчи фуқароларга нисбатан бу шахсларга жавобгарлиги ҳам 
кенгроқ белгиланган. Бу ерда ижарага олувчи вақтинча яшовчиларнинг 
нафақат ижара шарт номасини бузганига балки, умуман, яшаш билан 
боғлиқ бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатига жавобгар экани назарда 
тутилаяпти.


426
Вақтинча яшовчини киритиш учун ижарага олувчини ҳам, у билан 
бирга яшовчи фуқароларнинг ҳам розилиги керак. Ижарага берувчига 
келсак, унинг розилиги талаб этилмайди, кўчиб келганлик факти ҳақида 
хабардор қилишнинг ўзи кифоя қилади. Бу ҳолатда бир кишилик яшаш 
жойи нормасига амал қилиш талаб этилади (Қаранг: Ўзбекистон Респуб-
ликаси Уй-жой Кодексининг 42-моддаси).
3. Вақтинча яшовчиларнинг истиқомат қилиши учун максимал муддат 
белгиланган бўлиб, у олти ойга тенг.
Агар истиқомат қилиш муддати келишилмаган бўлса, ижарага олувчи 
ҳам мунтазам биргаликда яшовчи фуқаролар ҳам вақтинча яшовчиларнинг 
турар-жойни бўшатишларини талаб қилишлари мумкин. Аммо, буни 
улар ижарага олувчи ва у билан доимий бирга яшовчи исталган фуқаро 
томонидан керакли талабнома қўйиладиган етти кунлик муҳлат ўтиши 
билан амалга оширишлари лозим. Вақтинча яшовчилар бундай талабга 
норози бўлган тақдирда, суд тартибида бошқа яшаш жойи берилмасдан 
кўчириб чиқариладилар.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish