Збекистон республикасининг


-модда. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

574-модда. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг 
шакли ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тарафлар имзо
-
лайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шаклига 
риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг 
бир қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган 
бўлиши керак.
(574-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декаб
-
рдаги ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ 3-қисм билан тўлдирилган —
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 
556-модда) 
Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни 
ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим 
ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.


335
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ бино ва 
иншоотларни ижарага бериш шарт номаси тарафлар имзолайдиган битта 
ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.
Тарафлари юридик шахслар ҳисобланган, шунингдек юридик шахс 
ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 
жисмоний шахслар ижара шарт номалари ёзма шаклда тузилади (Ўз. Р ФК 
107, 539-моддалари, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарт-
номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 11-моддаси).
ФК 111-моддасига кўра, кўчмас мулкнинг узоқ муддатли ижараси, яъни 
бино ёки иншоотларнинг бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш 
шарт номаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 574-моддаси).
Ўз. Р ФК 366-моддаси 4-қисмида белгиланган шарт номаларнинг 
ёзма шаклига доир барча кўринишларидан фақатгина битта усулга йўл 
қўйилади: тарафлар томонидан имзоланадиган битта ҳужжат тузилиши. 
Бундай усул иккала тарафнинг ҳоҳиш истагининг ягона ҳужжат матнида 
қайд этилишини кўрсатади.
Шарт номанинг бундай шаклида Ўз. Р ФК 107-моддасидаги муноса-
батларнинг иштирокчилари юридик шахсми ёки фуқароми, тарафлар 
ижаранинг қисқа ёки узоқ муддатларига келишаётганлигидан қатъий 
назар битта ҳужжат шаклдаги ёзма ва оддий шаклдаги битим тўғрисидаги 
талаби қўлланилади.
Шарт нома тарафлари томонидан шарт номани факсимиле ишлатмасдан 
имзоланиши керак. Имзонинг бошқа шакли фақатгина Ўз. Р ФК 366-мод-
даси 4-қисмида белгиланган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Электрон 
рақамли имзо электрон ҳужжатда қоғоз ҳужжатдаги матнда каби ўз қўли 
билан қўйилган имзога Ўз. Р 2003 йил 11 декабрдаги № 562-11 сонли 
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонуни 7-моддасида қайд этилган 
шартларга бир вақтда риоя қилинган ҳолдагина тенг ҳисобланади.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми бино ёки иншоотни ижа-
рага бериш шарт номасининг шаклига риоя қилмаслик унинг хақиқий 
бўлмаслигига олиб келиши қоидасини назарда тутади.
Умумий нормалардан фарқли равишда (Ўз. Р ФК 539-моддаси 1-банди 
шарҳига қаранг) шарҳланаётган модда бино ёки иншоотларни ижарага 
бериш шарт номаси ёзма равишда тузилмаса унинг ҳақиқий бўлмаслиги 
хавфини назарда тутади. Битимнинг оддий ёзма шаклининг бузилиши 


336
бундай ҳолатда модда кўрсатилган қоида асосида(битимнинг қийматидан 
ва шарт номанинг иштирокчиларидан қатъий назар) унинг ҳақиқий 
бўлмаслигига олиб келади. (Ўз. Р ФК 108, 115-116-моддалари, 574-мод-
даси 2-қисми).
3. Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир 
қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт 
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
Кодексининг 159-1-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга 
асосан мазкур қоидага амал қилмаганлик, яъни уй-жой фуқаролар ўртасида 
ижарага берилганда нотариал гувоҳлантирилган шартноманинг мавжуд 
эмаслиги, 2012 йил 1 февралдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг беш 
бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади.
4. Бундай битимнинг предмети бўлиб кўчмас мулк ҳисобланади. Яъни, 
Ўз.Р ФК 83-моддаси 2-қисмига кўра бино ва иншоотлар ушбу мулк турига 
киради. Кўчмас мулк билан бўлган битим Ўз.Р ФК 111-моддасига кўра 
давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Шарҳланаётган моддада қонун чиқарувчи томонидан мажбурий давлат 
рўйхати тўғрисидаги масала бошқача ечилган. (Ўз. Р ФК 539-моддаси 
2-қисми). Унга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш бино ёки иншоот-
ларнинг ижараси шарт номалари фақат муддатлари 1 йилдан ортиқ 
бўлганлари учун шартдир. Агар шарт нома 1 йил ёки ундан камга амал 
қилса, у давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт эмас.
Узоқ муддатли ижара қонун чиқарувчи томонидан Ўз. Р ФК 111-мод-
даси 1-қисмида кўзда тутилган, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим 
бўлган битимлар рўйхатига киритилган.
Бино ёки иншоотларнинг 1 йилдан кам бўлмаган муддатга тузилади-
ган ижара шарт номаси у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 
тузилган ҳисобланса, давлат рўйхатидан ўтказилмагани унинг тузилмаган 
деб топилишини англатади.
Ўз. Р ФК нинг 112-моддаси 1-қисми умумий характердаги қоидани 
назарда тутиб, унга мувофиқ битимнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши 
тўғрисидаги талабнинг бузилиши унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Ўз. Р ФК 111-моддаси 2-қисмига мувофиқ, кўчмас мулк билан боғлиқ 
бўлган битимларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ва тегишли реестрларни 
юритиш қонунчилик томонидан белгиланади. (қаранг, Ўз. Рнинг 2000 


337
йил 15 декабрдаги №171-II “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги, “Давлат 
ер кадастри тўғрисида”ги қонунлари; ВМнинг 1998 йил 31 декабр-
даги № 543-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини 
юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом; ВМнинг 1997 йил 02.06 даги 
278-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидам 
бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тўғрисида”ги 
Низом; АВда 1998 йил 07. 01 да 387-сон билан рўйхатга олинган “Бино 
ва иншоотларнинг давлат рўйхати тартиби тўғрисида”ги Қўлланма, 
АВ да 1997 йил 27-майда 736-сон билан рўйхатга олинган “Ўз. Рда ер 
участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби 
тўғрисида”ги Йўриқнома).
Ўз. Рнинг 2000 йил 15-декабрдаги 171-II-сонли «Давлат кадастрлари 
тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ, давлат кадастрларининг 
ягона тизими таркибига бошқалар қатори давлат ер кадастри ва бино ва 
иншоотларнинг давлат кадастри киради.
Қайд этилган қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, давлат кадастрла-
рини юритиш ўзида кадастр объектларига нисбатан эгалик ва бошқа 
ҳуқуқларини, кадастр объектларининг сон ва сифат хусусиятларини 
ҳисобга олишни, кадастр объектларининг сифат ва қиймат баҳосини 
давлат рўйхатидан ўтказилишини назарда тутади.
Бино ва иншоотларга нисбатан эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий 
ҳуқуқлар, ушбу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўтказилиши, чекловлар 
ва бу ҳуқуқларнинг тугатилиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
кодексининг 84-моддасига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Ижарага бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши 
қонунчиликда ижарага берувчининг эгалик ва бошқа ашёвий ҳуқуқининг 
3-шахслар ҳуқуқлари билан чекловини (тўхтатилишини) рўйхатдан 
ўтказиш сифатида қаралади.
Бунда ижарага бўлган ҳуқуқнинг қайд этилиши қайд этилган ҳуқуқнинг 
мустақил давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳисобланмасдан, бино ва иншоот-
ларнинг давлат кадастрида кўчмас мулкнинг ижара шарт номаси давлат 
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги қайд этилишини билдиради.
Ижара шарт номасининг давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт нома 
объектига нисбатан олдиндан юзага келган — давлат кадастрларининг 
Ягона тизимидаги эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг давлат 


338
рўйхати мавжуд бўлгандагина мумкин. Бу жуда ҳам муҳим ҳаракатлар 
давомийлигидир.
Ўз. Р ВМнинг 2004 йил 14-октябрдаги 483-сонли Қарори (3-банди) 
билан туман ва шахарлардаги бино ва иншоотларнинг давлат кадастр-
ларини юритиш Ўзбекистон Республикасининг ер ресурслари, геоде-
зия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитасининг туманлар 
(шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига юкланган, 
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 84-моддасида кўзда 
тутилган бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларнинг ва улар билан 
боғлиқ бўлган битимларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини амалга 
ошириш эса Ўзбекистон Республикасининг ер ресурслари, геодезия, 
картография ва давлат кадастри Давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги ер ресурслари ва давлат 
кадастри бўйича бошқармаларига юкланган.
Адлия Вазирлигида 1998 йил 07-январда 387-сон билан рўйхатга 
олинган “Бино ва иншоотларнинг давлат рўйхати тартиби тўғрисида”ги 
Йўриқноманинг (кейинчалик Йўриқнома) 2-бандига мувофиқ, бино ва 
иншоотларга нисбатан эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, ушбу 
ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўтказилиши, чекловлар ва бу ҳуқуқларнинг 
тугатилиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-мод-
дасига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан чет эллик шахс-
ларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, 
Ўз. Р ҳудудида жойлашган барча бино ва иншоотлар давлат ҳисобидан 
ва кадастр рўйхатидан ўтказилиши керак.
Турар жой ҳисобланган биноларни ва иншоотларни давлат рўйхатидан 
ўтказиш ҳар бир шаҳар ва шаҳардаги қўрғондаги, ҳар бир туман эса туман 
техник инвентаризация бюроси реестр китобларини, (№6-Йўриқномага 
илова, турар жой ҳисобланмайдиган бино ва иншоотлар бўйича эса 
туман, шаҳардаги кўчмас мулк давлат кадастр хизматлари — кадастр 
китобларини (№7-Йўриқномага илова) юритади.
Давлат рўйхатидан ўтказилишида кадастр (реестр) китобида бино ва 
иншоотларга нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар 
тўғрисида (вужудга келиши, ўтказилиши, чекловлар ва бу ҳуқуқларнинг 
тугатилиши) ҳамда объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.


339
Бино ва иншоотларни эгаларини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас 
мулк кадастри ёки техник инвентаризация (ТИБ) бюроси хизматида 
ҳуқуқни ўрнатувчи ҳужжатларнинг асли тақдим этилганда амалга 
оширилади. Нотурар жой бино ва иншоотларининг давлат рўйхатидан 
ўтказилиши туман (шаҳар) бино ва иншоотлари кадастр китобида, турар 
жой бино ва иншоотлари — туман (шаҳар)нинг реестр китобида амалга 
оширилади.
Агар бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш техник инвен-
таризация бюроси томонидан амалга оширилса, улар давлат рўйхатидан 
ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни кўчмас мулк давлат кадастрининг 
тегишли хизматига бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш учун 
зарур бўлган хажмда берадилар.
Рўйхатдан ўтказиш тизими, тузилишига мувофиқ ҳар бир объектга: 
кўчмас мулк объектининг (бино ва иншоот) техник, иқтисодий ва юридик 
тавсифидаги, кўчмас мулк объектининг эгалари тўғрисидаги зарурий 
маълумотлар, тўхтатилиши ва огоҳлантирилишидан иборат 3 та бўлимли 
кадастр иши шакллантирилади.
Тўхтатилиши ва огоҳлантириш тўғрисидаги 3-бўлим бино ва иншоотга 
нисбатан 3-шахсларнинг ҳамма ҳуқуқлари — гаров тўғрисидаги маълу-
мотлар, тўхтатилиши, банд солиш, ижара, сервитутлар, огоҳлантиришлар, 
бино ва иншоотларни бошқариш ҳуқуқига таъсир қилувчи кафилликлар 
ёки чекловлар тўғрисидаги маълумотларни сақлайди.
Кадастр кўрсаткичлари асл ҳужжатлар ёки тегишлича расмийлашти-
рилган нусхалар: давлат органлари қарорлари, шарт номалар, (олди-сотди, 
ҳадя, айрбошлаш, ижара, рента ва ҳ.к.), бино ва иншоотларнинг лойиҳа 
смета ҳужжатлари, муқаддам амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш 
тўғрисидаги маълумотлар асосида тузилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва битимларни давлат рўйҳатидан ўтказиш 
учун ҳужжатларнинг асли тақдим этилиб, улар ва уларнинг нусхалари 
рўйхатдан ўтказилгандан кейин эгасига қайтарилади. 1 йилдан кам бўлган 
муддатга бино ва иншоотларни ижарага бериш шарт номаси унинг барча 
муҳим шартлари бўйича тарафларнинг келишувига эга бўлган пайтдан ва 
у ёзма шаклда тузилганда, яъни ҳужжат имзолангандан кейин тузилган 
ҳисобланади. 1 йил ва ундан кўп муддатга тузилган шарт нома уни давлат 
рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тузилган ҳисобланади.


340
Давлат рўйхатидан ўтказишнинг мавжуд эмаслиги шарт номани тузил-
маган деб ҳисобланишига олиб келади. Бундай шарт нома тарафларидан 
бири уни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортса, иккинчи тараф 
Ўз. Р ФК 112-моддаси 3-қисми асосида суд тартибида шарт номани давлат 
рўйхатидан ўтказишга мажбурлаш ҳуқуқига эга. Кўчмас мулк объектига 
бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказиш институти исботловчи кучи 
фавқулодда алоҳида аҳамиятига эга.
Бино ва иншоотларни рўйхатдан ўтказишнинг АВ да 1998 йил 
07-январда 387-сон билан рўйхатга олинган “Бино ва иншоотларнинг 
давлат рўйхати тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 13-бандида қайд 
этилган асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Низолашмаслик тамойили. Эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан 
ўтказиш тизимининг асосий мақсади — эганинг бундай ҳуқуқнинг низо-
лашмаслиги ҳисобига ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлашдир. 
Эгаликнинг тортишмаслик ҳуқуқи нольга оборилиши, бекор қилиниши, 
юридик кучидан маҳрум қилиниши мумкин эмас. Ушбу рўйхатдан қайд 
этилган субъект мол-мулк мулкдори ҳисобланади.
Бундан келиб чиқадики, қайд этилган ҳуқуқ суд тартибида низолаш-
магунча, ҳамма фуқаролик ҳуқуқ муносабатларида давлат рўйхатидан 
ўтказилган ҳуқуқнинг қатъийлиги тамойили амал қилишидир.
Рўйхатдан ўтказилиш тамойили 2 та элементдан иборат.
Реестр ўзида асосий ҳужжат сақланиш жойини кўрсатади ва унга 
кириш имконини беради.
Эгалик ҳуқуқини ўтказиш бир эганинг иккинчисига ҳужжатларни 
оддий бериш билан эмас, балки реестрда қайд этиш орқали юзага келади. 
Битим қайд этилмагунга қадар у юридик кучга эга эмас.
Хабардор бўлишни бекор қилиш тамойили. Агар ҳуқуқ қайд этилмаган 
бўлса, бунда у амалда мавжуд бўлмайди. Мулк ҳуқуқига таъсир қилувчи 
қайд этилган барча ҳуқуқлар ҳақида унинг эгаси билиши лозим.
Ҳуқуқнинг (ҳуқуқдаги улуш) бошқа ҳуқуқ эгасига ўтиши ҳуқуқ тури-
нинг ўзгариши, чекловлар тўхтатилиши, ҳуқуқнинг амал қилиш муд-
датлари ҳақида рўйхатдан ўтказувчи кадастр (реестр китобида) “жорий 
рўйхатдан ўтказувчи” бўлимида тегишли қайдни амалга оширади, шундан 
кейин кучини йўқотган барча ёзувлар қизил рангли сиёҳ ёки шарикли 
ручка билан битта ингичка чизиқ орқали ўчирилади.


341
Рўйхатдан ўтказиш буюртма берилган кундан бошлаб бир ойлик 
муддатда амалга оширилади.
Бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ вужудга 
келиши, ўтказилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун юридик шахслар-
дан энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир, жисмоний шахслардан эса, 
10 дан бир қийматидаги тўлов ундирилади. Объектнинг ҳуқуқий режими 
ўзгарган ҳолда ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ субъектининг ўзгарган ҳолларда 
қийматларнинг ярми олинади. Давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномаси 
бланкаси учун тўлов алоҳида амалга оширилади.
Бино ва иншоотлар кадастр ёки реестр китобида давлат рўйхатидан 
ўтказилгандан кейин ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатларда тегишли рўйхатдан 
ўтказиш ёзишмалари амалга оширилади ва бу ҳужжатлар уларнинг эга-
ларига ёки фойдаланувчиларига (14-сонли Қўлланмага илова) берилади. 
Асл кадастр ишида ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатнинг нусхаси қолади. Бино ва 
иншоотларни бошланғич рўйхатдан ўтказишда бундан ташқари эгасига 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 07.06 даги 
278-сонли “Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини 
юритиш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган шакл бўйича бино ва 
иншоотларни давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома берилади. 
Бино ва иншоотга эгалик ҳуқуқини бошланғич рўйхатдан ўтказилгандан 
кейин рўйхатдан ўтказувчи орган бино ва иншоотлар ҳуқуқий режими 
ўзгаришининг кейинги жорий рўйхатдан ўтказилишини олиб боради.
Бино ва иншоотларнинг ҳуқуқий режимини кейинги рўйҳатдан 
ўтказилиши (ижара, гаров, сервитут ёки эгалик ҳуқуқи ёки бошқа 
ҳуқуқларнинг бошқача чекловлари) ҳужжатлар (шарт номалар, суд ёки 
хўжалик суди қарорлари ва бошқалар) тақдим қилинишига қараб амалга 
оширилади.
Бино ва иншоотларнинг ҳуқуқий режимини ўзгариши кадастр ёки 
реестр китобида №15, 16, 17-сонли Йўриқномаларга иловалардаги 
тегишли реестрларда махсус графада белгиланади.
Ўз. Р ВМ 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган 
(2005 йил 16-февралдаги киритилган ўзгартиришлар билан) “Бино ва 
иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга 
(кейинчалик Низом) мувофиқ бино ва иншоотларнинг давлат кадастри 
худудийлик тамойили бўйича ташкил этилади ва ўзида ушбу объектлар-


342
нинг ҳуқуқий, хўжалик, архитектура қурилиш мақомлари тўғрисидаги 
маълумотлар тизимини ўз ичига олади.
Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бино ва иншоотларни 
самарали ишлатишни, ушбу объектлар эгалари ва бошқа фойдаланув-
чилар ҳуқуқларини, шунингдек, бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва 
бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш 
учун олиб борилади.
Бино ва иншоотга эга ҳисобланган ёки уларга ашёвий ҳуқуқга эга 
бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бўлган 
бино ва иншоотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 
ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.
Бино ва иншоотларни рўйхатдан ўтказиш бўйича мажбурият мулк-
дорга ёки бино ва иншоотга нисбатан ашёвий ҳуқуқга эга бўлган шахсга 
юкланади. Улар бино ва иншоотга бўлган эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ 
юзага келган, ўзгарган, тугатилган ёхуд бино ва иншоотларнинг ҳуқуқий 
ҳолати ўзгарган вақтдан бошлаб бир ойлик муддатда шаҳарлар, туманлар 
ҳудудларидаги бино ва иншоотларни давлат рўйҳатидан ўтказишини амалга 
оширувчи органларга бино ва иншоотларнинг кадастр, реестр китобларида 
рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдирлар.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish