Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

30-БОБ. АЙИРБОШЛАШ
497-модда. Айирбошлаш шартномаси
Айирбошлаш шартномасига мувофиқ ҳар бир тараф бошқа тарафга 
бир товарни бошқа товарга алмаштириш йўли билан мулк қилиб 
топшириш мажбуриятини олади.
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди 
тўғрисидаги қоидалар қўлланади, башарти бу ушбу боб қоидаларига ва 
айирбошлаш моҳиятига зид келмаса. Бунда ҳар қайси тараф алмаштириш 
йўли билан топшириш мажбуриятини олган товарни сотувчи ва қабул 
қилиш мажбуриятини олган товарни сотиб олувчи ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан 
ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини айир
-
бошлаш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
1. Ушбу модда 1963 йилдаги ФКда келтирилган айирбошлашнинг анъанавий 
тушунчасини сақлаб қолган ва умумий қоидалар бўйича айирбошлашни олди-
сотди шартномаси моддаларига бўйсундиради (ФКнинг 29 боби).
Алмаштириладиган товарлар сифатида ҳамма ашёлар бўлиши мум-
кин, муомаладан чиқарилган ва муомалада бўлиши чекланган ашёлар 
бундан мустасно.
Айирбошлаш шартномасига олди-сотди шартномасининг пул 
ҳисоб-китоблар тўғрисидаги нормалари (ФКнинг 419–422-моддалари) 
қўлланилмайди, чунки айирбошлашда пул ҳисоб-китоблари амалга 
оширилм айди, ФК 498-моддасининг2-қисмидаги ҳолат бундан мустасно.
2. Шарҳланаётган моддада айирбошлаш шартномасининг тарафлари 
фақат мулк эгалари (ёки қонунга мувофиқ тарзда улар томонидан бел-
гиланган шахслар) бўлишлари мумкин деб аниқ кўрсатилган. Аммо бу, 
унитар корхоналар, муассасалар (бошқа мулк ҳуқуқига эга бўлмаган юри-
дик шахслар) айирбошлаш шартномасининг тарафлари бўла олмайдилар 
дегани эмас: (фақат мулк эгасининг розилигини олганидан кейин). ФКнинг 
176–180-моддаларини шарҳлаганда шундай хулосага келиш мумкин.
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида ҳар бир тараф бошқа тарафга 
бир товарни бошқа товарга алмаштиради дейилган бўлса ҳам, бу томон-


210
лар фақат бир хил товарларни алмаштиришлари шарт дегани эмас. «Бир 
товар» сўз бирикмаси, бир товар тури бошқа товар турига алмаштирилади 
деган маънони англатади ва бу товарлар миқдори ҳар-хил бўлиши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида айирбошлаш шартномасига 
нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади дейил-
ган. Лекин, қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
ФКнинг 497–501-моддалари ва айирбошлаш моҳиятига зид келадиган 
олди-сотди шартномасининг қоидалари, айирбошлаш шартномасига 
қўлланилмайди, чунки бу шартномага кўра бир товар ўрнига айнан бошқа 
товар топширилади, аммо пул суммаси эмас;
айирбошлаш шартномасига товарнинг ассортименти, миқдори ва 
сифати тўғрисидаги нормалар қўлланилиши мумкин;
бир томон фақат сотувчи иккинчиси эса фақат сотиб олувчи бўладиган 
олди-сотди шартномасидан фарқли ўлароқ, айирбошлаш шартномасида 
бир тараф ҳам сотувчи (товарни топшириш мажбуриятини олганида) 
ҳам сотиб олувчи (товарни қабул қилиш мажбуриятини олганида) 
ҳисобланади.
Шу боис тараф бир вақтнинг ўзида ФК 30-бобининг ҳам сотувчи 
(товарни топширганида) ҳам сотиб олувчи (товарни қабул қилганида) 
тўғрисидаги нормаларини қўллаши керак. Тадбиркорлар (юридик шах-
слар ва фуқаролар) учун бу муҳим аҳамиятга эга, чунки бир шахснинг 
ўзида иккала тараф ҳам мужассамлашади, солиқларни тўлашда махсус 
қоидаларни ҳисобга олишни талаб қилади.
4. Унитар корхона ёки муассаса айирбошлаш шартномаси бўйича 
вужудга келган мол-мулк корхона ёки муассасанинг хўжалик юритишига 
ёки оператив бошқаришига ўтади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish