Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши мухандислик иқтисодиёт институти


III.БОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОЛИЯВИЙ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana21.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#54471
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
III.БОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОЛИЯВИЙ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Ишлаб чиқаришни молиявий бошқаришни ташкил этишдаги муаммолар. 
Ҳар қандай корхона — бу бозорнинг умумий тузилмасига аниқ киритилган ўз 
қоидалари бўйича ишловчи организмдир. Корхонанинг келгусидаги фаолият истиқболлари 
бошқарув тизимига боғлиқ, компания молиясини тўғри бошқариш эса — унинг барқарор 
ривожланишининг муҳим шарти ва унинг инвестицион жозибадорлиги гаровидир. Хусусан, 
корхонадаги ҳар қандай молиявий бошқарувнинг табиий якуний мақсади компаниянинг 
бозор қийматини ошириш ва унинг акциядорлар назаридаги рентАбеллигини 
ривожлантириш ҳисобланади. 
Корхона молиявий тизимини бошқариш унинг тўловга лаѐқатлилигини бошқариш 
(пул маблағлари ҳаракатини бюджетлаштириш ва корхонанинг кредит сиѐсатини ишлаб 
чиқиш), компаниянинг фойдалилигини бошқариш (операциялар рентАбеллиги ва фаолият 
самарадорлигини ошириш), активлар ва корхонанинг иқтисодий салоҳиятини бошқариш 
(активлар рентАбеллигини ошириш ва корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, 
молиявий таҳлил ўтказиш ва компания бюджетини узоқ муддатли режалаштириш). 
Корхонани молиявий бошқаришнинг асосий вазифаси — бу унинг операцион ва 
инвестицион фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш, шунингдек компаниянинг 
бўлажак эҳтиѐжларини, ва энг аввало унинг бўлажак молиявий аҳволини прогнозлаш. 
Хусусан, фақат самарали ички молиявий сиѐсат корхона қиймати ортишини таъминлаши 
мумкин. 
Жаҳон амалиѐтида корхона молиясини бошқаришнинг корхонанинг пул маблағлари 
ва иқтисодий салоҳиятини қисқа муддатли бюджетли бошқариш, хўжалик фаолиятини 
прогнозлаш усуллари асосида компаниянинг молиявий аҳволини таҳлил қилишни қўллаган 
ҳолда узоқ муддатли режалаштириш сингари бошқарув техникалари мавжуд. 


Мазкур техникаларни маҳаллий бизнес маконга нисбатан бемалол қўллаш мумкин, 
бироқ уларни жорий этишда компаниянинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. 
Уларга маҳаллий менеджментнинг расмийлаштирилмаганлиги ва бухгалтерия ҳисобини 
юритиш стандартларининг халқаро стандартлардан фарқ қилиши киради. Ташқи муҳитнинг 
беқарорлиги ҳам катта аҳамиятга эга. 
Кўрсатилган омилларнинг таъсирини камайтириш учун корхона молиясини 
бошқариш техникасини жорий этишда муайян ташкилий-техник тадбирларни, олдиндан 
батафсил ишлаб чиққан ва уларни компаниянинг ички регламентида мустаҳкамлаган ҳолда, 
ўтказиш зарур. 
Бунинг ѐрдамида корхонада бошқаришга нотузилмавий ѐндашув натижасида юзага 
келадиган бир қанча қийинчиликларни бартараф этиш мумкин, бундай методикани жорий 
этишдан келадиган фойда бундай ҳолда бўлиши муқаррар ҳаражатлардан анча ошиб 
кетади.
Корхонанинг молиявий натижаси – бу хўжалик юритувчи субъект ихтиѐрида булган 
ва молиявий мажбуриятларни бажариш учун қайта ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 
ҳамда ходимларни иқтисодий рагбатлантиришга мулжалланган пул даромадлари ва 
тушумларидир. 
Молиявий ресурсларни шакллантириш узлик маблағлари ва унга тенглаштирилган 
маблағлар, молиявий бозордаги ресурсларни йиғиш ва молия-банк тизимидаги қайта 
тақсимлашдан тушадиган пул маблағлари ҳисобига амалга оширилади. 
Молиявий ресурсларнинг бирламчи шаклланиши корхона таъсис этилган вақтда, 
яъни устав фонди ташкил этилганда содир бўлади. Унинг манбалари: акционерлик 
капитали, пай бадаллари, тармокдаги молиявий ресурслар, узок муддатли кредитлар, 
бюджет маблағлари ҳисобланади. Устав фонди миқдорини ишлаб чиқариш жараѐнига 
инвестицияланган пул маблағлари (асосий ва айланма) миқдори (размери, улчови) 
кўрсатади.
Ҳаракатда булган корхонанинг молиявий ресурсларининг асосий манбаи сифатида 
сотилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат) нинг нархи катнашади ва тушумни тақсимлаш 
жараѐнида унинг турли қисмлари пул даромадлари ва жамгармалари шаклини олади. 
Молиявий ресурслар асосан фойда (асосий ва бошка фаолият турларидан) ва амортизация 
ажратмалари ҳисобига шаклланади. Шу билан биргаликда молиявий ресурслар 
манбаларига: эскирган мулкни сотишдан тушган даромад, барқарор пассивлар, турли 
максадли тушумлар (мактабгача булган муассасаларда болаларни бокиш ва б.к.), 
қурилишда ички ресурсларни йиғиш кабилар ҳам киради. 
Хусусийлаштириш шароитида яна бир манба – бу мехнат жамоаси аъзоларининг пай 


ва бошка бадалларидир. Сезиларли даражадаги молиявий ресурслар молиявий бозор 
йиғиши мумкин; акция, облигация сотиш, кредит инвестициялари ва бошқалар. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида сугурта компаниялари томонидан туланадиган 
сугурта копламлари катта роль уйнайди, бюджет ва сохадаги молиявий манбаларнинг роли 
эса камайиб бормокда. Кимматбахо когозлар буйича фоиз ва дивидендлар ҳамда молиявий 
операцияларни утказишдан келадиган фойда каби молиявий ресурс турлари пайдо 
булмокда. 
Корхонанинг молиявий ресурсларини ишлатиш куйидаги юналишлар буйича амалга 
оширилмокда: 
1 Молиявий мажбуриятларни бажаришда тегишли молия-бюджет тизимидаги 
органларга туловлар (бюджетга солик туловларини тулаш, ишлатилган кредит учун фоиз 
тулаш ва б.к.); 
2 Технологияни янгилаш, ноу-хау, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва б.к. билан 
боглик булган капитал ҳаражатларига узлик маблағларини жалб қилиш. 
3 Молиявий бозордан сотиб олинадиган кийматбахо когозлар учун молиявий 
ресурсларни жалб қилиш; акция, облигация ва бошкалар; 
4 Молиявий ресурслар ижтимоий рагбатлантириш хусусиятига эга булган пул 
фондларини ташкил этиш учун юналтирилган; 
5 Молиявий ресурсларни хайрия, хомийлик ва бошка максадлар учун ишлатиш. 
Ҳар қандай корхонанинг ишлаб чиқариш жараѐни моддий-техник асосини асосий 
ишлаб чиқариш фондлари ташкил этади. Бозор иқтисодиѐти шароитида янги очилаѐтган 
корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари бирламчи шаклланиши устав 
фондларининг бир қисми ҳисобланган асосий воситалар ҳисобига амалга оширилади. 
Асосий воситалар – бу ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга мулжалланган асосий 
фондларга жалб килинган пул маблағларидир. 
Асосий фондларни сотиб олиш ва уларни корхона балансига кушиш вақтида асосий 
фондлар ва корхона балансига кушилган асосий маблағлар миқдори сон жихатдан асосий 
фондлар нархига мос келади. Кейинчалик асосий фондлар ишлаб чиқариш жараѐнига 
катнашишига караб уларнинг бахоси иккига булинади: унинг бир қисми тайѐр маҳсулотга 
утказилган эскиришга тенг булса, иккинчиси – ҳаракатдаги асосий фондларнинг қолдик 
бахосини акс эттиради. 
Тайѐр маҳсулотга утказилаѐтган асосий фондлар бахоси ҳар доим махсус 
амортизация фондига пул маблағлари шаклида йигилади. Бу фонд йил давомидаги 
амортизация чегирмаларини ва асосий фондларни (бутунлай ѐки бир қисми) 


кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш учун ишлатиш ѐрдамида шаклланади. 
Эксплуатациядан чиккан асосий фондларни ўзгартириш давригача ажратилган амортизация 
вақтинча буш бўлади ва қайта ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун кушимча манба 
сифатида ишлатилиши мумкин. Кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришни факатгина 
амортизация чегирмалари ҳисобига таъминлаб булмайди, чунки улар асосан оддийгина 
қайта ишлаб чиқариш учун мулжалланган. Шунинг учун капитал қўйилмаларининг асосий 
қисми миллий даромаддан таъминланади, бу ерга аввало узлик молиявий ресурслар 
(акционер ва пай капитал) ҳамда молиявий бозордан жалб килинган (қурилиш-монтаж 
ишлари иқтисодиѐтидан) фойда (хўжалик усулида бажариладиган) ва кредит ресурсларини 
жалб этиш киради. Корхонанинг молиявий ресурслари таркибида фойда алохида ўринга 
эга. Бундан ташқари қурилишнинг ўзидаги маблағларни йиғиш, эскирган мулкни сотишдан 
тушган маблағлар, уй-жой қурилишлари ва махсус ривожлантириш фондлар маблағлари 
ҳам ишлатилади. Бюджет маблағларининг капитал ҳаражатларига ажратилиши, бир хил 
техник сиѐсат олиб боришни таъминлайди. Бозор шароитида бюджет томонидан молиялаш, 
максадли субсидиялар (инвестицион ассигнациялаш) ва инвестицион солик кредити оркали 
амалга оширилади. 
Корхона маҳсулот ишлаб чиқариши учун асосий фондлар билан бирга уз ичига 
ишлаб чиқариш захираларини (хом ашѐ, материал, ѐқилғи ва б.к.), тугалланмаган ишлаб 
чиқариш қолдиғини ва давр ҳаражатларини олувчи айланма ишлаб чиқариш фондлари ҳам 
керак. Ҳисобдаги маблағлар корхона кассасидаги пул маблағлари ва унинг банк ҳисоб 
ракамидаги маблағлар муомала фондлари дейилади. Ҳар қандай корхона ишлаш 
жараѐнининг узлуксизлигини таъминлаш учун айланма ишлаб чиқариш фондлари ва 
муомала фондларидан бир вақтда фойдаланиш керак.
Корхона айланма маблағларини шакллантириш учун узлик ва қарз ресурсларидан 
фойдаланилади. 
Узлик айланма маблағларини шакллантириш корхонани ташкил этиш вақтида, яъни 
устав фонд тузилганда содир бўлади. 
Шаклланган маблағларига акционерлик капитали, пай бадаллари, барқарор 
пассивлар, бюджет маблағлари, маблағларни қайта тақсимлаш киради. Айланма 
маблағларни самарали ишлатиш корхона фаолияти молиявий натижасига таъсир 
кўрсатадиган узлик айланма маблағлар мавжудлиги ва уларнинг холатини кўрсатади. Узлик 
айланма маблағлар ва қарз айланма маблағлари орасидаги муносабат корхонани молиявий 
барқарорлик даражасини ва унинг молиявий бозордаги холатини кўрсатади («банкротлик 
тугрисидаги конундан»). Корхонанинг тулов қобилияти унинг савдодан, кредит ва пул 
ҳарактерига эга булган бошка операциялардан келиб чикадиган тулов мажбуриятларини 


тўлиқ ва ўз вақтида бажариш имкониятини аниқлайди. 
Тулов қобилияти корхонанинг мавжуд ресурслари ва унинг туловлари ҳамда жорий 
пул тушумлари орасидаги муносабатни ҳисобловчи махсус коэффициентлар оркали 
топилади. Корхонанинг қарз мажбуриятлари томонидан тулов қобилияти унинг 
ликвидлигини (ҳаракатчанлигини) ифодалайди, яъни корхонанинг хоҳлаган вақтда зарур 
ҳаражатларини амалга ошириш имкониятидир. Ликвидлик - қарз миқдори ҳамда нақд пул 
маблағлари, балансдаги, ҳисоб ракамдаги ресурслар, кимматбахо когозлар ва осон 
сотиладиган айланма маблағларни уз ичига олувчи маблағлар хажмига боглик. 
Айланма маблағларнинг айланиши - бу уларни ишлатиш самарадорлигини 
ҳарактерловчи кўрсаткич ҳисобланади (материал ресурсларини иқтисод қилиш, уларни бир 
маҳсулот буйича камайтириш). 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish