14
Иккинчидан, психиканинг ривожланиш оқибати, натижаси ташқи шароитларга
боғлиқдир. Лекин бу ривожланишни бевосита ташқи шароитдан ва ташқи вазиятдан келтириб
чиқариб бўлмайди. Бу шароитлар ҳамда вазиятлар ҳамиша одамнинг ҳаѐтий тажрибаси унинг
шахси индивидуал психологик хусусиятлари ва психик қиѐфаси орқали таъсир қилади. Мана
шу маънода индивид ўзига хос психикаси ва шахсий тажрибасини ўз ички муҳити
хусусиятлари орқали билвосита таъсир килади. Ўз даврида И.М. Сеченов одамнинг ҳатти-
ҳаракатлари ташқи тассуротлар орқали детерминлашгани хақидаги тезисни илгари сурганида
ташқи таасуротларни фақат муайян пайтда таъсир этиб турган мавжуд таасуротлар каби содда
равишда тушунмасликни, балки аслини олганда мазкур одамнинг ҳаѐтий тажрибасида
мужассамлашган барча аввалги таассуротлар йигиндисини назарда тутиш кераклигини уқтириб
ўтган эди.
Учинчидан, одам фаол мавжудот сифатида ўзи ҳам онгли равишда ўз шахсини
ўзгартириши, яъни ўз-ўзини тарбиялаш жараѐни теварак-атрофдаги муҳитдан ажралган холда
бормайди. Ўз-ўзини тарбиялаш муҳит билан мослашган холда ва муҳит билан фаол ўзаро
муносабатда содир бўлади. Шунинг учун ўзини-ўзи тарбиялашда ҳам муҳитнинг таъсири
кўриниб турибди. Келтирилган фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бир хил ташқи
шароит, бир хил муҳит турли болаларга, ўсмирларга, йигит ва қизларга турлича таъсир
кўрсатиши мумкин. Мактаб ўқувчиларининг психик тараққиѐти қонунлари шунинг учун ҳам
мураккабки, психик тараққиѐтнинг ўзи мураккаб ва қарама-қарши ўзгаришлардан иборат
жараѐннинг омиллари, шу жумладан таълим ва тарбия шароитлари хилма-хил ва кўп
қирралидир. .
Охирида шундай хулоса чиқариш мумкинки, одамнинг ташкил топган ва
системалаштирилган фаолияти унинг воситаси ҳамда шартидир. Шу пайтгача одамга
мавжудот сифатида қараб келинди, лекин одамнинг биологик мохиятини инкор қилиб
бўлмайди. Чунки одам бевосита табиий мавжудотдир. Ўз-ўзидан равшанки одамнинг психик
ривожланиши учун табиий, биологик имкониятлар нихоятда зарурдир. Инсоннинг психик
хусусиятлари нормал таркиб топиши учун муайян даражадаги биологик тузилишга эга бўлган
инсон мияси, инсон нерв системаси бўлиши шарт. Инсоннинг табиий хусусиятлари психик
ривожланишнинг ҳаракатга келтирувчи омиллар эмас, балки дастлабки шартларидир. Мия
биологик тарзда ташкил топган орган сифатида онгнинг юзага келиши учун дастлабки шартдир.
Онг эса инсон ижтимоий турмушининг махсулидир. Нерв системаси теварак-атрофдаги оламни
акс эттириш учун дастлабки шартдир. Онг эса инсон ижтимоий турмушининг махсули бўлиб,
жуда катта имкониятларига эга. Лекин тегишли қобилият фақат ижтимоий шароитдаги
фаолиятда таркиб топади. Қобилият куртакларининг янги нерв системаси ва мияда баъзи бир
туғма анатомик-физиологик хусусиятларининг мавжудлиги қобилиятларнинг ривожланиши
учун зарур табиий шарт-шароитдир. Аммо шарт-шароитларнинг мавжудлиги ҳали
қобилиятларнинг ривожланишини таъминламайди. Қобилиятлар ҳаѐт ва фаолият шароитлари,
одамга бериладиган таълим ва тарбия таъсири остида таркиб топади ва ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: