-
яйлов
деб аталади. Tупроқлари оч-қўнғир тусли,
ўсимлик қоплами асосан ўтлоқ-чўл ўсимликларидан ташкил топган ва ёзги
мавсум учун энг яхши яйловлар ҳисобланади.
Республиканинг фойдаланиладиган яйловларининг умумий майдони 23,6 млн
га ни ташкил қилади. Бу умумий худуднинг 52% ини ташкил қилади. Шу
жумладан, чўл ва ярим чўллардан иборат қоракўлчилик яйловлари 17,8 млн га ни
ташкил қилади. Шундан 14 фоизи сув билан таъминланган эмас.
Чўл ва ярим чўл яйловлари (адирлар) республикада чўл-яйлов чорвачилиги
озуқа манбаи сифатида фойдаланилади.
Чўл ва яйрим чўл минтақасида ёғингарчиликнинг тақсимланиши худудлар
бўйлаб жуда ўзгарувчандир ва бу жараён намли ҳаво ҳаракати йўналиши билан
узвий боғлиқ бўлади.
7
Тоғ олди ярим чўл минтақасида ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори
289-325 мм гача етади. Яйловларнинг ҳосилдорлигига ҳавонинг нисбий намлиги
ҳам ўз таъсирини ўтказади. Қишки мавсумда, одатда эрталаб ва тунда, қисман
кечқурунлари ҳавонинг нисбий намлиги энг юқори кўрсаткичларга 70-90,
кундузи 55-75% гача боради.
Шундай қилиб, чўл ва ярим чўл минтақалари экологик муҳит сифатида
ўсимликларнинг яшаши учун ўзига хос кескин ўзгарувчан шарт-шароитларга бой
ҳисобланади. Бу ерда баъзи экологик омиллар керагидан ортиқ бўлса (иссиқлик,
қуёш радиацияси) баъзилари ўта тақчилдир. (Сув, тупроқ унумдорлиги) ва х.к.
Бундай шароитда ўсимликларнинг жадал ўсиши ва ривожланишига салбий
таъсир ўтказувчи қатор омиллар ҳар доим мавжуд бўлади. Ушбу омиларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
Қуруқ-иқлим (ёғингарчиликнинг камлиги ва буғланишнинг
интенсивлиги);
Ёзги ҳаво ҳароратининг юқорилиги ва қишнинг совуқлиги;
Сизот сувларининг жуда чуқурлиги ва тупроқ юза қатламининг жуда кам
миқдорда намланиши;
Тупроқнинг ўта қизиб кетиши;
Субстратнинг харакатчанлиги;
Шўрланишнинг юқорилиги.
Ўзбекистон адир яйловларида асосан 2 йирик типларга хос ўсимлик қоплами
ривожланган:
Ярим бута –эфемер ўтли бўз ва бўз-қўнғир тупроқли ярим чўл
яйловлари;
Эфемер-эфемероидли ярим чўл (соз ва бўз тупроқли) адир яйловлари.
Ярим бута
– эфемерли яйловларда асосан шувоқ ва эфемер турлари
тарқалган бўлиб, асосий озуқабоп турларга қунғирбош, илоқ, ялтирбош,
каттабош, майда гулли эспарцет, исмалоқ, нўхотак, лолақизғалдоқ сингари
турларни киритиш мумкин. Дағал пояли ўсимликлардан янтоқ, қирқасоч,
қўзиқулоқ, оқкурай каби турларни киритиш мумкин.Бундай ўсимлик қопламига
эга бўлган яйловларнинг ҳосилдорлиги ўртача йилларда 3,2 ц\га, ёғингарчилик
мўл йилларда 5-6 ц\га, қурғоқчилик йилларида 1-1,5 ц\га бўлиши мумкин.
Эфемер-эфемероидли ярим чўл яйловлари ўсимлик қопламини асоссан
эфемероид, эфемер ва бир йиллик ўсимлик турлари ташкил қилиб, ҳосилдорлик
йиллик ёғингарчилик миқдори билан узвий боғлиқ бўлади (
Жадвал 1
). Яйловлар
озуқасининг
тўйимлилик
даражаси
йил
мавсумлари
бўйлаб
кескин
ўзгарувчандир. (
Жадвал 2
).
8
Жадвал 1
.
Do'stlaringiz bilan baham: |