«СТИРингизни аниқланг» электрон давлат хизматидан фойдаланиш
Й Ў Р И Қ Н О М А С И
«Электрон
солиқ
хизматлари»
порталида
бош
саҳифанинг
«Интерактив хизматлар» бўлими орқали «Солиқ тўловчиларни ҳисобга
қўйиш» блокига ўтилади.
Ушбу интерактив давлат хизмати орқали солиқ тўловчилар паспорт
маълумотлари асосида ўзларининг СТИРи ҳақида гувоҳнома чоп этишлари
мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун интерактив хизматларнинг “Солиқ
тўловчиларни ҳисобга қўйиш” бўлимидан “СТИРингизни аниқланг” тугмаси
ёрдамида амалга оширилади.
Бундан ташқари маълум бир СТИР кимга тегишлилигини ҳам тешириб
кўриш имкони мавжуд.
Ҳар икки ҳолатда ҳам “натижа” жадвалида “PDF” файлда сақлаб, чоп этиш
учун имконият яратилган
Do'stlaringiz bilan baham: |