Амалий машғулот



Download 272,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana13.04.2022
Hajmi272,1 Kb.
#547855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 5253574627480836065

Мавсумийлик
Қизамиқ билан йилнинг хамма фаслида касалланиш мумкин. 
Аммо энг кўп касалланиш қиш – бахор ойларига тўғри келади, ёз – куз 
фаслларида касалланиш паст даражада бўлади. 
Иммунитет
. Қизамиқ ўтказганларда бир умрга етадиган кучли иммунитет 
хосил бўлади. Касалликнинг митигирланган турини ўтказганларда хам худди 
шундай бўлади. Фақат 0,5 – 1% холларда қизамиқ такрорланиши мумкин. 
Оммавий вакцинация қилиниши муносабати билан, қизамиқнинг 
эпидемиологиясида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди: 
а) вакцинация тўғри ташкил қилинганда 95 – 100% болаларда иммунитет 
хосил бўлади: 
б) касаллик кўрсаткичлари кескин камаяди, беморнинг ёши ўзгаради, кўпроқ 
касалланиш катталарда учрайди;
в) Уюшган жамоаларда қизамиқ кескин камаяди даврийлилик ўзгаради, 
эмланганлар ўрта хисобда 5-8% касалланиши мумкин, бу вакцинанинг сифатига, 
вакцинация муддатларига боғлиқ бўлади, эмланганларнинг 10% да иммун жавоб 
келиб чиқмасликни хам инобатга олмоқ керак. 
Қизамиқдаги ўлим кўрсаткичлари. Асримизнинг бошида қизамиқда ўлим 
сони 20% ни ташкил қилган. 1947 йилдан пассив иммунизация ўтказилиши билан 
ўлим сони 5% га тенг бўлди, 1967 йилдан актив иммунизация ўтказилиши билан 
ўлим сони 0% га тенг бўлди. Қизамиқдаги ўлим асосан энг ёш болаларда учраб, 
асосан унинг асоратлари билан боғлиқ эди. 
ПАТОГЕНЕЗ. 



Патогенезда 3 та компонент иштирок этади: Вирусемик, иммунологик ва 
аллергик. Ушбу компонентларнинг ўзаро муносабатига қараб касаллик хар хил 
оғирликда ва давомийликда ўтиши мумкин. Патогенезнинг негизини 
рингфоретикуляр системасининг вируслар томонидан шикастланиши ташкил 
қилади. 
Қизамиқнинг патогенези 5 та фазадан: 
1.
Вируснинг юқиши ва лимфоид тўқималарига мосланиши фазаси. Вирус 
бирини навбатда эпитериал, лимфоид, ретикуляр ва гистиотитар 
хужайраларга кириб, сунгра регионал лимфотик тугунларни шикастлайди. 
2.
Регионар инфекция фазаси. Регионар лимфа тугунларида вирус шиддат 
билан кўпайиб, хужайра элементларининг гиперплазиясини ва 
прашхерациясини келтириб чиқаради, натижада лимфа тугунларининг 
шишуви кузатилади. Махсус иммунитет йўқ холларда вируслар жуда эрта 
(яширин даврнинг учунчи куни) лимфа тугунларидан қонга ўтадилар ва 
бирламчи вирусемия келиб чиқади. 
3.
Бирламчи вирусемия ва лимфогиспиотитор системанинг тарқалган 
шикастланиш фазаси. Вирус қон билан организмга тарқалиб лимфоид ва 
ретикулагистотитар тўқималарни шикастлайди. Хужайра иммунитетига 
жавобгар Т - лимфоцитлар турлари ва антителагенезга жавобгар В 
лимфоцитлар ва плазматик хужайралар турлари пайдо бўлади. Jg M, J, A 
синфига мансуб антителалар хосил бўлади. Бу фаза касалликнинг яширин 
даврига тўғри келади. Шу фурсат мобайнида организм вирусга қарши 
курашга тайёргарлик кўради ва иммунологик жараёнлар бошланади. 
4.
Иккиламчи ўсиб борувчи вирусемия ва аллергик реакциялар фазаси. 
Иммуноцитлар ва махсус антителалар таъсирида таркибида вирус 
сақловчи хужайралар цитолизга дучор бўладилар. Хужайрадан чиққан 
вируслар шиллиқ қаватлар эпителийсини шикастлайди ва яна қанча ўтади. 
Бир пайтнинг ўзида аллергик жараёнлар ривожланади: 1) вируснинг оқсил 
компонентлари; 2) эндоаллергенлар: 3) биологик актив моддалар 
аллергияга сабаб бўладилар. Тўқималар сенсибилизацияси кучайиб 
боради, натижада майда қон томирларининг деворлари шикастланиб, 
уларнинг ўтказувчанлиги ортиб боради. Пировардида ички аъзолар ва 
тўқималарда шиш ва кучли эксидация юзага келади. Бу холат юқори 
нафас йўллари ва ошқозон ичак тракти шиллиқ қаватларида жуда кучли 
ривожланади. 
Бу 
фаза 
ривожида 
вируслар 
қон 
орқалик 
сенсибилизацияланган тўқималарга такроран кириб, уларда гиперергик 
жараёнларни келтириб чиқаради. Бу холат клиникада интоксикация ва 
катарал белгиларнинг кучайишига ва тошмаларнинг ташувига олиб 
келади. Тошмаларнинг хар бир элементи томир атрофидаги яллиғланиш 
ўчоги хисобланади. 
Тошмаларнинг босқичма – босқич ташуви, вирусларнинг кириш дарвозасида 
максимал контентрацияда бўлишига боғлиқ бўлади. Тошмаларда элементларида 
доимо вируслар бўлади. Ретикуляр фармациянинг шикастланиши регенератив 
ўзгаришларга олиб келади. Ваготроп таъсири кучаяди. Асаб системасининг 
шикастланиш хисобига буйрак усти безлари фаолияти кучаяди, кўп миқдорда 
глюкокортикоидлар ишлаб чиқарилади, улар эса иммунодепрессив хусусиятга 
эга. Қизамиқ аллергиясининг механизмини шу билан тушунтирса бўлади. 


10 
Қизамиқ вируси иммун хужайрага таъсир қилади: тошмали даврнинг 1-3 кунлари 
Т-лимфоцитлар кескин камаяди ва энг ёш болаларда бу холат чуқурроқ бўлади ва 
25 – 30 кунгача давом этади. 
5. Мустахкам иммунитетни ривожланиши ва патологик жараёнларини 
тугатилиши фазаси. Қизамиқдан кейинги иммунитет антителалар билан эмас, 
балки иммун лимфоцитларга боғлиқ бўлиб қолади. Уларда хотира бир умр 
сақланиб қолиб, қизамиқ вируси билан такрор учрашганда сенсибилизациялашган 
Т-лимфоцитларларнинг пролиферацияси юзага келиб, улар шикастланган 
хужайраларга хужум қилади. Т системада дефицит бўлса, қуйидаги асоратлар 
келиб чиқади: 
1). Гехтнинг гигант хужайрали зотилжами, ўлим билан тугайди;
2). Ўткир ўчоғли экусоролитлар; 
3). Менингиал энцефалитлар; 
4). Суст ўткир склерозловчи панэнцефалит; 
5). Тарқоқ склероз. 
Улар секин – аста йиллар мобайнида ривожланиб ўлимга олиб келади. 

Download 272,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish