Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/28
Sana12.04.2022
Hajmi1,35 Mb.
#546730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1619158111923122daraja

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Қ.С.Санақулов 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси, т.ф.д., профессор 
Ш.Ш. Заиров 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш илмий котиби т.ф.д., профессор 
И.Т.Мислибоев 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, т.ф.д., профессор 



КИРИШ (фалсафа доктори (РhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 
Жаҳонда кон 
жинсларини турли хил кон машиналари ѐрдамида ташиш масалаларига 
кўплаб тадқиқотлар бағишланган. Автосамосвалларни эксплуатация 
қилишнинг тобора мураккаблашиб бораѐтган кончилик ва техник шартлари 
билан уларни қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш зарурлиги 
аниқланди: зарарли моддалар чиқиндиларини камайтириш билан чиқинди 
газлар, ѐқилғи самарадорлигини ошириш, кон транспорт воситаларининг 
ўзига хос қувватини ошириш, иш жойларининг тор шароитида карьерда 
маневрлик қобилияти, транспортнинг мақбул схемасини ишлаб чиқишни 
олдиндан белгилаб берувчи баланд қияликларда хавфсиз ва юқори ишлашни 
таъминлаш. Бугунги кунда ускуналар кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда 
технологик транспортнинг ишини ва кон массасини ташишнинг технологик 
схемаларини танлашда чуқур карьерларнинг параметрлари таъсирини 
ўрганиш ҳамда чуқур карьерларни ишлаб чиқишда кон массасини ташишда 
режа ва чуқурлик бўйича мақбул технологик схемани ишлаб чиқишмуҳим 
аҳамиятга эга.
Дунѐда катта юкли автомобил транспорти кўрсаткичларини ҳисобга 
олган ҳолда фаолиятини моделлаштириш, чуқур карьер параметрларининг 
кон массасини ташишнинг технологик схемаларини танлашга таъсирини 
ўрганиш, иш жойини бошқаришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, кон 
техникаси фаолияти омилларини ҳисобга олган ҳолда мақбул технологик 
схемасини ишлаб чиқиш ва автомобил транспортида технологик жараѐнлар 
ва транспорт тизимларининг энергетик баҳолаш кувватларини ишлаб чиқиш 
бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада, чуқур карьер 
горизонтларида оғир юк кўтарувчи автосамосваллардан фойдаланган ҳолда 
кон массасини ташишнинг технологик схемаларини қўллашнинг мақбул 
соҳасини аниқлаш ва чуқур карьерларни янада ривожлантиришда кон 
массасини ташишнинг мақбул технологик схемасини ишлаб чиқиш зарур.
Республикамизда даврий-оқим технологиясини мослаштириш усуллари 
ва воситаларини ишлаб чиқиш, модулли майдалаш-ортиш пунктини 
қўллашда технологик модулларда чуқур карьер транспорт тизимини 
шакллантириш бўйича бир қатор илмий-амалий ишлар амалга оширилди, 
даврий-оқим технологиясининг янги технологик схемалари ва параметрлари 
ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида
1
«ишлаб чиқаришда тежамкор энергия ва экологик жиҳатдан хавфсиз 
технологияларни жорий қилиш ва ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот 
ишларини кенгайтириш...» бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Ушбу 
вазифалардан келиб чиққан ҳолда чуқур карьер горизонтларида 
транспортнинг технологик схемаларини ишлаб чиқиш, чуқур карьер 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғриси»даги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Т., 2017. – 103 б. 



параметрларидан кон массасини ташишнинг технологик схемаларини 
танлашга таъсирини тадқиқ қилиш, чуқур карьерлар ишчи зонаси 
параметрларининг кон-техника шароитлари билан ўзаро боғлиқлигини 
ўрганиш, чуқур карьер транспорт тизимларини энергия сарфини баҳолаш 
усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар катта илмий ва 
амалий аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон 
«2015-2019 йилларга мўлжалланган, ишлаб чиқаришни структуравий қайта 
тузиш, диверсификациялашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури» 
тўғрисидаги Фармонлари ва 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон «Кон-
металлургия саноати корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли
бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга 
оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish