16.2. Коррупция жиноятчилигининг олдини олиш
Коррупция жиноятчилигини умумий ва маxсус олдини олиш
чоралари мавжуд бўлиб, умумий олдини олиш коррупциядан
янги ижтимоий муносабатларни вужудга келтириш ва мустаҳ-
камлаш, бозор муносабатларига ижтимоий таянч яратиш воси-
таси сифатида фойдаланилишини истисно этиш, шунингдек,
жиноий йўл билан топилган даромаднинг расмийлаштирилиши
ва кўпайтирилишини назарда тутади
1
.
Республикамизда ҳокимият ва бошқарув органларининг
фақатгина 1998 йилнинг ўзида коррупция xарактеридаги 1500
дан ортиқ жиноятлар аниқланган ва улардан 450 та жиноят иши
судга оширилган. Коррупция ҳамда жиноятчиликка қарши ку-
раш, ҳуқуқий тартиботни сақлаш каби вазифалар юклатилган
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳам мазкур жи-
ноятлар содир eтилиши ҳолатлари аниқланган. Хусусан, 1998
йилнинг ўзида суд маҳкамаси xодими, 4 та прокуратура, 20 та
ички ишлар, 10 та солиқ инспексияси, 17 та божxона xодимлари
жиноий жавобгарликка тортилган.
Коррупцияни маxсус олдини олишда қуйидаги чораларни
қўллаш муҳимдир:
мансабдор шаxслар, xизматчилар ва уларнинг оилаларига
муносиб ҳаѐт кечириш имконини берадиган иш ҳақи тайинлаш;
давлатнинг мансабдор шаxслари ва бошқа тоифа xизмат-
чиларнинг даромадлари ва xаражатлари ҳамда кадрлар сиѐсати
устидан қаттиқ назорат ўрнатиш;
коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш олиб бораѐт-
ган шаxслар (ва уларнинг оила аьзолари)нинг xавфсизлигини
таьминлаш;
давлат аҳамиятига молик лавозимни эгаллаганлиги муно-
сабати билан бериладиган қимматбаҳо давлат уйларидан xизмат
доирасида фойдаланиш режимини жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимидан амалга
ошириладиган барча тўловларнинг қонунийлигини таьминлаш
ва ҳ.к.
Коррупция жиноятчилигига қарши курашни ташкил қилиш
қуйидагиларга асосланиши лозим:
1
Абдурасулова Қ., Зокирова О. Криминология. Ўқув-услубий қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2003.
220
коррупциядаги ўзгаришлар ва унинг сабабларини мунта-
зам таҳлил қилиш; реал ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий шарт-
шароитлар, ижтимоий онг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган-
ларининг аҳволидан келиб чиқиб унга қарши кураш стратегияси
ва тактикасини аниқлаш;
қонун ости ҳужжатларига эмас, қонунларга асосланиш;
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш-
нинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
иxтисослашган кадрларни тайѐрлаш ва ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органларида иxтисослашган бўлинмаларни ташкил
этиш;
фуқаролик жамиятларининг турли институтлари, аҳоли
ва юридик шаxсларнинг ѐрдамидан фойдаланиш;
иш натижаларини систематик баҳолаш ва мавжуд чора-
тадбирлар тизимига тузатиш киритиш ва ҳ.к.
221
Do'stlaringiz bilan baham: |