Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Жиноят содир этиш ҳақида қарор қабул қилиш



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

Жиноят содир этиш ҳақида қарор қабул қилиш
иккинчи 
бўғин – жиноятни (унинг вақти, жойи, усуллари ва ҳоказолар-
ни) режалаштириш бўғинининг шаклланишини англатади.
Шу нарса диққатга сазоворки, жиноий хулқ-атвор соҳасида 
баъзи ҳолларда жиноятни режалаштиришнинг муайян стерео-
типлари кузатилади: масалан, жиноятчилар жиноий режани ба-
жаришнинг бошқа вариантларини ўйлаб ўтирмасдан, муайян 
бир усулни танлайдилар.
Сабабиятнинг психологик механизмидаги ўзига хос ҳолат-
лардан бири шундан иборатки, жиноят содир этиш тўғрисида 
қарор баъзан эмоционал беқарорлик ва асабийлашиш ҳолатида 
қабул қилинади. Шунинг учун ҳам жиноятни баҳолашда эҳти-
ѐтсизлик орқасида содир этилган қилмишларда кўп учрайдиган 
имульсив жиноий хулқ-атвор механизми
га алоҳида эътибор 
бериш лозим.
Импульсив ҳаракатлар – шахснинг ўйланмаган, мотива-
циясиз ҳаракатларидир.
Хулқ-атворнинг импульсивлиги 
қўққисдан туғилган вазият, спиртли ичимликлар, гиѐҳвандлик 
воситалари истеъмол қилиш билан белгиланиши мумкин. Им-
пульсив хулқ-атворга эмоциялар айниқса кучли таъсир кўрсата-
ди. Шу сабабли мазкур ҳодисани ўрганиш муайян жиноий хулқ-
атворда сабабиятнинг психологик механизмини аниқлаш учун 
муҳим аҳамиятга эгадир. Жамиятда (шунингдек оилада) эмо-
ционал муносабатларнинг ѐзилмаган, лекин кенг амал қилувчи 


88 
қоидалари ѐки усуллари жуда ҳам кўп. Ўз сезгиларини тийиб 
туришда инглизларга ҳеч ким етолмайди, деб ҳисоблайдилар. 
Итальянлар эса эмоцияларининг кучлилиги билан ажралиб ту-
ради. Солмо қабиласига мансуб ҳиндулар ўта тинчликсевар 
одамлардир. Одам ўлдириш, зўрлик ишлатиш, ўзини ўзи ўлди-
риш, ҳатто муштлашиш ҳам уларга бегонадир.
Умуман олганда, кўпгина жиноятчиларга эмоциялар мада-
ният даражасининг пастлиги, ўз ҳис-туйғуларини жиловлай ол-
маслик хосдир. Шунинг учун ҳам мотивлари ѐ ташқи сабаблар-
га мос келмайдиган, ѐ ўриндош хусусиятга эга бўлган жиноят-
лар кўп содир этилади.
Шундай қилиб, шахснинг жиноий хулқ-атворини белгиловчи 
ҳолатлар анча мураккаб сабабият комплексини ташкил этади. 
Бу комплекс мазмуни ва хусусиятига кўра ҳар хил бўлган объ-
ектив ва субъектив омилларни ўз ичига олади. Уларни муфас-
сал ўрганиш ва аниқлаш – криминология фани учун мушкул, 
лекин муҳим амалий вазифадир. 


89 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish