Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова


 Қуруқлик ва сув экосистемаларининг тузилиши



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

 
5.3 Қуруқлик ва сув экосистемаларининг тузилиши 
 
Сув экосистемаларида балиқлар, бошқа сув ҳайвонлари ва сув ўтлари ҳар 
хил чуқурликларда яшайди. Сув билан ердаги экосистемалар орасидаги фарқ 
уларни яратувчи муҳитда қайд этилади 
Сув ҳавзалари 2 та катта гуруҳга бўлинади: 
1. Тинч туриб қолган сув ҳавзалари ёки лентик муҳит.
Бунга —кўллар, ҳавзалар ва ботқоқликлар киради. 
2. Оқар сувлар —лотик муҳит —бунга дарёлар ва сойлар киради. 
Сувлар термодинамик характеристикаси, ёруғликни ўтказиш хусусияти, 
оқим тезлиги, шўрлиги ва унда эриган газларнинг миқдори билан 
характерланади. 
Ёруғликнинг сувининг турли қатламларига бир хилда тушмаслиги, 
босимнинг ҳар хил чуқурликларда ўзгариши ва бошқалар сувда ҳайвонларнинг 
турлича жойлашишига сабаб бўлади. Уларнинг баъзилари сувнинг чуқур 
жойларида, иккинчилари сувнинг юза қисмида, учинчилари эса сув қатламида 
яшайди. 
Тинч ёки лентик сув хавзасида 3 зонани ажратиш мумкин: 
1. Литораль зона —сувнинг чуқур бўлмаган қисми — ёруғлик сув 
тубигача етиб боради.Бу ерда юксак ўсимликлар ва баъзи бир сув ўтлари 
учрайди. 


39 
2. Лимник зона- сувнинг ундан пастроқ қисми бўлиб, бунга кам ёруғлик 
тушиб туради. Бу зонадан кейин эса ёруғлик тушмайди. Натижада биомасса 
тўпланмайди. Лимник зонанинг пастки чегараси компенсация горизонти 
дейилади. 
3. Профундаль зона- бу жойга ёруғлик тушмайди. 
Яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда сув организмлари қуйидаги ҳаёт 
формаларига бўлинади: 
1) Бентос (грекча "бентос" — чуқурлик) сувнинг тубида ерга ёпишиб ёки 
эркин ҳолда ҳаёт кечирувчи ҳайвонлар ва ўсимликлар. Бунга, моллюскалар, 
баъзи бир сув ўтлари, ҳашаротлар личинкаси мисол бўлади. 
2) Перифитон (грекча "пери" — атрофида, олдида) — бу юксак 
ўсимликларнинг поясига ёпишиб, кўтарилувчи моллюска, коловратка, гидра ва 
бошқалар. 
3) Планктон ("планктос" — сузиб юрувчи организмлар) — сувнинг 
вертикал ва горизонтал оқими билан ҳаракат қилувчи организмлар. 
Планктон ҳолда яшовчи организмларнинг ўлчами кичик — микроскопик 
бўлиб, буларга майда қисқичбақасимонлар, личинкалар, яшил, кўк яшил сув 
ўтлари, диатомалар киради. 
4) Нектон (грекча "нектос" —сузиб юрувчи) — эркин сузувчи ва
аралашиб юрувчи организмлар. Бу балиқлар, амфибиялар, ҳашаротлар. 
5) Нейстон (грекча— "нейстос" —сузувчи). Сувнинг юзида сузувчи 
организмлар. Бунга баъзи бир чивинлар ва уларнинг личинкалари, 
ўсимликлардан ряска мисол бўлиши мумкин. 
Қуйидаги хусусиятлар Ер—ҳаво муҳити, яъни қуруқлик экосистемалари 
учун характерлидир. 
Улар сув муҳитидан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади. 
1) Қуруқликда асосий чекловчи омил намлик ҳисобланади. 
2) Температура қуруқликда сув муҳитига нисбатан кўпроқ ўзгариб 
туради. 
3) Тупроқ — организмлар учун асосий таянч вазифасини бажаради. 
4) Қуруқликда турли географик тўсиқлар (тоғлар, дарёлар, чўллар) 
организмларнинг эркин ҳаракат килишига халақит беради. 
5) Субстрат характери — қуруқлик экосистемалари учун муҳимдир. 
Тупроқ ҳар хил биоген элементлар манбаи бўлиб, юқори тараққий этган 
экологик муҳитдир. Қуруқликда юқори тараққий этган ўсимлик ва ҳайвон 
таксономик гуруҳлари мавжуд бўлиб, уларнинг мураккаблари доминантлик 
қилади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish