94
1- ИШ. ҚУМНИНГ ЎРТАЧА ТЎКМА ЗИЧЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Таъриф:
Қум 10 см баландликдан идишга эркин тушганлиги ва ўша масани
хажмга бўлинганлиги қумнинг тўкма зичлиги дейилади.
Асбоб ва ускуналар:
1 л хажмли идиш, қуритиш жавони, торози, линейка.
Ишлаш тартиби:
Бетоннинг таркибини хисоблаш, қум зарралари орасидаги
бўшлиқлар хажмини аниқлаш, шунингдек, қумни ташиб келтириш, тўлдиргичлар
сақланадиган омборларни лойиҳалаш ва шу кабилар билан боғлиқ хисоблаш учун қумнинг
тўкма зичлигнни билиш керак. Тўкма зичликни аниқлаш учун оғирлиги 5 кг бўлган ўртача
намуна қуритиш жавонига жойланиб, массаси ўзгармайдиган бўлгунча 110±5°С хароратда
қуритилади. Сўнгра кўзларининг диаметри 5 мм келадиган ғалвирдан ўтказилади,
совитилади, кейин массаси аниқланган 1л сиғимли металл цилиндрга 10 см баландликдан
куракча билан оз-оздан ташлаб турилади, цилиндр лим-мо-лим тўлгач, уюлиб турган
ортиқча қум металл ѐки ѐғоч чизғич билан текисланади, бу вақтда цилиндрни мутлақо
силкитмаслик керак, акс холда қум зичлашади. Қумга тўла цилиндр тарозида тортилади.
Кумнинг тўкма зичлиги формула ѐрдамида хисобланади ва натижа жадвалга тўлдирилади
5.I-нчи жадвал.
№
МАССА,Г
Идишни
ҳажми, см
3
Тўкилган
ўртача
зичлик, г/ см
3
Идишни
Идиш
билан
қумнинг
қумнинг
1
2
Тўкилган қумнинг ўртача зичлигининг ўртача қиймати . . . кг/м
3
2 - ИШ. ҚУМНИНГ ЗИЧЛИГИНИ АНИҚЛАШ
(ДАЛА УСУЛИ БИЛАН)
Асбоблар:
Пикнометр (зичликни аниқловчи асбоб), тарози, қуритиш жавони, элак.
Ишлаш тартиби:
Қумнинг хақиқий зичлиги хажми 100 мл ва бўйнида белгиси бор
пикнометрда аниқланади. Қумнинг ўртача намунасидан 30 - 40 г тортиб олиб, думалоқ
тешикли (тешикнинг диаметри 5 мм) ғалвирда эланади. Ғалвирдан ўтган қум бокс ѐки
чинни косага солиниб, массаси ўзгармагунча қуритиш жавонида 110±5°С хароратда
қуритилади. Сўнгра косани эксикаторда ўткир сульфат кислота ѐки сувсиз кальций хлорид
тепасида тутиб, қум уй хароратигача совитилади. Қуритилган қумдан икки марта 10 г
дан тортиб олинади ва улар алохида-алохида пикнометрга (10 г дан) солинади;
пикнометрлар тоза, қуритилган ва тарозида тортиб массаси аниқланган бўлиши лозим.
Қум солинган хар бир пикнометр тарозида тортилади. Кейин уларга (хажмининг 2/3
қисмигача) дистил ланган сув қуйилади ва аралаштирилади, кейин пикнометрлар қумли ѐки
сувли ваннага қия холда жойланади. қум зарраларидаги хаво пуфакчаларини чиқариб
юбориш учун пикнометрдаги сув (қум) қайнатилади; хаво пуфакчалари чиқиб кетгач,
пикнометр латта билан артилади, уй хароратигача совитилади; пикнометрга қўшимча
дистилланган сув (буйнидаги чизиқчага етказиб) қуйилади ва тарозида тортилади. Кейин
пикнометрдан сув ва қум бўшатиб олиниб, пикнометр яхшилаб чайилади ва бўйнидаги
чизиқчага етказиб дистилланган сув қуйилади ва яна тарозида тортилади. Қумнинг
хақиқий зичлиги 0,01 г/см
3
гача аниқликда хисобланади.
Олинган қум
миқдори, г
Олинган хажм,
см
3
Сиқиб чиқарилган
хажм, см
3
қумнинг зичлиги,
г/ см
3
1
2
Зичликни ўртача қиймати- . . . .г / см
3
95
Do'stlaringiz bilan baham: |