Самиғов Нигматджон Абдурахимович Хасанова Мухаббат Қодировна Зокиров Жамолиддин Сайфутдинович


- ИШ. ГИПС ХАМИРИНИНГ ҚУЮҚЛАНИШ (ТИШЛАШИШ) ДАВРЛАРИНИ



Download 4,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/214
Sana12.04.2022
Hajmi4,07 Mb.
#545500
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   214
Bog'liq
oquv-uslubij mazhmua 1 qism

3- ИШ. ГИПС ХАМИРИНИНГ ҚУЮҚЛАНИШ (ТИШЛАШИШ) ДАВРЛАРИНИ 
АНИҚЛАШ 
қотиш муддатига караб техникавий талаблари (жадвални тўлдиринг) 
3.3-жадвал 
Гипс тури 
қотиш муддати 
индекси 
қотиш муддати, мин 
Бошланиши, кам эмас Тугаши, кўп эмас 
Тез қотувчан 
А 

15 
Ўртача қотувчан 
Б 

30 
Секин қотувчан 
В 
20 
44 
Таъриф:
Сувга гипс солиб аралаштиргандан вика нинасини то гипс хамири юзасига 
1 мм ботган пайтгача бўлган вақт, гипс хамирининг қуюқланиш даври дейилади. 
Асбоб ва ускуналар

Вика асбоби, тарози, қориштиргич, сув, вақт ўлчагич. 
Ишлаш тартиби:
Гипс хамирининг қотиш муддати Вика асбоби ѐрдамида 
аниқланади. Бу асбоб (расмда) станина 1, суриладиган металл стержень 2, унинг қўшимча 
юк қўйиладиган майдончаси 3, учи кесик конуссимон жез халқа 8, шиша пластинка 9 дан 
ташкил топган. Қисувчи винт 6 стерженни зарур баландликда ўрнатиш учун хизмат 
қилади. Стерженнинг мили 4 унинг станинага бириктирилган ва даражаларга (0 дан 40 мм 
гача) бўлинган шкала 5 бўйичи сурилишини кўрсатиб туради. Қўзғалувчан стержеининг 
пастки қисмига диаметри 1 мм ва узунлиги 50 мм бўлган нина ўрнатилади. 
Синов олдидан металл стерженнинг бемалол тушиши нинанинг тозалиги, ўзак 
милининг вазияти, яъни унинг шиша пластинкага тақалганида ноль вазиятни эгаллаши 
текширилади. Стержеининг нина билан биргаликдаги массаси 120 г га тенг. Синаш 
олдидан халқа 8 билан пластинка 9 ни машина мойи билан юпқа қилиб мойлаш керак. 
Гипс хамирининг қотиш муддатини аниқлаш учун тарозида 200 г гипс тортиб 
олиниб, етарли миқдорда сув қуйилган косага солинадида, чилчўп билан 30 секунд 
қориштирилади. Тайѐр хамир дархол шиша пластинка устидаги халқага солинади. Хамир 
ичидан хаво пуфакчаларини чиқариб юбориш учун халқа билан пластинка 4 - 5 марта 
силкитилади: пластинканинг бир томони тахминан 10 мм га кўтариб туширилади; 
ортиқча хамир пичоқ билан сидириб ташланади. Халқа асбоб нинаси тагига жойланади, 
нина халқанинг қоқ; ўртасида гипс хамирига тегиб турадиган қилиб пастга туширилади ва 
стержень сиқувчи винт ѐрдамида махкамлаб қуйилади; сўнгра нина хар 30 секундда пастга 
туширилиб хамирга ботирилаверади (хар гал хамирнинг янги жойини тешиш лозим); 
нинани хар сафар хамирдан суғуриб олгандан кейин яхшилаб артиш керак. Нинанинг 
хамирга ботиш чуқурлигини стержень мили кўрсатиб туради, шу қийматлар лаборатория 
ишлари дафтарига ѐзиб борилади. 
Гипс хамирининг қота бошлаган ва қотиб бўлган вақти дафтардаги маълумотлардан 
олинади. Хамир қорилган (гипс кукуни сувга солинган) пайтдан то нина хамир тубига, яъни 
пластинкага 0,5 мм етмай тухтаган пайтгача ўтган муддат хамир қота бошлаган вақт 
хисобланади. Хамир қорилган пайтдан то нина хамирга 0,5 мм дан чуқур ботолмайдиган 
бўлгунча ўтган муддат гипс хамирининг қотиши тугаган вақтни билдиради. 
Синалаѐтган гипс хамирининг қотиш муддати лаборатория ишлари дафтарига 
ѐзилади ва стандартдаги талабларга тасдиқланади. 
Гипс миқдори – 
Сув миқдори –


66 
Қориштириш бошланган вақт .... соат.....мин. 
3.4- жадвал 
№ 
Вақт, секунд 
Асбобни 
кўрсатиши, мм 
№ 
Вақт, секунд 
Асбобни 
кўрсатиши, мм 
Қуюқланиш даврини бошланиши ..... мин .... сек. 
Қуюқланиш даврини тугаши ..... мин .... сек 

Download 4,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish