Самиғов Нигматджон Абдурахимович Хасанова Мухаббат Қодировна Зокиров Жамолиддин Сайфутдинович



Download 4,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/214
Sana12.04.2022
Hajmi4,07 Mb.
#545500
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   214
Bog'liq
oquv-uslubij mazhmua 1 qism

Пластикликни оширувчи қўшимчалар. 
Кўпинча қурилиш қўшимчалари юпқа қилиб серғовак материаллар устига (ғишт,
енгил 
бетонлар) яъни қоришмадаги сувни шима оладиган материалларга қопланади. Шунинг учун 
қоришмани жойлашувчанлиги сақланиб қолиши учун унга сув ушлаб туриш қобилиятини 
ошириш мақсадида хар хил органик ѐки ноорганик, пластикликни оширувчи қўшимчалар 
қўшилади. 
Ноорганик майда (дисперс) қўшимчалар яхши сув ишлаш қобилиятига эга - оҳак, ТЭС 
куллари, диотомит, трепел, майдаланган домна шлаги. 
Органик сирт актив пластикликни оширувчи ва хаво олиб кирувчи қўшимчалар - СНВ, 
СДБ лар 0,05 - 0,2% боғловчи миқдордан қўшилади. 
Улар пластикликни оширишдан ташқари қоришмада боғловчини иқтисод қилади, 
совуққа чидамлилигини оширади, сув шимувчанлигини ва киришишини камайтиради. 
СНВ (смола нейтролизованная воздухововлекающая) қоришмани аралаштириш 
жараѐнида унда хаво пуфакчалари хосил бўлади, шунинг учун қоришманинг хажми 
катталашади. Бу 10% богловчини иқтисод қилишга ѐрдам беради. 
Қишда қоришма музлаб қолмаслиги учун унга элетролит тузлар қўшилади -СаС1
2
, NaС1, 
потаж. 
Қоришма тайѐрлаш. 
Махсус заводларда тайѐрланади. Қориштиргичлар хажми 50, 375, 750 литр. 
Оддий қоришмалар 1,5-2,5 минут, енгил қоришмалар 2, 5 - 3 минут, гидравлик 
қўшимчали - 5 минут аралаштирилади. 
Қурилиш қоришмасини хоссалари.
Харакатланувчанлик (жойлашувчанлик).
Бу қоришмани осонликча юпқа ғовак асосга тарқалиши-сочилмасдан, сақлашда, 
ташишда, насос билан олганда сочилмаслиги. 
Қоришмани харакатланувчанлиги стандарт асбобнинг металл конуси (вазни 300 грамм) 
қоришмага ботиши билан ўлчанади. 
Қоришмани харакатланувчанлиги унинг турига ва асоснинг сув шимишига қараб 
белгиланади. 
Ғишт териш учун қоришма харакатланувчанлиги одатда 9-13 см бўлади. 


130 
Панеллар орасини тўлдириш учун 4-6 см, тошлар теришда 1-3 см кифоя. 
Сув ушлаш қобилияти -
қоришмани харакатланувчанлигини сақлаб қолиш учун ғовак 
асосда жойлаштирилганда ўзида сувни ушлаб туриш хоссасига айтилади. 
Сув ушлаш қобилиятини ошириш учун қоришмага майда (дисперс) ноорганик қўшимча 
ва органик пластификаторлар қўшилади. Бу қўшимчалар билан олинган қоришма ғовак асосга 
аста секинлик билан сувни бериб боради, шунда қоришмани зичлиги ошиб боради, 
мустахкамлилиги ошади ва ғишт 
билан ташлашиши яхшиланади. 
Агар қоришма таркиби яхши, тўғри ҳисобланган бўлса, яъни моддалар нисбати туғри 
бўлса керакли харакатланувчанликка эришилади. 
Тўғри танланган қоришма ғишт
терилганда ғиштни
ѐриқларига, ғовакларига, чукурларига 
кириб боради ва зич, тўлик. (монолит) яхлит девор бўлиб, узок, хизмат қилиши таъминланади. 
Мустахкамлиги. 
Берилган қоришмани турига қўйилган техник шартга кўра куб 
кўринишдаги ўлчамлари 7,07 см ли намуналарни техник шартда кўрсатилган вақтда 
синалади. 
Агар қоришма харакатланувчанлиги 5 см гача бўлса қолипни остига хеч нарса 
қўйилмайди, 5 см ва ундан кўп бўлса қолип остига, устига хўлланган қоғоз 
ѐпиштирилган 
ғишт қўйилади. 
Хар бир муддатга учтадан намуна тайѐрланади. 
Цементли қоришма учун мустахдамлик Н.А.Попов буйича: 
R
28
=0,4R 
Ц
(Ц/С-0,3). 
Ғовак асосга кўйилган қоришмани мустахкамлиги Н.А.Попов бўйича 
К
28
=k*R
Ц
(Ц-0,05)+4. 
(Цемент-оҳакли қоришмага тааллуқли) 
к-қум сифатига боғлиқ коэффициент, йирик қумлар учун-2,2; ўрта қумлар учун 1,8; 
майда қумлар учун-1,4 олинади. 
Мураккаб қоришмалар мустаҳкамлиги қоришмага қўшилган қўшимчалар (оҳак 
тупроқ) миқдорига боғлик. 
Қурилиш қоришмалари ғишт
териш учун ва сувоқчилик учун бўлса, 28 суткалик 
вақтидаги мустаҳкамликка қараб қуйидаги маркаларга бўлинади: 
4; 10; 25; 50; 75; 100; 150; 200. 
4 ва 10 маркали қоришмалар махаллий боғловчи материаллардан (хавоий, гидравлик 
оҳак ва бошқалардан) тайѐрланади. 
Совуққа чидамлилик 
- бу 7,07 см ли кубикларни неча марта музлатиб -эритиш сонини 
билдиради. Бундан мустаҳкамлиги 25% дан кўп, камаймаслиги ва вазни 5% гача камайишига 
рухсат этилади. 
Қоришмани совуқда чидамлилиги - боғловчини турига С/Ц нисбатига, қўшимчага ва 
қотиш шароитига боғлик,. 
Ғишт териш ва ташқи сувоққа F10, F15, F25, F35, F50 . 
Нам жойда ишлатиладиганига - F100, F150, F200, F300. 

Download 4,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish